Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

шайхулислом –
мамлакат ва ҳар бир тобе ҳудудларда ислом аҳлини 
ножўя ҳатти-ҳаракатлардан сақлаш, назорат қилиш, уларни савоб 
ишларга ундаш бўйича масъул шахс; 
-
садрлар –
улар асосан саййидлардан чиққан шахслардан бўлиб, 
уларнинг муҳим вазифаларидан бири вақф мулкларини назорат қилиш 
бўлган ва суюрғолни белгилаб турганлар. Улар аҳли исломга бошчилик 
қилганлар; 
-
мутаваллий –
садрлар томонидан вақфларни бошқариш ҳамда назорат 
қилиш учун тайинланган шахс; 
-
қози –
ҳар бир шаҳар ва вилоятда, девоннинг турли жабҳаларида 
қонунни назорат қилган. Қозилар даражаси ва мартабасига кўра бир-
бирларидан фарқланган; 
-
мударрис –
диний масалалар, шариат, тафсиф, ҳадис ва фиқҳ бўйича 
дарс берувчи шахс; 
-
мухтасиб –
бозорларда тарози, нарх-навони назорат қилувчи масъул 
шахс. 
Юқоридаги қозилар ва садрлар фақат Соҳибқироннинг ўзига ҳисобот 
бериб турганлар. ―Тузуклар‖да Амир Темур томонидан қатъий тартиблар ва 


241 
қонунлар баѐн этилган бўлиб, бунда қуйидагича маълумот берилади: давлат 
хазиначилари бўлмиш молия вазири ўз ишига хиѐнат қилиб, бойликнинг бир 
қисмини ўзлаштириб олган бўлса, аввало, текшириб, агар ўзлаштириб 
олинган маблағ ўзига тегишли улуфа миқдорига тенг бўлса, мазкур маблағ 
унга ҳадя этилган. Агар ўзлаштирилган маблағ маошдан икки баробар ортиқ 
бўлса, ортиғи олинган маошидан ушлаб қолинган. Агар маошидан уч баробар 
кўп бўлса, салтанат хазинасига тортиқ сифатида олинган. 
Мансабдорлар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар ва 
жиноятларга жазо тайинлаш алоҳида назорат қилинган. Агарда қишлоқ 
оқсоқоли ва шаҳар улуғлари кичикроқ даражадаги шахсга зулм қилсалар, ўша 
зулмга яраша, ҳар кимнинг шароитига яраша жарима солиниб, фуқароларнинг 
ижтимоий ҳолати ва турмуш тарзи эътибордан четда қолмаган. Агар 
мансабдорлар халққа жабр-зулм этса, уларни хонавайрон этса, бу қилмишига 
яраша аѐвсиз жазоланган. Бу жазо оддий жаримадан тортиб, ўлим жазосигача 
борган. Давлат амалдорларининг сотқинлиги, қўпорувчилиги, порахўрлиги ва 
бошқа жиноятлари ҳам энг хавфли ҳисобланган. Соҳибқирон бундай 
жиноятларни давлатга қарши қаратилган жиноятлар деб ҳисоблаган ва уларга 
қаттиқ жазолар тайинлаган. Эътиборли томони шундаки, жазолар райиатдан 
яширин ҳолатда эмас, балки очиқчасига бозор ҳамда халқ гавжум бўлган 
жойларда ижро этилган. 
Амир Темур ва темурийлар даврида ҳуқуқни муҳофаза этиш ишлари 
билан нафақат махсус органлар балки, ҳар бир ҳудуднинг маъмурлари ҳам 
шуғулланганлар. Уларнинг барчаси давлат ва фуқароларнинг тинчлик ҳамда 
хотиржамлигини, жойлардаги адолат ва қонун устуворлигини таъминлашга 
маъсул бўлиб, асосан маъмурий тартибдаги кичик ҳуқуқбузарликларни 
жазолаш ишлари билан шуғулланганлар. Агар давлатга, шахсга, жамиятга ва 
соғлиққа қарши жиддий жиноятлар содир этилса, улар тегишли қозиликларда 
кўрилган ҳамда яраша жазолар берилган.
Амир Темур ва темурийлар даври мажбурлов функциясини ташкил 
этишдан ҳукмдорларнинг асосий мақсади аҳолини қонунларга ҳурмат руҳида 
тарбиялаш ва жиноятларни олдини олиш, содир этилган жиноятларга 
муқаррар равишда жазо бериш, жиноят содир этилгани аниқланган 
ҳолатдагина жазо тайинлаш, давлат ва жамиятнинг тинчлик ҳамда 
осойишталигини сақлаш эди. Шу боис ҳам бу даврдаги ҳуқуқий тизим қатъий 
қонунийлик ва адолат тамойилига асосланган эди.

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish