234
•
реал инвестициялар – кўчмас мулк объектларини яратиш (ривожлантириш),
реконструкция қилиш ёки корхоналар (мулкий мажмуалар) ни техник қайта
қуроллантиришга қўйилмаларини киритиш;
•
портфель инвестициялар – давлат, қурувчи ташкилотлар, инвестицион фондлар,
суғурта ва бошқа молиявий компанияларнинг акциялари ва қимматли қоғозларини сотиб
олишга қўйилмаларини киритиш. Бу ҳолда инвесторлар рента ёки банкда пулларни
сақлаш эвазига олинадиган депозит фоизларига аналогик равишда, дивидендлар –
қимматли қоғозлардан даромад олган ҳолда ўз молиявий сармояларини кўпайтирадилар.
Пул воситалари кўчмас мулк объектларини яратиш (ривожлантириш) га киритилади,
негаки моддий ишлаб чиқаришсиз ҳеч қандай даромадга эришиб бўлмайди. Акциялар ва
қимматли қоғозларни сотиб олишга ишлатилган пул воситаларининг реал қўйилмаларини,
кўчмас мулк объектларини яратиш (ривожлантириш) мақсадида молиявий воситаларни
жалб қилиш учун корпоратив қоғозларни чиқарган, ташкилотлар амалга оширади;
•
номоддий активларга қилинадиган инвестициялар – мулкий ҳуқуқлар ва ер
участкалари, бинолар, мулкий мажмуаларга эгалик ҳуқуқи, сертификатлар ва
лицензиялар, кашфиёт учун патентлар, янги технологиялар, фойдали моделлар, товар
белгилари, фирма номланишлари ва ҳ.к.лар учун гувоҳномаларни сотиб олишга
қўйилмаларини киритиш.
Мулк шакли бўйича инвестициялар хусусий, давлат, хорижий ва қўшма
инвестицияларга бўлинади.
Хусусий инвестициялар
– бу фуқароларнинг акциялар, облигациялар ва бошқа
қимматли қоғозларга, ҳамда нодавлат мулк шаклига эга бўлган корхона ва
ташкилотларнинг инвестицияларига қўйилмалар киритишидир.
Давлат инвестициялари
умумдавлат, регионал ва маҳаллий ҳукумат органлари
томонидан давлат бюджети ва маҳаллий бюджетлар, бюджетдан ташқари фондлар ва заём
воситалари ҳисобига амалга оширилади.
Хорижий инвестициялар
хорижлик фуқаролар, юридик шахслар ва давлат
томонидан амалга оширилади.
Қўшма инвестициялар
– бу мамлакат субъектлари ва хорижий ҳамкорларнинг пай
асосидаги қўйилмалари.
Кўчмас мулк инвестицияларнинг энг муҳим объектларидан бири ҳисобланади.
Кўчмас мулк объектларига ва қимматли қоғозларга киритилган, кўчмас мулк билан
таъминланган тўғри инвестициялардан тушадиган даромад ,самарали бошқарилганда,
одатда, заём воситаларига бўлган фоизлар ва қимматли қоғозлардан келадиган
даромаддан ортиқроқ бўлади. Мажбуриятларни таъминлаш воситаси сифатида кўчмас
мулк объектларини харид қилишни инвесторлар афзал кўрадилар, чунки кўчмас мулк
объектлари реал актив бўлиб, таваккалчилик ва даромадлилик ҳисоб-китоблари учун
очиқлилиги билан ишонч қозонган.
Do'stlaringiz bilan baham: