111
фуқароларнинг мулки. Ушбу имтиёз тегишли равишда «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони
берилганлик ҳақида гувоҳнома, Совет Иттифоқи Қахрамони, Меҳнат қаҳрамони
китобчаси, орден китобчаси ёки ҳавфсизлик ишлари бўйича бўлимнинг маълумотномаси
асосида берилади;
2)
1941-1945
йиллардаги уруш қатнашчилари ва партизанлари, уларга
тенглаштирилган шахслар, ички ишлар ва давлат хавфсизлиги органлари таркибида
хизмат қилган шахсларнинг, ҳаракатдаги армия таркибига кирган ҳарбий қисмлар,
штаблар ва муассасаларда штатдаги лавозимларни эгаллаган шахслар, Ленинград шаҳри
қамалида бўлганларнинг ва концентрацион лагерларнинг собиқ ёш тутқунлари, хизматни
Афғонистон Республикасида ва жанговар ҳаракатлар олиб борилган бошқа мамлакатларда
вақтинча бўлган қўшинларнинг чекланган контингенти таркибида ўтаган ҳарбий
хизматчилар ҳамда ўқув ва синов йиғинларига чақирилган ҳарбий хизматга
мажбурларнинг мулки. Ушбу имтиёз тегишли равишда уруш ногирони гувоҳномаси ёки
ҳавфсизлик ишлари бўйича бўлимнинг маълумотномаси, бошқа ногиронларга – имтиёзга
ҳуқуқи боригини тасдиқловчи гувоҳнома асосида берилади;
3)
ўн нафар ва ундан ортиқ фарзанди бор аёлларнинг мулки. Ушбу имтиёз
берилишига фарзандларнинг мавжудлигини тасдиқловчи, ўзини-ўзи бошқариш органи
томонидан берилган маълумотнома асос бўлади;
4)
Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирок этганлик учун
имтиёзлар олаётган фуқароларнинг (шу жумладан, у ерга вақтинча ёки хизмат сафарига
юборилган фуқароларнинг) мулки. Ушбу имтиёз тегишли равишда
тиббий
-меҳнат
эксперт комиссияси томонидан берилган маълумотнома, махсус ногиронлик гувоҳномаси,
Чернобиль АЭСдаги авария оқибатларини тугатишда иштирокчиси гувоҳномаси,
ваколатли давлат органлари томонидан берилган бошқа ҳужжатлар асосида тақдим
қилинади;
5)
солиқ солинмайдиган майдон ўлчами доирасида нафақахўрларнинг мулки. Ушбу
имтиёз нафақахўрлик гувоҳномаси асосида берилади;
6)
I ва II гуруҳ ногиронларининг мулки. Ушбу имтиёз нафақахўрлик гувоҳномаси
ёки врачлик-меҳнат эксперт комиссияси томонидан берилган маълумотнома асосида
берилади;
7)
муддатли хизмат ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзоларининг
(хизматни ўташ даврида) мулки. Ушбу имтиёз тегишли ҳарбий бўлинма ёки ҳавфсизлик
бўйича туман (шаҳар) бўлимлари томонидан берилган маълумотнома асосида берилади.
Жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ давлат солиқ хизмати
органлари томонидан, солиқ тўловчининг яшаш жойидан қатъий назар, объектнинг
жойлашган жойи бўйича, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчи
органнинг маълумотлари асосида ҳисоблаб чиқарилади.
Иморатлар, бинолар ва иншоотлар учун мол-мулк солиғи уларнинг ҳар йил 1
январдаги ҳолати юзасидан техник инвентаризациялашнинг ҳудудий кадастр бюролари
тақдим этадиган инвентаризация қийматига доир маълумотлар асосида ҳисоблаб
чиқарилади, бундай маълумотлар бўлмаган тақдирда эса Ўзбекистон Республикаси
Президенти қарори билан белгиланган мол-мулкнинг шартли қиймати қабул қилинади.
Мол-мулк солиғини тўлаш ҳақидаги тўлов хабарномалари тўловчиларга давлат
солиқ хизмати органлари томонидан ҳар йили 1 майдан кечиктирмай топширилади.
Ҳисобланган йиллик солиқ миқдори жисмоний шахслар томонидан солиқ даври
учун тенг улушларда бир йилда икки марта:
-
ҳисобот йилининг 15 июнь санасигача,
-
ҳисобот йилининг 15 декабр санасигача тўланади.
Do'stlaringiz bilan baham: