204
муғул империяси бир нечта муғул давлатларига бўлиниб кетиши натижасида
Чиғатой улуси ташкил топади ва Чиғатой зодагонлари ўртасида сиѐсий кураш авж
олади. Дастлабки иккита Чиғатой хони – Муборакхон ва Бароқхон
Мовароуннаҳрга яқинлашишга ҳаракат қилдилар. Муборакхон бир нечта муғул
қабилалари (жалойирлар, саройлар, барлослар ва бошқ.) билан Еттасувдан Ангрен
дарѐси воҳасига кўчиб ўтади ва 1266 йилда шу ерда хон қилиб сайланади.
Бароқхон эса Чағаниѐнда (Сурхон воҳаси) ўз мулкига эга эди.
Мовароуннаҳрда олиб борилаѐтган сиѐсат кўчманчи муғул зодагонларининг
қаттиқ қаршилигига учрайди. 1269 йилда Хайдухон Талас водийсида муғул
шаҳзодалари ва нуѐнларининг қурултойини тўплади. Бу қурултойда қабул
қилинган қарорлар ўзаро келишув хусусиятига эга бўлди. Рашидиддиннинг
маълумотларига кўра, қурултой қатнашчилари ўзаро келишиб, ―бундан буѐн
тоғларда ва даштларда яшашга, шаҳарлар атрофида туриб қолмасликка, экин
экилган ерларга чорва боқмасликка, асосланмаган солиқлар солмасликка‖қарор
қилдилар.
Муборакхон ва Бароқхондан сўнг салкам ярим аср давомида Чиғатой хонлари
Мовароуннаҳрда ўз қароргоҳларини бунѐд этишга ҳаракат қилмадилар. Уларнинг
қароргоҳлари Еттисувда эди. Кўчманчи муғулларининг Еттисувга кўплаб кириб
келиши, шунингдек, муғул кўчманчи зодагонларининг маҳаллий ўтроқ аҳоли
манфаатларини менсимаслиги XIII асрнинг охирларига келиб бутун Еттисув
ҳудудларининг яйловларга айланишига олиб келди. Шунингдек, И. В.
Петрушевшский маълумотларига кўра, 1273 йилги Бухорони вайрон этиб, ўт
қўйилишига хулагийлар ва чиғатоийлар муғуллари биргаликда иштирок этганлар.
XIV асрнинг бошларида Чиғатой хонлари яна маданий районлар билан барча
алоқаларни тиклашга, улар бошқарувини қўлларига олишга, давлатни
марказлаштиришга ҳаракат қила бошладилар. Хонларнинг бу сиѐсати қишлоқ ва
шаҳар аҳолиси тамонидан тўла қўллаб-қувватланди. Аммо, 1316-1319 йиллар
давомида кўчманчилик турмуш тарзи ва бошқа урушлар тарафдори бўлган
Чиғатой шаҳзодаси Ясовур (хон Ясу Мунканинг ўғли) Мовароуннаҳр ва
Хуросонда қирғинбарот урушлар олиб борди. Ясовур олиб борган урушлар
натижасида ўтроқ аҳоли кўплаб азият чекди, хўрланди. Кўплаб экин майдонлари
пайҳон қилиниб, қишлоқлар, қалъалар, шаҳарлар вайрон этилди. 1319 йил июл
ойида Кебекхон ва Ҳирот ҳокими Малик Ғиѐсиддиннинг бирлашган қўшинлари
Ясовур қўшинларини тор-мор этди. Ясовур эса ўлдирилди.
1326-1334 йилларда ҳокимиятни бошқарган Оловиддин Тармаширин ўтроқ
ҳаѐт анъаналарини қаттиқ туриб ҳимоя қилади. Тармаширин сиѐсатидан норози
бўлган кўчманчи муғул зодагонлари 1334 йилда исѐн кўтариб уни ўлдиришади.
Тармашириндан сўнг ҳокимият тепасида бўлган Чангши (1334 й.), Бўзан (1334-
1338 йй.), Эсон Темур (1338-1342 йй.), Муҳаммад (1342-1343 йй.) лар даврида
Мовароуннаҳрнинг ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий ҳаѐтида сезиларли ўзгаришлар
бўлмади. Аксинча, маҳаллий қабилалар ҳокимияти, уруғ бошлиқларининг таъсири
бу пайтга келиб янада кучаяди ва Чиғатой ҳукмдорлари ҳокимиятининг қудрати
пасая бошлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: