201
бўйсундириш ниҳоятда оғир эди. Чунки, асрлар давомида ўтроқ маданий ҳаѐт
кечирган халқлар кўчманчилар анъаналарини қабул қила олмас эдилар. Ясоқларда
ижтимоий-хўжалик ва маданий ҳаѐтнинг кўпгина томонлари ўз аксини топмаган,
айрим қоидалар эса мусулмон диний ҳуқуқлари ва маҳаллий аҳоли анъаналарни
инкор этар эди. Шунинг учун ҳам Ясоқ тарафдорлари ва маҳаллий аҳоли ўртасида
кўплаб тўқнашувлар бўлиб турган.
Муғул босқини, умуман олганда Ўрта Осиѐдаги ижтимоий тузимни ўзгартира
олмаган бўлса-да, кўп ҳолларда дашт анъаналарининг жонланишига йўл очиб
берди ва кўпчилик бўйсунган халқларнинг сиѐсий ва хўжалик ҳаѐтига янги
йўналишларни олиб келди. Муғуллар томонидан
барпо этилган империянинг
давлат бошқаруви борасида империя хон уруғининг хусусий мулки, деган принцип
ҳукмрон эди. Давлат бошқарувидаги бу ўзига хосликни ўз вақтида Жувайний
шундай таърифлаган эди: ―Ташқаридан қараганда бошқарув ва
мамлакат битта
шахсга ишониб топширилган бўлса-да, аслида ўша шахснинг барча ота
томонидаги қариндошларни (эркаклар) ерларга ва умумий бойликка биргаликда
эгалик қиладилар‖.
Ўрта асрлар манбаларида муғул жамиятидаги хон ҳокимияти
умумий
кўринишда қўйидагича берилади: она ўз боласига ғамхўрлик қилгани каби, хон
ҳам ўз қарамоғидагиларга ва қўшинларга ғамхўрлик қилишга мажбур. Унинг
қарамоғидагилар ва қўшинлар эса, ҳукмдорни ўз отаси деб ҳисоблайдилар.
Шунингдек улар ҳукмдорга сидқидилдан буйсунишлари, хоинлик қилмасдан
хизмат қилишлари ҳамда унинг ҳокимиятини қўллаб-қувватлаш учун ўз
жонларини қурбон қилишга рози бўлишлари лозим. Аниқроқ қилиб айтадиган
бўлсак муғуллар давлатида хон ҳокимиятиннг қуйидаги ҳуқуқ ва вазифалари бор
эди:
1.Хон ҳукмдор уруғининг бошлиғи ва қарам вассаллар ҳукмдори
сифатида
бутун мамлакат, улусларга тегишли ҳудудлар устидан олий ҳуқуққа эга бўлиб,
унинг асосий вазифаси – мамлакатни ташқи душманлардан қуролли ҳимоя қилиш
эди.
2.Хон уруш эълон қилиш ва сулҳ тузиш ҳуқуқига эга бўлиб, мамлакат
қўшинларининг олий бошлиғи эди.
3.Хон бошқа давлатлар билан музокаралар олиб бориш ҳуқуқига эга бўлиб,
мамлакатнинг ташқи сиѐсий алоқаларини ҳам бошқарган.
4.Хон ўз қарамоғидагиларни қатл этиш ва омон қолдириш ҳуқуқига эга бўлиб,
мамлакатдаги бош қози вазифасини ҳам бажарган.
5.Хон қонунлар чиқариш ҳамда жамиятнинг барча
аъзолари бажариши лозим
бўлган фармонлар чиқариш ҳуқуқига эга бўлиб, жамоат тизими ва тартибни
сақлаш вазифасини бажарган.
Бошқарувнинг қадимги муғул анъаналарига кўра, давлатдаги олий ҳокимият
Do'stlaringiz bilan baham: