385
1898 йил май ойида Андижонда мустамлакачи маъмурларнинг зулмига
қарши яна бир озодлик ҳаракати бўлиб ўтди. Андижоннинг Мингтепа
қишлоғида бошланган бу қўзғолон тарихда ―Андижон қўзғолони‖
деб ном
олган бўлиб, унга Муҳаммадали Эшон – ―Дукчи Эшон‖ бошчилик қилди.
Мустамлакачилар қўзғолонни шафқатсизларча бостириб, унинг раҳбарини
дорга осган бўлсаларда, Фарғона водийсининг Асака, Қува, Шаҳрихон, Ўш,
Марғилон каби шаҳар ва қишлоқларида норозилик ҳаракатлари кенг ѐйилди.
Аммо, рус қўшинлари барча ҳаракатларни ваҳшийларча бостирдилар.
ХХ асрнинг бошларига келиб ўлкадаги халқ ҳаракатлари янги босқичга
кўтарилди. Айниқса, 1900-1903 йилдаги иқтисодий инқирозлар ўлкадаги
маҳаллий аҳолининг аҳволига салбий таъсир этиши деҳқонларнинг омавий
норозиликларига сабаб бўлди. Ана шундай норозилик ҳаракатларидан бири
1904-1907 йилларда Самарқанд вилоятида бўлиб ўтди. Бу ҳаракатга рус
мустамлакачилари орасида ―Намоз ўғри‖, халқ орасида ―Намоз ботир‖ деб
ном олган Намоз Пиримқулов бошчилик қилган. Бу ҳаракат Самарқанд
вилоятининг Самарқанд, Каттақўрғон, Жиззах ва Хўжанд
уездларида кенг
тарқалиб, генерал-губернатор маҳкамаси Намоз ботир операцияси учун
махсус қўшимча маблағ ажратганлиги бу ҳаракат рус маъмурларини анча
ташвишга солганлигидан далолат беради.
Биринчи жаҳон урушининг иқтисодий асоратлари меҳнаткаш аҳоли
бўйнида оғир юк бўлиб турган вақтда 1916 йил 25 июнда Николай II нинг
―Империядаги рус бўлмаган эркак аҳолини ҳаракатдаги
армия районларида
мудофаа иншоотлари ва ҳарбий алоқа йўллари қуриш учун олиб бориладиган
ишларга, шунингдек, давлат мудофааси учун зарур бўлган бошқа ҳар қандай
ишларга жалб қилиш ҳақида‖ фармони (мардикорликка олиш) эълон қилинди.
Ушбу фармонга кўра Сибир, Ўрта Осиѐ, Қозоғистон ва Кавказорти
халқларидан 19 ѐшдан 43 ѐшгача бўлган 400 минг киши сафарбар қилиниши
режалаштирилган эди.
Туркистон генерал-губернаторига ушбу фармонни зудлик билан амалга
оширилиш буюрилиб, Сирдарѐ вилояти зиммасига 87 минг, Самарқандга 88
минг, Фарғонага 50 минг мардикор юбориш вазифаси юклатилди.
Натижада
1916 йилнинг 4 июлида савдо ва ҳунармандчилик маркази бўлган Хўжанд
шаҳрида, ундан кейин Самарқанд, Жиззах, Каттақўрғон, Тошкент, Қўқон,
Андижон уездларида норозилик ҳаракатлари авж олди. Бу ҳаракатларнинг энг
йириги Жиззахда бўлиб ўтди. Тарихда ―Жиззах қўзғолони‖ деб ном олган бу
ҳаракатга Назирхўжа Эшон бошчилик қилган. Даҳшатли тус олган ушбу
қўзғолонни бостириш учун Туркистон генерал-губернатори Жиззахга икки
ярим минг кишилик жазо отрядини юборди. Аѐвсиз қирғинлар эвазига
қўзғолон шафқатсизларча бостирилди.
Хуллас, чор Россияси мустамлакачилари Ўрта Осиѐ ҳудудларини
босиб
олганларидан сўнг улар зулмига қарши норозилик ҳаракатлари доимий давом
этиб турди. Миллий озодлик ҳаракатлари даставвал маҳаллий халқларнинг
иқтисодий, сиѐсий ва маданий ҳаѐтидаги тенгсизлик ва адолатсизликка
қарши стихияли норозилиги сифатида шаклланиб борди. Кейинроқ эса,
386
бундай ҳаракатлар чоризм мустамлакачилигига бутунлай барҳам бериш, янги
мустақил Туркистон давлатини барпо этиш ғоялари билан боғланди-ки,
бундай ғояларнинг шаклланиши ва ѐйилишида жадидлар алоҳида жонбозлик
кўрсатган эдилар.
Хулоса қилиб, айтиш мумкинки, чор Россияси мустамлакачилиги даври
Ўрта Осиѐ давлатларининг ҳаѐти, сиѐсати, иқтисодиѐти, ижтимоий тузуми ва
давлатчилигидаги муайян ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиб, улар
қуйидагилардан иборатдир:
1.
Чор Россиясининг ҳарбий истилоси оқибатида
Бухоро амирлиги, Хива ва
Қўқон хонликлари забт этилди.
2.
Ҳокимиятнинг мустамлакачиликка асосланган тузилмасини ўрнатилиши
оқибатида Қўқон хонлиги бутунлай тугатилди. Бухоро амирлиги ва Хива
хонлиги ярим мустамлакага айланди.
3.
Чоризмнинг иқтисодий ва сиѐсий ҳукмронлигини мустаҳкамлашга хизмат
қиладиган қонунчилик ташкилотлари пайдо бўлиб, Россия савдо,
саноат ва
молия капитали ҳукмронлиги ўрнатилди.
4.
Ўрта Осиѐ ва Россия ўртасидаги маҳсулот айирбошлашни кенгайтириш,
мустамлакачилик муносабатларини мустаҳкамлаш ҳамда минтақанинг
иқтисодий тузилмасида аниқ ўзгаришларни амалга оширишга йўналтирилган
янги иқтисодий шароитларнинг яратилиши оқибатида ўлка Россиянинг арзон
хом ашѐ базасига айлантирилди.
5.
Минтақа халқларининг миллий-маънавий манфаатлари ҳамда қадриятлари
поймол этилди, уларнинг энг оддий ҳақ-ҳуқуқларига менсимаслик кайфияти
билан қаралиб, улар оммавий равишда асоратга солинди.
Do'stlaringiz bilan baham: