Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

Ер эгалиги ва солиқлар. 
Амир Темур ўз давлатидаги ижтимоий-
иқтисодий муносабатларни мувофиқлаштириш жараѐнида ―Тузуклар‖га 
таяниб иш кўрган. Бу ҳақда манбада махсус боб мавжуд. Унда 
келтирилишича, деҳқон, ҳунарманд, савдогар, солиқчи, ер-сув, ҳосил ва 
бошқаларнинг аҳамияти, ўрни ҳамда вазифалари аниқ белгилаб қўйилган. Энг 
маъсулиятли вазифалар эса давлат зиммасида бўлган. Хусусан, хароба ва 
сувсиз ерларга сув чиқариш ҳамда обод қилиш, бузилган кўприкларни 
тузатиш, янгиларини қуриш, йўл хавфсизлигини таъминлаш, йирик боғлар 
барпо этиш, катта-катта каналлар қазиш, савдо карвонларига, кузатувчи ва 


242 
соқчилар тайинлаш, карвонсарой ва ѐмхоналар қуриш каби катта куч ва 
маблағ талаб қиладиган юмушлар шулар жумласидандир. 
Амир Темур ва темурийлар даврида мавжуд суғориш тармоқларини 
таъминлаш ва кенгайтириш, янги ариқлар қазиш, ободонлаштириш ишларига 
катта аҳамият берилган. Бу даврда деҳқончилик воҳаларининг сув таъминоти 
тартибга солинади, даштларга сув чиқарилиб, янги ер майдонлари 
ўзлаштирилади. Бу соҳада деҳқонларнинг янги ерларни очиши, коризлар 
қазиб, боғ-роғлар обод этиши учун амалга оширилган ҳар қандай фаолияти 
ҳукмдорлар томонидан қўллаб-қувватланган. Бу даврда ҳукмдорлар ва 
уларнинг вилоят ҳокимлари томонидан Самарқанд, Бухоро, Қашқадарѐ, Марв 
воҳаларида, Тус ва Ҳирот ҳамда унинг атрофларида йирик суғориш 
иншоотлари барпо этилиб, айрим деҳқончилик вилоятларининг сув таъминоти 
тубдан яхшиланади. 
Амир Темур ва темурийлар даврида Мовароуннаҳр ва Хуросонда ер ва 
мулкчиликнинг асосан тўртта шакли: мулки девоний – давлат ерлари, мулк – 
хусусий ерлар, мулки вақф – мадраса ва масжидлар тасарруфидаги ерлар ва 
жамоа ерлари бўлган. Деҳқончилик қилинадиган ерларнинг катта қисми 
давлат ерлари 
ҳисобланиб, бу ерларга давлат ҳукмдори эгалик қилиб, бу 
даврда давлат ерларини суюрғол тарзида инъом қилиш кенг тарқалади. 
Суюрғол ерлари 
майдони, шарти ҳамда ер ва ѐрлиққа эга бўлган 
шахсларнинг табақаси жиҳатидан турлича бўлган. Анъана бўйича, шаҳар ва 
вилоятлардан тортиб, то алоҳида қишлоққача бўлган мулк суюрғол шаклида 
инъом этилган. Вилоятлар ва шаҳарлар кўпинча сулола вакиллари, йирик 
ҳарбий ва давлат мансабдорларига берилган ҳамда бу ерлар кўпинча авлоддан 
авлодга мерос бўлиб қолган. Суюрғол эгаси ўз мулкида амалдорларни 
мансабга тайинлаш, солиқлар ва турли тўловларни тўплаш ҳамда айбдорларни 
жазолаш ҳуқуқига эга бўлган. Шунингдек, ҳуқуқлари чекланган майда 
суюрғол эгалари ҳам бўлган.
Деҳқончилик ерларининг бошқа каттагина қисми мулк мақомидаги 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish