Кўчмас мулк иқтисодиёти



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

ер участкаларининг муомаласи 
давлат ер қонун ҳужжатларига зид бўлмаган ҳолда, фуқаролик қонун ҳужжатлари билан 
тартибга солинади
. Ерга бўлган мулкчилик ҳуқуқи ва бошқа мулкий ҳуқуқларнинг 
умумий шартлари ЎзР ЕК 4 бобида белгилаб берилган. Шундай қилиб, ЎзР ЕК га ЎзР ФК 
меъёрлари билан узвий ҳолда қараш керак. 
ЎзР ЕК га мувофиқ, бино (иншоот, иморат) ни хусусийлаштириш фақатгина ер 
участкасини хусусийлаштириш билан бирга амалга оширилади ва лекин бундан, бино 
(иншоот, иморат)нинг қисми ер участкасининг тегишли қисми билан биргаликда 
ажратилиши мумкин бўлмаган ҳолатлар ёки ушбу ер участкаси муомаладан чиқарилган 
ёки уларнинг муомалада бўлиши чеклаб қўйилган ҳолатлар бундан мустасно. 
Агар ер ва унда жойлашган бино битта шахсга тегишли бўлса, ер участкаси алоҳида 
тартибда бир шахсдан иккинчи шахсга ўтиши мумкин эмас. Шундай қилиб, ер участкаси 
ва унда жойлашган кўчмас мулк деярли ягона мулкий мажмуа бўлиб, фақатгина шу 
кўринишда у фуқаролик-ҳуқуқий битимлар (олди-сотди, ипотека ва ҳ.к.) предмети 
бўлиши мумкин. 
Бу меъёр шаҳар ташқарисида жойлашган “хусусий сектор” га тўғридан-тўғри 
тааллуқли, чунки бундай уйларни фуқаролар мулкига ўтказиш бўйича битимларини 
52
ЎзР ЕК 14 боб 


104 
расмийлаштиришда бир вақтнинг ўзида, уй жойлашган ер участкасини тақдим этиш 
масаласи ҳам ҳал қилиниши лозим. 
Мулкий муносабатлар бўйича махсус ихтисослаштирлган давлат ижро органи 
давлатнинг бошқа ижро органлари билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси ва 
маъмурий йиғинларнинг тегишли равишда эгалик ҳуқуқи пайдо бўладиган ер участкалари 
рўйхатини тайёрлайди. Мазкур рўйхатларни тайёрлаш келишилган ҳолда амалга 
оширилади. Ер участкаларининг тайёрланган рўйхатлари Ўзбекистон Республикаси 
Ҳукумати томонидан тасдиқланади, улар ҳақидаги маълумотлар эса Давлат ер кадастри 
ҳужжатларига киритилади. 
Ер мулкдорлари, ердан фойдаланувчилар ва ер ижарачилари ҳуқуқларини 
ҳимоялашнинг 
фуқаролик-ҳуқуқий 
усуллари 
тикловчи 
ва 
ўрнини 
тўлдирув(компенсациялов)чи функцияларни бажаради ва ер муносабатларининг 
барқарорлигини таъминлайди. Ер муносабатларининг барқарорлигини таъминлаш 
мақсадида ер қонунларини бузувчиларга нисбатан маъмурий, жиноят ва меҳнат қонун 
ҳужжатларига мувофиқ, ЎзР ЕК
53
да кўзда тутилган мажбурий ва жазо чоралари 
кўрилади. Кодексда маъмурий жавобгарликка тортилувчи ер қонунбузарликлари рўйхати 
келтирилган, аммо жиноий жавобгарликка тортилувчи ер қонунбузарликлари ҳақидаги 
маълумотлар ЎзР маъмурий қонунбузарликлар Кодексида белгиланган.
54
Ер мулкдорлари, ердан фойдаланувчилар ва ер ижарачилари ер қонунбузарликлари 
субъектлари бўлишлари мумкин. Мазкур категорияга кирмайдиган, лекин уларга зарар 
етказган фуқаролар, юридик ва мансабдор шахслар ҳам ер қонунбузарликларини содир 
этганлари учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Кодексга мувофиқ, ер қонунбузарликларини содир этганлик учун маъмурий 
жавобгарликка тортиш ҳуқуқига эга органлар қуйидагилар: 
ердан фойдаланиш ва уни қўриқлаш бўйича давлат назоратини олиб 
борувчиорганлар
, ҳозирги вақтда булар – ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат 
кадастри бўйича ЎзР Давлат қўмитаси органларидир. Улар ерни ўзбошимча ўзлаштириш 
ёки қонун ҳужжатларини расмийлаштирмаган ҳолда ердан фойдаланиш, ер участкалари 
чегараларини ажратувчи белгиларни йўқ қилиш, ўзбошимча ердан фойдаланиш ҳуқуқини 
топшириш, тупроқнинг унумдор қатламини ўзбошимча кўчириш, мақсадли қўлланиш 
соҳасида фойдаланишга яроқли ҳолатга келтириш бўйича мажбуриятларни бажармаслик, 
ерлардан мақсадли қўлланиш соҳасида фойдаланмаслик, тупроқни яхшилаш ва қўриқлаш 
бўйича ишларни бажармаслик учун жавобгарликка тортади; 
сув объектларидан фойдаланиш ва уларни қўриқлаш бўйича давлат назоратини олиб 
борувчиорганлар
. Улар сув объекти қўриқловчи қирғоқ бўйи ерлардаги участкани 
ўзбошимча эгаллаш, сувқўриқлаш зоналаридаги участка ва ерларни фойдаланишга 
топшириш тартибини бузиш учун жавобгарликка тортади; 
ўрмон фондидан фойдаланиш, уни қўриқлаш ва ҳимоялаш соҳаси бўйича ваколатли 
органлар
. Улар ўрмон фонди ёки ўрмон фондига кирмайдиган ўрмон участкасини 
ўзбошимча эгаллаш, ўзбошимча ердан, ўрмон фонди участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини 
топшириш, пичанзорлар, яйловлр, мелеоратив тизимларни йўқ қилиш ёки уларга зарар 
етказиш учун жавобгарликка тортади; 
давлат табиат қўриқхоналари ва миллий боғлар ҳудудини қўриқлаш органлари
. Улар 
алоҳида қўриқланадиган ҳудудларда табиий ресурсларни қўриқлаш ва улардан 
фойдаланиш тартибининг бузилиши учун жавобгарликка тортади. 
Ҳавфли ер қонунбузарлигини содир этган шахслар Ўзбекистон Республикаси 
Жиноят Кодекси (ЎзР ЖК)нинг 196 ва 197 моддаларига биноан жиноий жавобгарликка 
тортилади. 
53
ЎзР ЕК 90 модда 
54
1995 йил 1 апрелдан кучга кирган 


105 
Бу моддада кўзда тутилган жиноятнинг предмети ер ҳисобланади. 
Ерга зарар 
етказиш деганда тупроқнинг унумдор қатламига зарар етказиш ёки уни нобуд қилиш 
тушунилади
. Ифлослантириш – бу ерга хос бўлмаган физикавий, кимёвий ва биологик 
модда ва организмларни киритишдир. Ернинг заҳарланиши шу моддаларни ундан 
фойдаланиб бўлмайдиган даража ерга киритилиши ҳолатида рўй беради. Шунингдек, 
ерлар, ер қаъри ёки уларни қўриқлаш бўйича шартларнинг бузилиши оғир оқибатларга 
олиб келади. 
ЎзР ЖК 175 моддасига мувофиқ, ноқонуний битимлар деб, уларнинг оқибатида 
битим тузиш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки битим предмети бўлган, ер участкасига ҳуқуқи 
бўлмаган юридик ва жисмоний шахсларда бундай ҳуқуқ пайдо бўладиган битимларга 
айтилади.
55
Давлат органининг, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса 
ташкилотнинг, жамоат бирлашмасининг мансабдор шахси томонидан наф келтирмаслиги 
аён бўлган битимни тузиш республика манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилишига 
сабаб бўлса энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача 
миқдорда жарима ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёҳуд уч йилгача ахлоқ 
тузатиш ишлари ёҳуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон 
Қонуни таҳриридаги санкция) 
Ўша ҳаракат: 
а) такроран; 
б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб; 
в) жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима 
ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш 
билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Қонуни таҳриридаги санкция) 
Етказилган моддий зарар уч карра миқдорида қопланган тақдирда қамоқ ва 
озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-
сон Қонуни таҳриридаги қисм)
56

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish