Боҳодир эшов



Download 3,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/261
Sana26.04.2022
Hajmi3,94 Mb.
#582052
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   261
Bog'liq
Oʻzbekiston davlatchiligi va boshqaruv tarixi

барот 
(ижара ѐрлиғи)
 
ва 
пайзалар
бера бошланган эдилар. Пайзалар қимматбаҳо 
металлар (олтин, кумуш, бронза) ѐки ѐғоч тахтачалардан ишланган бўлиб, 
унга нуѐннинг муҳри қўйилган. Бундай пайзага эга бўлган кишилар, шу 
жумладан элчилар, солиқчилар ва бошқа шахслар аҳолидан турли йиғим, 
тўловларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга эдилар. Шунингдек пайза эгалари 
аҳолидан от-улов, ем-хашак, ѐтар жой, озиқ-овқат талаб қилишга ҳақли эди. 
Савдо йўлларида жойлашган бекатлар 
ѐм(жом) 
уларнинг хизмати аҳоли 
бўйнида эди.1235 йилги хоқон фармонига кўра, ҳар бир ѐмдаги алоқа хизмати 
икки туман аҳолисига юклатилади. Икки туман аҳолиси ѐм учун 20 бош от, 
сўйишга қўй - эчки, соғишга биялар, арава ва бошқа анжомлар ажратишлари 
лозим эди.
Маҳаллий аҳоли-ҳунарманд, деҳқон, чорвадор, ким бўлишидан қатъий 
назар умумҳашар ишларида қатнашиши ва текинга ишлаб бериши шарт эди. 
Аҳолига ўтказилаѐтган жабр-зулм муғулларга қарши норозилик исѐнига олиб 
келди.1238 йил Бухоро атрофидаги Тароб қишлоғида Маҳмуд Таробий 
бошчилигида қўзғолон кўтарилди. Аммо, қўзғолончилар айрим ғалабаларга 
эришган эришган бўлсаларда, кўп ўтмай муғулларнинг Элдўз нўѐн ва Чаған 
қўрчи бошлиқ ҳарбий кучлари қўзғолонни шафқатсизларча бостирадилар. 
Маҳмуд Таробий ҳам ҳалок бўлади. 
Маҳмуд Таробий қўзғолонидан сўнг Чиғатой Маҳмуд Ялавочни ўз 
амалидан четлаштиради ва кўп ўтмасдан хоқон уни Пекин (Дасин) шаҳрига 
ноиб қилиб жўнатади. Мовароуннаҳрнинг ноиби қилиб эса унинг ўғли 
Маъсудбек тайинланади.
Юқорида таъкидлаганимиздек, XIII асрнинг 60-70-йилларида муғуллар 
орасида ўзаро курашлар кучайган бўлишига қарамай, босиб олинган 
ҳудудлардан муғул ҳарбий саркардалари, нўѐнлари, зодагонлари орасида 
сиѐсий дунѐқараш ўзгара бошлайди. Яъни, баъзи хонлар, ҳарбийлар, 
зодагонлар ва савдогарларга ўтроқ ҳаѐтга ўтиш истаги кучая бошлади. Муғул 
зодагонлари деҳқончилик ва савдо-сотиқ хазинанинг асосий манбаи 


216 
эканлигини тушуна бошлаган эдилар. Ундан ташқари, XIII аср охирларига 
келиб кўчманчи ҳаѐт тарзида бўлган Чиғатой хонлари қўлида аҳоли солиғи ва 
хирожлардан тушган маблағлар ҳамда ўлжалар кўпайиб кетиб, кўчманчилик 
шароитида, тинимсиз урушлар ва кўчманчи зодагонлар исѐнлари шароитида 
хазинани сақлаш қийин ва хатарли бўлиб қолган эди. 
Бу даврда хўжалик-иқтисодий ҳаѐтни бир меъѐрга тушириш, савдо ва пул 
муаммосини изга солишда Маъсудбекнинг хизмати ва ислоҳотлари катта ўрин 
тутган. Маъсудбек 1271 йили муғулларнинг маданий-ўтроқ ҳаѐт 
тарафдорлари мадади ҳамда Тарас қурултойи (1269й.) қарорларига таяниб, 
молиявий, яъни, пул ислоҳоти ўтказишга киришди. Бу ислоҳотга кўра, 
Чиғатой улусининг барча шаҳар ва туманларида бир хил вазндаги кумуш 
тангалар зарб этиш ва муомалага киритиш йўлга қўйилди. Бу ислоҳотнинг 
асосий моҳиятини ташкил этар эди. Бу ҳолат ички савдо ва ички 
муносабатларни тартибга соларди. Шунингдек кумуш тангалар зарб этиш 
эркинлиги пайдо бўлади. Яъни, хоҳлаган киши ўз ихтиѐридаги кумуш 
буюмларни зарбхонага олиб бориб, уни хоҳлаган тарзда, лекин бир хил ҳажм, 
қиймат ва вазнда зарб этиши мумкин эди. Бу жараѐн дастлаб қийин кечган 
бўлса-да, аста-секин фаоллаша бориб, аҳолининг кумуш тангаларга ишончи 
мустаҳкамланди, бундай тангаларнинг нуфузи ортиб борди. Натижада XIII 
асрнинг 80-90-йилларида Чиғатой улусининг 16 та шаҳрида зарбхоналар 
очилиб, уларда доимий равишда кумуш тангалар зарб этилган.
Бу даврда Эронда ва Еттисувда муғул ҳарбий зодагонлари 
вайронагарчилик келитириб чиқарувчи урушлар қилиб турган бўлсаларда, 
уларнинг бу ҳаракатлари Мовароуннаҳрдаги ислоҳатларни тўхтата олмади. 
Чунончи, 1273-76 йилларда Маъсудбек вайрон этилган Бухорони қайта 
тиклаш ишларини амалга оширди.Натижада Бухорода иқтисодий ҳаѐт, савдо-
сотиқ тикланиб 1273-82-йиллар Бухоро зарбхоналари тўлиқ ишлай бошлади. 
Савдо – иқтисодий алоқалар ривожланиб бораѐтган Фарғона водийсида эса 
Чиғатой хони Дувахон (1291-1306 йй.) даврида Андижон шаҳрига асос 
солинди. 
XIV асрнинг бошларига келиб Чиғатой давлати хонлари ўз хазиналарини 
сақлаш учун шаҳарлар танлай бошлайдилар ѐки ўзлари янги шаҳарларга асос 
сола бошлайдилар. Чиғатой хонларидан биринчи бўлиб Кебекхон (1309, 1318-
1326 йй.), маданий ҳаѐтга яқинлашиб, ўтроқ турмуш тарзига ўтган эди. У 
Наҳшаб шаҳри атрофида ўзига сарой қурдирди ва бу сарой (Қарши) 
кейинчалик Кебекхон ва унинг атрофдагиларнинг доимий қароргоҳига 
айланди. Шу тариқа Чиғатой зодагонлари Мовароуннаҳрдаги марказларга 
ўтроқлашиб бордилар. 

Download 3,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   261




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish