Кўчмас мулк иқтисодиёти



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/178
Sana24.04.2022
Hajmi2,94 Mb.
#579480
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   178
Bog'liq
КМИ маъруза матни 2017

инвестицион лойиҳани
ифодалайди. 
Кўчмас мулкка киритиладиган инвестициялар, улар қўйиладиган активларнинг 
турига қараб реал - капитал шакиллантирувчи, молиявий ва номоддий активларга 
киритиладиган 
инвестицияларга 
бўлинади. 
Миллий 
иқтисодиётимизда 
реал 


236 
инвестициялар устун бўлса, ривожланаган бозор иқтисодиётига эга мамлакатларда 
молиявий инвестициялар муҳим аҳамият касб этади. Молиявий инвестициялар қимматли 
қоғозлар портфелини сотиб олиш, шакллантириш ва реализация қилиш, молиявий 
мажбуриятларни сотиб олиш ва реализация қилиш, ҳамда қимматли қоғозлар чиқариш ва 
реализация қилиш билан боғлиқ. Молиявий инвестицияларнинг 
тўғри
(акциялар, 
облигациялар, векселлар ва бошқа қимматли қоғозлар) ва 
эгри
(пассив траст 
инвестициялаш ва ҳ.к.) турлари фарқланади. 
Кўчмас мулк объектлари ёки ипотека кредитлари (гаров қоғозлари) билан 
таъминланган уй-жой қимматли қоғозларини молиявий инвестициялаш билвосита 
инвестициялаш ҳисобланади. Уй-жой молиявий инвестициялари кўп ҳолларда реал 
инвестицияларни тўлдиради, яъни технологик жараён халқасидан ўтиб, охир оқибатда 
кўпчилик инвестициялар реал инвестицияларга айланади. 
Номоддий активларга киритиладиган инвестицияларга мулкий ҳуқуқларни ва ер 
участкаларига, ўрмон массивларига ва бошқа кўчмас мулк объектларига эгалик ҳуқуқини 
сотиб олишга қилинган қўйилмалар киради.
Инвестицияларни киритиш йўналиши ва уларни реализация қилиш мақсадларига 
қараб кўчмас мулк соҳасидаги инвестицион лойиҳаларнинг қуйидаги турлари мавжуд: уй-
жой, ишлаб чиқариш, тижорат, молиявий, экологик ва бошқалар. Экологик лойиҳаларга 
шундай лойиҳалар кирадики, уларнинг натижасида табиатни муҳофаза қилиш объектлари 
яралади, ишлаётган корхоналарнинг кўрсаткичлари яхшиланади ва ҳ.к.
Кўчмас мулкка инвестиция киритиш
– бу даромад олиш мақсадида аниқ кўчмас 
мулк объектини ёки уй-жой инвестицион инструментларини сотиб олишдир. Ривожланган 
иқтисодиёт ва шаклланган бозорга эга бозор иқтисодиёти тизимида кўчмас мулкнинг 
исталган объекти – бу фақатгина стабил актив бўлибгина қолмай, балки даромад 
келтирувчи кўчмас мулк ҳамдир. Уй-жойни шахсий мулкка айлантиришга даромад 
келтирувчи кўчмас мулкка инвестицион қўйилма киритиш сифатида қаровчи бир нечта 
назариялар мавжуд. Дарҳақиқат, ривожланган бозор иқтисодиётига эга мамлакатларда 
кўчмас мулкнинг исталган объекти вақт ўтиши билан қиймати (капитал) нинг ўсиш 
кўасаткичларига эга ва у мулкдорга доимий даромад келтиради. Шундай қилиб, кўчмас 
мулкнинг аниқ объекти акция, облигация ва бошқа қимматли қоғозларга ўхшаш 
инвестицион инструмент бўлиб ҳисобланади. 
Ўзбекистонда, давлат ва корпоратив қимматли қоғозлар бозорининг шиддатли 
ривожланиши шароитида, бир томондан бозорнинг ликвидлиги ва очиқлигини 
таъминловчи ва иккинчи томондан – фуқаролар жамғармаларини кўчмас мулкка 
инвестиция киритишга жалб қилишни таъминловчи инвестицион институтлар ҳалигача 
шаклланмаган. Шунинг учун, кўчмас мулкдан фойдаланишда даромадлар ҳажмини 
оширишга йўналтирилган, давлатнинг кўчмас мулк бозоридаги сиёсати қўйилма 
киритувчиларнинг ҳуқуқларини самарали ҳимоялаш тизимини жорий этиш шарти билан 
кўчмас мулкка коллектив инвестициялар киритишни таъминлашга қаратилган, бу эса ўз 
навбатида инвестицион институтларга бўлган ишончни тиклашга имкон беради. 
Бундай сиёсатнинг асосий инструментлари кўчмас мулкни инвестициялашни амалга 
оширувчи инвестицион институтлар фаолиятини қаттиқ назорат қилиш ва мажбурий, 
меъёрий ҳужжатлаштирилган инвестицион институтлар ва бозорнинг бошқа 
профессионал иштирокчилари фаолияти ҳақидаги маълумотларнинг очиқлилиги бўлиши 
керак. 
Кўчмас мулкка инвестиция киритиш турли усулларда амалга оширилиши мумкин: 
кейинчалик ривожлантириш мақсадида тўғридан-тўғри кўчмас мулк объектини ёки унга 
бўлган ҳуқуқларни сотиб олиш, эксплуатация қилиш ва даромад олиш мақсадида бино ва 
иншоотларни сотиб олиш.
Кўчмас мулкка инвестиция киритиш турли хил инвестицион инструментлар ва 
технологиялар ёрдамида амалга оширилади. Энг кўп қуйидагилар қўлланилади: 
компаниянинг шахсий воситалари реинвестиялари ва заём капитали, ипотека, лизинг, қарз 


237 
мажбуриятлари, ўзаро пайчилик фондлари. Бироқ бу соҳада доимо янги шакл ва 
йўналишлар изланади, кўчмас мулкни молиявий инвестициялашнинг турли схемалари 
ишлаб чиқилади. 
Молиялаштириш функциялари
– молиявий ресурсларнинг молиялаш манбааларидан 
реал инвестицияларнинг сўнгги инвесторларига ўтиши - кўчмас мулк соҳасида 
инвестициялаш тизимининг асосий элементлардан бири ҳисобланади. 
Кўчмас мулк объектларига инвестициялар киритиш – бу кўчмас мулк соҳасида 
инвестицион фаолиятни амалга ошириш учун пул воситаларини тақдим этиш ва сарфлаш 
жараёнидир. 
Замонавий босқичда кўчмас мулкка инвестиция киритишнинг ўзига хос хусусияти 
умумий кредит-инвестиция секторига катта интеграллашувдан иборатдир. 
Кўчмас мулкка (шу қаторда, турар жойга) инвестиция киритишнинг асосий 
шаклларини кўчмас мулк объекти харид қилинадиган, капиталнинг тузилиши тамойили 
бўйича структуралаш мумкин: 

фақатгина шахсий капитал ёрдамида молиялаштириш; 

заём капитал ёрдамида молиялаштириш; 

аралаш капитал – шахсий ва заём капитал ёрдамида молиялаштириш. 
Фақатгина шахсий капитал (ёки заём бўлмаган воситалар) ёрдамида кўчмас мулк 
объектларини молиялаштириш – битим тузилаётганда сотувчи ва харидорнинг кўчмас 
мулк объекти учун фақатгина шахсий воситалар билан ҳисоб-китоб қилиши – камдан-кам 
ҳолатларда амалга оширилади. Фақатгина заём капитал ёрдамида кўчмас мулк 
объектларини молиялаштириш кўпроқ молиялаштиришнинг махсус турлари учун 
қўлланилади (қурилиш кредитлари, турли хил муниципал молиялаштириш ва ҳ.к.) ва у 
молиялаштириш, кредитлаш ва суғурталашнинг махсус технологияларини талаб қилади. 
Бунда заём шаклнинг ўзи қатор кредит ва заёмлардан иборат, мураккаб тузилишга эга 
бўлиши мумкин. Аҳоли томонидан турар жойларнинг фақатгина заём воситалар ёрдамида 
харид қилинишини молиялаштириш камдан-кам учрайди ва қўшимча суғурталаш ёки 
бошқа (қўшимча) таъминотни талаб қилади. 
Асосан кўчмас мулк объектларига инвестициялар киритиш аралаш молиялаштириш 
ёрдамида амалга оширилади. Бунда ҳам заём капитал бир неча хил кредитлар (ёки 
заёмлар) дан ташкил топиши мумкин. Шахсий капитал бир маротаба киритилиши, мисол 
учун ҳиссадорлик иштироки шаклида, ёки умумий кредитлаш технологиясига кирувчи, 
турли хил жамғарма системалари ҳисобига, шунингдек, банкдаги омонатлар, уй-жой 
кооперативлари, суғурта полислари, турли хил ҳисоблар, мавжуд мулкни сотиш ва бошқа 
жамғармаларнинг ташқи манбаалари эвазига ҳам йиғилиб бориши мумкин. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   178




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish