213
муҳим қарорлар чиқара олмас эди. Аммо, шунга қарамасдан Чиғатой бутун
улуснинг мустақил ҳукмдори эмас эди.
Мусулмон манбаларида бўлгани каби, Хитой манбаларида ҳам Чиғатой
чеҳрасида кулги бўлмаган, қарамоғидагиларни қўрқувда ушлаб турадиган,
зулмкор шахс сифатида тасвирланади. ―Ясоқлар‖нинг
билимдони ва назорат
қилувчиси бўлган Чиғатой муғул қонунлари бузилишини жуда шафқатсиз
жазолаган. Мусулмон қонунлари кўпинча ―Ясоқ‖ларга мос келмаслиги
туфайли у исломга яхши муносабатда бўлмаган. Тадқиқотчиларнинг
хулосаларига кўра Чиғатойнинг номи қуйидагиларда сақланиб қолган:
1.
Ўрта Осиѐдаги муғул давлатининг расмий номланиши атамасида.
2.
Чиғатой давлатининг ҳарбий кучларини ташкил этган кўчманчилар
номида.
3.
Ўрта асрлар Ўрта Осиѐда шаклланган адабий тил номида.
4.
Жойларнинг номланишида.
Чиғатой улуси таркибига кирган ҳудудлар ўз географик жойлашувига кўра,
Чингизхон асос солган улкан салтанатнинг ички ва ташқи, иқтисодий ва
маданий ҳаѐти ҳамда алоқаларида, элчилик муносабатларида катта ўрин
тутарди. Мисол учун, Чингизхон ва унинг дастлабки ворислари даврида
салтанат пойтахти бўлган Қорақурум, кейинчалик Хонбалиқ (Пекин)
шаҳарларини Дашти Қипчоқдаги Олтин Ўрда ва Эрондаги Хулагийлар
давлати билан боғловчи муҳим алоқа – савдо йўллари муғуллар
салтанатининг марказида жойлашган Чиғатой улуси ҳудудидан ўтарди.
Чиғатой улуси ҳукмдорлари Буюк ипак йўлининг марказий йўналишини
назорат қилган бўлсалар, Жўжи улусига бу йўлнинг шимолий йўналиши
назорати юклатилган. Бу йўналишда Волга бўйи шаҳарлари
билан бирга
Хоразм воҳаси ҳам катта ўрин тутганлиги туфайли, Хоразмнинг ғарбий қисми
Жўжи улуси таркибига киритилган. Умуман олганда, Чиғатой улуси даврида
Хитой, Марказий Осиѐ ва Дашти Қипчоқдаги кўпгина ҳудудларда турк-муғул
зодагонлари савдо-транзит йўллари устидан ўз назоратларини ўрнатадилар.
Чиғатой улуси ташкил топгач, Мовароуннаҳр ва Шарқий Туркистоннинг
маданий вилоятларини улуғ хон томонидан тайинланган Маҳмуд Ялавоч
бошқарган. Улуғ хон шунингдек, Мовароуннаҳрдаги муғул қўшинлари
бошлиқларини ҳам тайинлаган. Бу бошлиқлар кўп ҳолларда барлос, жалойир,
қовчин ва орлат қабилаларидан бўлган. Ибн Арабшоҳ маълумотларига кўра,
жалойирлар Амударѐнинг шимоли, Бухоронинг шарқий
томонларида,
барлослар Қашқадарѐ воҳасида, орлатлар Афғонистоннинг шимолида
жойлашганлар. Маҳмуд Ялавоч ҳам Мовароуннаҳрда олиб борган сиѐсатида
кўпинча шу қабилаларга суяниб иш кўрган.
Муғуллар кўчманчи халқ бўлганлиги учун бошқарув ишларига нўноқ
эдилар. Асли хоразмлик бўлган Маҳмуд Ялавочнинг Мовароуннаҳр ноиби
этиб тайинланиши бежиз эмас эди. Чиғатой улусидаги ҳарбий бўлмаган
ҳокимият, одатда, маҳаллий аҳоли орасидаги билимли ва юқори мавқега эга
бўлган шахсларга берилган. Ўтроқ халқларни бошқариш, зодагонларни
итоатда сақлаш учун бошқарувдаги зарур билимлар ва тажрибалар керак
214
бўлган ҳолларда муғуллар орасида ҳарбий бўлмаган ҳокимиятдаги олий
лавозимларни эгаллашга қодир шахслар деярли йўқ эди. Жўвайний
маълумотларига кўра, Чингизхон ҳаѐтлиги давридаѐқ муғул зодагонларининг
ѐш
болалари, ҳукмдор хонадоннинг болалари махсус ўқитилган бўлса-да,
Чингизхоннинг ўзи ҳам, унинг авлодлари ҳам билимли шахсларга, маъмурий
бошқарувчилар ва амалдорларга, табиблар ва олимларга, савдогарлар
кабиларга жуда катта эҳтиѐж сезганлар. Шунинг учун ҳам Қорақурумдаги
буюк хон ва улус хонларининг саройларида бўйсундирилган халқлар
вакиллари, айниқса, мусулмон маданияти вакиллари катта иззат-обрўга эга
бўлганлар.
Мисол учун, келиб чиқиши мусулмон бўлган Ҳабаш ал-Ҳамид (айрим
маълумотларда ўтрорлик, айримлари карманалик дейилади), Чиғатойнинг
маҳслахатчиси бўлган. Чиғатой улусининг ҳарбий бўлмаган бошқаруви
хоразмлик Маҳмуд Ялавочга, кейин эса унинг ўғли ва набираларига
топширилган. Муғилистоннинг ўзида ва Чиғатой улусида бўлиб
турган
норозиликларга қарамай Ялавоч хонадони Мовароуннаҳр ва Шарқий
Туркистондаги бошқарувни XIV аср бошларига қадар ўз қўлларида сақлаб
қолдилар. Шунинг учун ҳам манбаларнинг маълумот беришича, Чиғатой
муғул зодагонлари Мовароуннаҳрдаги маҳаллий зодагонлар, амалдорлар ва
савдогарлар орасидан тажрибали маъмурлар, солиқ йиғувчилар ва
бошқарувчиларни топишда қийналмаганлар. Шу сабаб бўлса керакки, аста-
секинлик
билан Бухоро садрлари, Термиз сайидлари, Шош, Тароз, Ўтрор,
Хўжанд маликлари ўз мулкларига эгалик қилишни тиклаб оладилар.
Чиғатой улусига дастлабки ноиб этиб тайинланган Маҳмуд Ялавоч
ихтиѐрида муғулларнинг таянчи бўлган солиқ йиғувчи муғул
Do'stlaringiz bilan baham: