Боҳодир эшов


ясовул  борган. Ундан кейин қўшиннинг авангард  қисми  манглай



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

ясовул 
борган. Ундан кейин қўшиннинг авангард 
қисми 
манглай 
ҳаракатда бўлган. Манглайдан кейин қўмондоннинг ўрдагоҳи, 
унинг ѐн томонларида 
изофа 
(заҳира) қисмлар жойлашган. Қўшиннинг асосий 
жанговар қисми –
марказ 
ҳамда
ўнг қанот (баронғор) 
ва
чап қанот 
(жавонғор)
лардан иборат бўлган. Ҳар бир қанотнинг олдида қўриқчи манглай 
– авангард, ѐн томонларида ҳам қўриқчи аскарий бўлинмалар -
канбуллар 
жойлаштирилган. Шу зайлда қўшин етти қисм - 
қўллар
дан иборат бўлиб, 
улардан учтаси – марказ, баранғор ва жавонғорлар мустақил; тўрттаси – икки 
манглай ва икки канбуллар тобе қисмлар бўлган. 
Соҳибқирон биринчи марта жанг усулида қўшинни етти қисмга бўлишни 
жорий этган эди. Шарофиддин Али Яздий бу ҳақда шундай маълумот беради: 


239 
―... ҳазрат черик (қўшин)ни етти қўл тартиб эттиким, ҳеч подшоҳ андоқ 
қилмайдур эрди ва эшитмайдур эрди. Ва бу етти ададида хосият кўб турур ва 
кўб сир янда бор эрди...‖ 
 
Амир Темур давлатида махсус тайѐргарликдан ўтган минглаб кишилар 
мамлакатнинг бош маъмурий биносини, ўрдуни чегараларни, давлатни 
қўриқлаганлар. Фавқулодда ҳолатларда, мамлакат учун катта хавф туғилганда 
армияни сафарбар этиш, зудлик билан қўшин тўплаш қоидалари ҳам ишлаб 
чиқилган. Шунингдек, темурийлар даврида ҳам, айниқса, Шоҳруҳ Мирзо, 
Мирзо Улуғбек, амирзода Умар, Ҳусайн Бойқаро даврларида ҳам давлат 
ҳимояси яхши йўлга қўйилган. Аммо, ҳокимият учун бўлиб турган ўзаро 
курашлар бу жараѐннинг заифлашувига олиб келган эди.
Таъкидлаш лозимки, Соҳибқироннинг қатъий ва мустаҳкам ҳарбий 
тизимни шакллантиришдан асосий мақсади, энг аввало, мамлакатни ички ва 
ташқи душманлардан ҳимоя қилиш, тобе ҳудудлардаги тартибсизликларни 
олдини олиш, адолат, тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш, мазлумларни 
золимлардан ҳимоя этиш, инсонпарварлик ва бағрикенглик ғояларига амал 
қилиш ҳамда кенг тарқатиш, қонун устиворлигига эришиш, мамлакатларни 
тараққиѐт йўлига солиш, ислом дини ва байналминал келишувчиликни 
таъминлаш, зўравон давлатлар ва гуруҳларнинг ғаразли мақсадларини амалга 
оширишга йўл қўймаслик эди. Амир Темур ҳарбий юришларидан кўзлаган 
мақсади ҳақида ―Тузуклар‖да шундай баѐн қилинади: ―Бирон мамлакатда 
жабр-зулм ва фисқу-фасод кўпайиб кетар экан, асл подшоҳлар адолат 
ўрнатиш, фисқ-фасодни, зулмни йўқотиш ниятида ана шундай мамлакатга 
ҳужум бошлаши лозим.‖ 
Шунингдек, ―Тузуклар‖да келтирилишича, Амир Темур қўшинига асли 
тоза, ақл-фаросатли, баҳодир, довюрак, тадбиркор, сергак, эҳтиѐткор, олди ва 
кетини ўйлаб иш тутадиган, жанг сир-асрорларини биладиган уч юз ўн уч 
амирлар раҳбарлик қилиб, уларнинг кичиги каттароғига бўйсунган. Бу 
амирлардан юз нафари ўнбоши, юз нафари юзбоши ва юз нафари мингбоши 
бўлган. Жанг пайтида амир ул-умаро амирларга, амирлар мингбошиларга, 
мингбошилар юзбошиларга, юзбошилар ўнбошиларга бошчилик қилган ҳамда 
буйруқлар сўзсиз бажарилган.
―Тузуклар‖га кўра, ҳар бир ҳарбий мансабдорнинг аниқ вазифаси 
белгиланган. Бирорта оддий навкар қилич чопиб баҳодирлик кўрсатса, унга 
инъом тариқасида қимматбаҳо тошлар қадалган ўтоға, камар, турна беллик 
қилич ва бир от берилган ҳамда ўнбошилик мартабасига кўтарилган. Агар 
бирорта амир бирон мамлакатни фатҳ этса, ѐки ғаним лашкарини енгса, у уч 
нарса: фаҳоли хитоб (фахрий ѐрлиқ), туғ, ноғора билан тақдирланган. Ўзининг 
ноғорасига, туғига эга бўлган амир мажлисларда ҳурмат-иззатга эга бўлиб, 
хос кишилардан ҳисобланган. 
Тадқиқотчиларнинг фикрича, Соҳибқирон армиясида мунтазам қўшинга 
хос бўлган кўпгина белгилар мавжуд эди. Қўшин сон жиҳатидан аниқ ва 
пухта ташкил этилган, унинг жанговар тартиби ўзининг такомил даражасига 
кўтарилган. Қўшин ўз замонасининг энг илғор қурол-яроғи, техникаси билан 


240 
қуролланган. Ҳар бир қисм, бўлинма айнан бир турдаги қурол-яроғ, аслаҳа-
анжом билан таъмин этилган. Бўлинмалар, қисмлар бир биридан кийим боши, 
кўтарган байроғи, ҳатто минган отининг туси орқали ҳам фарқланган.
Ҳуллас, Амир Темур даври давлатчилигида ҳарбий тизим санъат 
даражасига кўтарилган бўлиб, бу тизим аввало, мамлакат хавфсизлигини, 
адолат 
ва 
барқарорликни 
кучайтириш, 
тартибсизликлар 
ҳамда 
бошбошдоқликларнинг олдини олиш мақсадларига қаратилган. У ҳарбий 
юришларда қонун устиворлигини таъминлаб, мазлумларни золимлардан 
ҳимоя қилган. Соҳибқирон ўз қўшини тузилишидан ихчамликни, уларнинг 
бир бирига ўзвий боғлиқлигини, бир бирига бўйсунишини, поғоналар 
тизимлилигини таъминлаган. Амир Темур ҳарбий соҳадаги бетакрор мероси 
ҳамда анъаналари темурийлар даврида ҳам давом этган бўлса-да, темурийлар 
кўпроқ мудофаа хусусиятидаги ҳарбий сиѐсат олиб бордилар. 
Маълумки, ўрта асрлар давлатчилиги тизимида ислом шариати қонун-
қоидалари етакчи ўрин эгаллаган. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда Амир 
Темур давлатида ҳам ҳуқуқий муносабатлар Қуръони Карим ҳамда Ҳадиси 
шарифда баѐн қилинган тартиб-қоидаларга асосланган экан. Амир Темур ва 
темурийлар даври давлатчилигидаги ҳуқуқ ва қонун-қоида асослари 
―Тузуклар‖да ўз аксини топган. Бу манбада давлат юмушлари, ҳарбий соҳа, 
раийят ва ижтимоий тузумнинг барча қатламлари ҳақида сўз юритилиб, унда 
таъкидланишича, мамлакатдаги дунѐвий жараѐнлар олий ҳукмдорнинг ўзи, 
яъни, Амир Темур назорат қилган ҳамда керакли жазони ҳам айнан давлат 
бошлиғи берган. Шариат ишларини бошқариш шариат қозиси зиммасига 
юклатилган. Аммо, давлатнинг девонида, унинг турли буғинларида ҳам 
алоҳида қозилар, суд, жиноят ва жазо ишларини бажарганлар. Мамлакатдаги 
ҳуқуқ тизими қуйидагича бўлган: 
-

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish