97
ва қурилиш тармоқларида хусусийлаштиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, давлат
тасарруфидан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича Давлат дастурини ишлаб
чиқиш белгиланди.
Республикада давлат тасарруфидан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича
Давлат дастури
қуйидаги муҳим йўналишларни белгилаб берди:
•
қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ва очиқ турдаги акциядорлик
жамиятларини ташкил қилиш ёрдамида аҳолини иқтисодий ислоҳотлар жараёнларига кенг
жалб қилиш;
•
Республика кўчмас мулк савдо биржасини ташкил қилиш ва у орқали
хусусийлаштириладиган давлат объектларини реализация қилиш; ишлаб чиқариш ва
бошқарув тизимларини монополиядан чиқариш, хусусийлаштиришга қўйилган чекловлар
тааллуқли бўлган корхоналар сонини қисқартириш;
•
Республика фонд биржасини яратиш ва унда хусусийлаштириладиган корхоналар
акцияларини бирламчи жойлаштиришни таъминлаш ва ҳ.к.
Савдо ва хизматлар соҳаси объектларини ўзлари жойлашган ер участкалари билан
бирга (ер участкалари доимий(муддатсиз) фойдаланишга топширилган) танлов асосида
хусусий мулкка сотишга рухсат берилганлиги хусусийлаштириш жараёнини
чуқурлаштириш бўйича муҳим тадбир бўлди. Бунда участкаларни сотиш жисмоний ва
юридик
шахсларга, жумладан, маблағ манбаа(келиб чиқиш)лари декларация(эълон)
қилинмаган, хорижликларга ҳам рухсат берилган.
Шунингдек, Президент Фармони кўчмас мулк бозорини яратиш ва кўчмас мулк
иштирокида тадбиркорликни ривожлантириш билан боғлиқ қонуний ва меъёрий базани
ривожлантириш ҳамда такомиллаштиришга сезиларли туртки бўлди. Фақатгина 1994
йилнинг ўзида республикада 70 дан ортиқ қонуний-меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди.
Бунинг натижасида дўконлар, майда устахоналар кетидан йирик давлат тасарруфидан
чиқариш жараёни бошланди ва заводлар, қурилишлар, меҳмонхоналар акциядорлик,
жамоат ва хусусий мулкка айлантирилди. 1994 йилда Тошкент шаҳри бўйича 1,9 мингга
яқин объектлар нодавлат шаклдаги мулкка айлантирилди. Хусусийлаштириш лойиҳалари
ишлаб чиқилди ва реализация қилинди, жумладан, Тошкент виноароқ заводи, Бухоро ипак
тўқувчи фабрикаси, “Юлдуз”
текстиль бирлашмаси, Чирчиқ “Узбекхиммаш” заводи
кабилар очиқ турдаги акциядорлик жамиятлари мақомини олди.
Тадбиркорлик фаолияти мақсадида фойдаланиладиган кўчмас мулк объекти
сифатидаги корхонани маълум маҳсулот ишлаб чиқаришга мўлжалланган ускуналар
мажмуасига тенглаштириш керак эмас: бундай мажмуани корхонага айлантириш учун
унинг асосида ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш керак.
Кўчмас мулк объекти
сифатидаги корхона ягона мулкий мажмуани ташкил этади
, у фақатгина фаолияти учун
зарур мулк турларинигина эмас, балки номулкий ҳуқуқларни ҳам қамраб олади.
Мисол
учун, кўчмас мулк объектларини ижарага оладиган корхоналар кўп учрайди, яъни корхона
таркибига, маълум ишлаб чиқариш фаолияти учун зарур, кўчмас мулк объектидан
фойдаланиш мулкий ҳуқуқи киради.
Кейинчалик хусусийлаштириш жараёни базавий тармоқлар корхоналарини ҳам
қамраб олди. Кимё, олтин чиқариш, пахта тозалаш, тоғ-кон тармоқлари кабиларда давлат
51% акцияларни ўз эгалигида қолдирди. Бошқа тармоқларда тўртта асосий “акциялар
портфели” аниқланди: жамоага, давлатга, хорижий инвесторга ва фонд биржалари (шу
жумладан, хорижий) орқали эркин сотувларга. Бунда давлатга тегишли акциялар
салмоғининг қисқартирилиши кераклиги белгиланди. Ҳозирги кунда у 25% дан
ортмаслиги лозим. Бутун акциялар пакетининг ярмидан кўпи эркин реализацияга таклиф
этилади.
Хусусийлаштириш жараёни кўп укладли иқтисодиётни ва кўчмас мулк бозорида
рақобат муҳитини яратиш вазифаларини бажаради, шунинг билан бир вақтда
ягона
миллий-хўжалик мажмуаси шароитида юзага келган тор ихтисосли тармоқ монопол
тизимларини тугатиш, шунингдек, зарур бўлганда ишлаб чиқариш тизимини
98
диверсификация қилиш, яъни ишлаб чиқариладиган маҳсулот таркибини ўзгартириш,
талаб мавжуд бўлган ва ички ҳамда ташқи бозорларда рақобатлаша оладиган маҳсулот
ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имконинии яратади.
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёни бирин-кетин ишлаб
чиқариш соҳасининг барча тармоқлари: саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, қурилишни
бозор муносабатлари шартларига мувофиқлаштирган ҳолда қамраб ола бошлади.
Ижтимоий ўзгаришлар ноишлаб чиқариш соҳасида ҳам юз берди. Мамлакатда
хусусий дорихоналар, оптика дўконлари,
стоматология поликлиникалари, соғлиқни
сақлаш ва маданият муассасалари ва ҳ.к. лар пайдо бўлди.
Савдо, маиший хизмат, коммунал хўжалик корхоналари, қурилиши тугалланмаган
объектлар ва бошқалар сотиладиган кўчмас мулк аукционлари фаолият юрита бошлади.
Do'stlaringiz bilan baham: