Кўчмас мулк иқтисодиёти



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

Давлат қонун ҳужжатлари
. Кўчмас мулк объекти сифатида ер алоҳида ҳуқуқий 
ҳолатга эга ва у ўзига хос ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг объекти вазифасини 
бажаради. Ер бўйича ислоҳотлар 1990 йилда “Ер ҳақида” ги Қонун (ЎзР Ер Кодекси қабул 
қилингандан сўнг ўз кучини йўқотган) ва кейинчалик, 1998 йилда ЎзР Ер Кодексининг 
қабул қилиниши билан бошланган. 
Ер муносабатларини тартибга солишда фуқаролик ва ер қонун ҳужжатларини ердан 
фойдаланиш муносабатларини тартибга солиш масаласида фарқлаб қўллаш тамойили 
қўлланилади. 
Регионал қонун ҳужжатлари
. Кўчмас мулкни бошқариш ва идора қилиш билан 
боғлиқ регионал муаммоларни тезлик билан(оператив) ҳал қилиш учун Қорақалпоғистон 
Республикаси, давлат қонун ҳужжатлари асосида, ўз қонунларини қабул қилади. 
Маҳаллий ўзини ўзини бошқариш ҳақидаги қонун ҳужжатлари
. ЎзР 
Конституциясига мувофиқ, шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги 
маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар икки 
ярим йил муддатга раисни (оқсоқолни) ва унинг маслаҳатчиларини сайлайди.
51
Маҳаллий кўчмас мулкни бошқариш маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари 
концепциясига киради. 14.04.1999 йилда қабул қилинган №758-1сонли “Ўзини ўзи 
бошқариш органлари ҳақида” ги Қонунда белгиланганидек, маҳаллий ўзини ўзи 
бошқаришнинг иқтисодий асоси бўлиб, улар томонидан қурилган, сотиб олинган ёки 
қонунан уларга ўтказилган жамоат, ижтимоий-маший ва бошқа соҳа объектлари, ҳамда 
транспорт воситалари, хўжалик ашёлари ва бошқа кўчар ва кўчмас мулкларни ўз ичига 
олувчи, мулк ҳисобланади. 
Қонунга мувофиқ, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари маҳаллий мулк 
таркибига кирувчи кўчмас мулкка нисбатан мулкдор ҳуқуқларини амалга оширадилар, 
ҳамда уни вақтинчалик ёки доимий фойдаланишга топшириш, ижарага бериш, мусодара 
қилиш ва бошқа битимларни амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар. 
Ер Кодексининг асосий тамойили бўлиб ерларни қўриқлашнинг устунлиги 
ҳисобланади. Бу тамойил ЎзР да шу ҳудудда яшовчи халқларнинг ҳаёт ва фаолиятлари 
асоси сифатида ер ва бошқа табиий ресурслардан фойдаланилиши ва қўриқланиши, ва 
фақатгина иккинчи навбатда ерга кўчмас мулк сифатида қаралиши ва шунга мувофиқ ер 
участкаларидан эркин фойдаланиш ва тасарруф этишни, атроф-муҳитга ҳеч қандай зарар 
етказмаган ҳолдагина, амлга ошириш муминлиги каби тушунчаларга асосланади.
51
ЎзР Конституцияси 105 - модда. 


103 
ЕК нинг кейинги муҳим тамойили – ер хусусидаги низоларни суд орқали ҳал этиш 
тартиби.
52
Ерга бўлган поймол этилган ҳуқуқларни тиклаш қуйидагича амалга 
оширилади: 

давлат ҳукумат органлари ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари 
актларини суд томонидан белгиланган тартибда қонунга мувофиқ бўлмаган, ҳақиқий эмас 
деб топиш; 

қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган давлат ҳукумат органлари актлари ёки 
маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари актлари ижросини тўхтатиш; 

саноат, фуқаровий уй жой ва бошқа қурилиш, фойдали қазилмалар ва торф 
конларини қазиш, агрокимёвий, ўрмон мелиорациасига оид, геологик қидирув ишлари, 
геодезия ва бошқа ишларни олиб бориш объектлар эксплуатацияси кабиларни ЎзР 
Ҳукумати ўрнатган тартибда тўхтатиш; 

ҳуқуқ бузилгандан аввал мавжуд бўлган ҳолатни ва ҳуқуқни бузувчи ёки бузиш 
ҳавфини туғдирувчи ҳаракатлар кесишувини тиклаш.
Агар поймол этилган ҳуқуқларни тиклашнинг юқоридаги биринчи ва тўртинчи 
ҳолатлари суд орқали амалга оширилса, иккинчи ва учинчи ҳолатлари суд орқали, ҳамда 
ғайриқонуний актни юқори маъмурий органда маъмурий тартибда ҳам амалга оширилиши 
мумкин. 
Қонунда ердан пулли фойдаланиш тамойили ҳам муҳим аҳамиятга эга. Тўлов 
шакллари бўлиб ер солиғи (кўчмас мулк солиғининг кучга киришига қадар) ва ижара ҳақи 
ҳисобланади. 
Ер участкаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва тасарруф этиш бўйича 
мулкий муносабатлар, ҳамда битимларни амалга ошириш, агар бошқа тартиб ер, сув, 
ўрмон, ер ости бойликлари, атроф-муҳит муҳофазаси ва ҳ.к. қонун ҳужжатларида кўзда 
тутилмаган бўлса, фуқаролик қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади. Бу қоида тўлиқ 
ЎзР ФК 82 моддаси билан изоҳланади, унга мувофиқ ер ва бошқа табиий ресурслар 
фуқаролик ҳуқуқларининг объектлари сифатида эркин суратда бошқа шахсларга 
берилиши ёки универсал ҳуқуқий ворислик (мерос қилиб олиш, юридик шахсни қайта 
ташкил этиш) тартибида ёҳуд бошқа усул билан бир шахсдан иккинчи шахсга ўтиши 
мумкин. Бунда улар ер ва бошқа табиий ресурслар ҳақидаги давлат қонунларида йўл 
қўйиладиган ҳажмда ажратилиши мумкин. Шунингдек, мулкдорларнинг ер участкаларига 
эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва тасарруф этиш бўйича ваколатларини амлга 
оширишда атроф-муҳитга, ҳамда бошқа шахсларнинг ҳуқуқлри ва қонуний манфаатларига 
зарар етказмасликлари белгилаб қўйилган. Бинобарин, 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish