235
•
тадбиркорлик уюшмалари, ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар;
•
ўзбек-хорижий ҳамкорлик ташкилотлари;
•
хорижий ташкилотлар ва бошқа юридик шахслар;
•
миллий ва хорижий жисмоний шахслар;
•
чет эл давлатлари ваколатхоналари;
•
халқаро ташкилотлар.
Инвесторлар – бу кўчмас мулк объектлари харидорлари ва фойдаланувчилари
ролида қатнашувчи, молиявий воситалар ва бошқа капиталларни тўғридан-тўғри
киритувчи шахслардир.
Шунингдек, молиявий-саноат гуруҳлари, индивидуал инвестор ҳамда инвесторлар
синдикати сифатидаги инвестицион фондлар ҳам инвесторлар бўлишлари мумкин.
Кўчмас мулк соҳасидаги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш учун
қуйидагилар бажарилиши керак: техник-иқтисодий асосномаларни ишлаб чиқиш,
инженерлик тадқиқотларини ўтказиш, бино ва иншоотларни қуриш ҳамда барпо қилиш
учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, реконструкция бўйича ишларни олиб бориш,
қурилиш-монтаж, созлаш, ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун қурилиш-
монтаж пудрат ташкилотлари билан шартномалар тузиш ва ҳ.к. Буюртмачининг
функцияларини инвесторларнинг ўзлари, тегишли хизматлар ёки инвестор томонидан
белгиланган чегараларда инвестицияларни тасарруф этиш ҳуқуқи берилган юридик ёки
жисмоний шахслар воситачилари орқали бажаришлари мумкин.
Кўчмас мулк соҳасида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ишларининг
ижрочилари муҳандислик ва муҳандис-геологик қидирув, бино ва иншоотларни
лойиҳалаш, барпо қилиш, ишлаб чиқариш қувватларини ўзлаштиришлар бўйича ишларни
бажарувчи қидирув, лойиҳалаш-қурилиш, созлаш-ишга тушириш ва бошқа ташкилотлар
ҳисобланади.
Ижрочиларга шунингдек, эгалигида ишлаб чиқариш қувватлари мавжуд бўлмай,
мутахассис-менежер кадрларнинг ёрдамида, инвестицион лойиҳаларни амалга оширишда
бош пудратчи сифатида, турли хил ишлар учун қурилиш, монтаж ва бошқа
ташкилотларни субпудратчилик шартларида жалб қиладиган инжиниринг фирмалари ҳам
киради. Мутахассис-менежерлар инвестицион лойиҳа доирасидаги барча ишларни
бажариш бўйича ташкилий режани ишлаб чиқадилар ва амалга оширадилар, ҳамда барча
жалб қилинган ташкилотлар ишларининг узвийлигини таъминлайдилар.
Кўчмас мулк соҳасида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш катта ҳажмдаги
қурилиш материаллари, конструкциялар, маҳсулотлар, технологик ускуналар (шу билан
бирга, ностандарт), электр ва кабель маҳсулотлари, қувурлар, металл профили шакиллари
ва ҳ.к.лардан фойдаланиш билан боғлиқ. Шунинг учун, юқорида келтирилган
маҳсулотларни етказиб берувчилар ва уларнинг диллерлари инвестицион лойиҳаларнинг
муҳим иштирокчилари ҳисобланади.
Кўчмас мулк соҳасидаги инвестицион фаолият субъектларининг катта гуруҳини
институтционал инвесторлар
ташкил қилади, уларга қуйидагилар киради: суғурта ва
инвестицион компаниялар, уй-жой кооперативлари, пайчиликка асосланган инвестицион
фондлар ва индивидуал турар жой қурилиш фондлари ва бошқалар. Кўрсатилган
ташкилотларнинг вазифалари – аҳоли, хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш
маблағларини жалб қилиш ва уларни инвестициялаш мақсадларига йўналтириш.
Кўчмас мулк объектларига инвестицион қўйилмаларни амалга ошириш ва
ўрнатилган молиявий-иқтисодий, ишлаб чиқариш ҳамда ижтимоий натижаларни
таъминлаш бўйича мақсадлар ва амалий ҳаракатларнинг йиғиндиси
Do'stlaringiz bilan baham: