Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi


Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

Foydalanilgan adabiyotlar ro‘yxati 
1. Ma’naviyat yulduzlari: (Markaziy Osiyolik mashhur siymolar, allomalar, adiblar. 
To‘plovchi va mas’ul muharrir: M.M.Xayrullaev. –To‘ldirilgan qayta nashr. –T. A Qodiriy 
nomidagi xalq merosi nashri. 2001. 
2. K.D.Ushinskiy. Sochineniya, T. 3. M. –1976. ( K.D.Ushinskiy. Sochineniya, T. 3. M. –
1976. s. 529.). 
3. Quranov M. Mafkuraviy tahdid va yoshlar tarbiyasi. –T.: Akademiya. 2008. -32
4. I.Sh.Alqarov. Ta’lim muassasalarida talabalarni ijtimoiy faol shaxs qilib 
shakllantirishning pedagogik asoslari. I qism. –Toshkent: Iqtisod-miliya. 2010 y. 190 b. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 



ЁШЛАРНИ МАЪНАВИЙ ТАҲДИДЛАРДАН ҲИМОЯ ҚИЛИШДА МИЛЛИЙ 
ҒОЯНИНГ ЎРНИ
 
Ғайбуллаев Отабек Мухаммадиевич, 
СамДЧТИ Ёшлар масалалари ва
маънавий-маърифий ишлар
бўйича биринчи проректори, фалсафа 
 фанлари доктори, профессор 
Миллий ғоя ўзининг мазмун-моҳиятига кўра мафкуравий тажовуз, маънавий 
таҳдидларга қарши тура оладиган ёш авлодни тарбиялашга хизмат қилади. Маънавий 
таҳдид инсоннинг онги, дунёқараши ва ахлоқига дахл қилиши билан жиддий хавф 
ҳисобланиб, у турли усуллар ва воситалар ёрдамида амалга оширилмоқда. “Бугунги 
шиддатли, мураккаб замон шуни кўрсатмоқдаки, бу борада фақат таълим-тарбия 
тизимининг ўзи мавжуд маънавий таҳдидларга қарши туролмайди. Чунки ҳозирги 
кунда болаларимизни ота-она, боғча, мактаб ёки институт эмас, аксарият ҳолларда 
қўлидаги телефон “тарбияламоқда”. Афсуски, ана шу кичкинагина телефон энди оддий 
алоқа воситаси эмас, кўпинча ёт мафкурани тарғиб этадиган катта қуролга, зўравонлик, 
ёвузлик “вируси”ни тарқатадиган манбага айланмоқда, десак, айни ҳақиқатни айтган 
бўламиз”
1

Миллий ғоя ва миллий мафкура ёшларнинг эркин, озод, адолатли, маънавиятли, 
эркин бозор иқтисодиётига асосланган ҳуқуқий демократик давлат ва фуқаролик 
жамияти барпо этишдан иборат туб миллий мақсадимизга эришишимизни 
таъминлайди. Маънавиятли жамият қуришга интилаётганимиз миллий ғоя ва 
мафкурамизда ўз ифодасини топади. Янгиланаётган маънавият асосида миллий ғоя ва 
миллий мафкурани яратиш, маънавиятга қарши қаратилган маънавий таҳдидларга 
қарши курашни кучайтириш давлат ва жамият олдида турган муҳим вазифадир. 
Мафкурада муайян ғояга ишонтириш, уюштириш, сафарбар этиш, маънавий-руҳий 
рағбатлантириш, ғоявий тарбиялаш, ғоявий иммунитетни шакллантириш каби 
мақсадлар кўзда тутилганлиги сабабли у, айни пайтда, маънавий ҳаракат дастури 
вазифасини бажаради.
Ҳозирги пайтда жаҳон геосиёсатида халқларни маънавий-мафкуравий жиҳатдан 
тобе этишга интилиш ва дунёни шундай асосда бўлиб олишга уринишлар давом 
этмоқда. Бунинг учун улар ҳозирги замон оммавий ахборот воситалари, уларнинг 
ютуқларидан фойдаланишга ҳаракат қилмоқдалар.
XXI аср ахборот асри бўлиш билан бирга ёшлар онги ва тафаккурини ўзга 
ғоялари билан забт этиш асри эканлиги ҳам аниқ бўлиб бормоқда. Ахборот хуружини 
ташкил этувчи ва тарқатувчи асосий майдон – бу интернет бўлиб, глобаллашган 
ахборот майдонида руҳий-информацион таъсир воситаларини тўлиқ чеклаш ёки 
назорат қилиш имконсиздир. Демократик бошқарув, фикрлар хилма-хиллиги бунга йўл 
қўймайди. Аслида тарқатилаётган ҳар бир ахборот қайта-қайта текширилган бўлиши 
керак. Аммо реал ҳаётда буни амалга ошириб бўлмайди. Шунинг учун маънавий, 
мафкуравий таҳдидларнинг олдини олиш учун фуқароларнинг мафкуравий 
иммунитетини мустаҳкамлаш, ёшларнинг онги ва қалбига миллий ғоя ва мафкурани 
сингдириш муҳимдир. Мафкуравий иммунитет – шахс, ижтимоий гурух, миллат, 
жамиятни турли зарарли ғоявий таъсирлардан ҳимоялашга хизмат қилувчи тизим 
бўлиб, мафкуравий иммунитет тизимининг асосий ва биринчи элементи, бу билимдир. 
1
Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. –Тошкент: O’zbekiston, 2021. 297-бет. 



Мафкуравий иммунитет тизимидаги билимлар объектив бўлиши, воқеликни тўғри ва 
тўлиқ акс эттириши, инсон маънавиятининг бойиши, халқ ва жамият тараққиётига 
хизмат қилиши лозим. Ўзбекистоннинг бой тарихи, юксак маънавияти, миллий 
қадриятлари халқимизда миллий ўзликни англаш, тарихий хотирани тиклаш, миллий 
ғурур ва ифтихор туйғуларининг юксалишига хизмат қилиб, маънавий, мафкуравий 
иммунитетнинг мустахкамланишига хизмат қилади. Миллий ғурур ва ифтихори юксак 
бўлган инсон миллий ғоя ва мафкурага таянган холатда маънавий таҳдидларга, зарарли 
ғоялар ва мафкураларга қарши курашади. Ватан ва халқ манфаати ёшлар амалий 
фаолиятининг асосини ташкил этиб, Ватаннинг келажаги олдидаги бурч ва масъулият 
улар маънавиятининг муҳим мезонига айланади. Қадриятлар тизими мафкуравий 
иммунитетнинг имкониятларини белгилаб беради ва зарарли ғоялар йўлида мустаҳкам 
қалқон бўлиб хизмат қилади. Халқимиз маънавиятини юксалтиришда миллий урф-
одатларимиз ва уларнинг замирида мужассам бўлган меҳр-оқибат, инсонни улуғлаш, 
тинч ва осойишта ҳаёт, дўстлик ва тотувликни қадрлаш, турли муаммоларни 
биргалашиб ҳал қилиш каби ибратли қадриятлар муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. 
Ёшлар қалби ва онгига миллий ғояни сингдириш ғоявий тарбия орқали олиб борилиб, 
ушбу тарбиянинг асосий мақсади – жамиятнинг ҳар бир аъзоси, ижтимоий қатлам ёки 
гуруҳда эзгу ғояларга садоқат, уларни амалга ошириш учун масъулият, ёт ва зарарли 
ғояларга нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантиришдан иборатдир. Ғоявий 
тарбия воситасида инсонда янгича дунёқараш, юксак эътиқод, иймон, Ватан ва халқ 
олдидаги масъулият, ватанпарварлик, фидойилик каби фазилатлар шакллантирилади.
Миллий ғоя ёшларда урф-одат, анъана ва қадриятлардан бошланиб, маънавий 
мерос, тарихий хотира ва миллат тараққиётида тўплаган тажрибаларни ўз ичига олади. 
Миллий ғоя тизимида миллий онг, миллий ўзликни англаш ва миллий менталитет 
етакчи ўрин эгаллайди. Миллий ғоя миллат вакилларида миллат тақдири учун 
масъуллик туйғуларини уйғотади. Миллий ғоя миллатни ўз-ўзини англаши, миллий 
онг ривожланиши билан чекланиб қолмай, у миллатни бошқаларга танитади ва унинг 
умумжаҳон цивилизацияси жараёнларига мустақил субъект сифатида кириб боришига 
таъсир кўрсатади. Миллий ғоя миллий ўзликни англаш, бой тарихий маънавий меросни 
тиклаш, миллий миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини юксалтиришга хизмат 
қилганлиги учун ҳам маънавий таҳдидлар, зарарли ғоялар ва мафкураларга қарши 
фуқароларда ғоявий, мафкуравий иммунитетни шакллантириш ва мустаҳкамлашга 
хизмат қилади. Миллий ғоя маънавий таҳдидлар, зарарли ғоялар ва мафкураларга 
қарши курашда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, миллий ва умуминсоний 
қадриятлар, демократия тамойилларига асосланган ҳолда, халқимизнинг асрлар 
давомида 
шаклланган 
юксак 
маънавияти, 
анъана 
ва 
удумлари, 
улуғ 
мутафаккирларимизнинг маънавий меросига таяниб, мафкуравий иммунитетни 
мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Миллий ғоя Ўзбекистонда адолатли ва инсонпарвар жамият барпо этиш 
жараёнида халқимизнинг адолат ва ҳақиқат ғояларига бўлган ишонч ва эътиқодини 
ўзида ифодалайди. Миллий ғоя юрт тинчлиги, Ватан равнақи ва халқ фаровонлигини 
таъминлашга хизмат қилиб, жамият аъзоларида маънавий таҳдидларга қарши 
мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаган ҳолда уларни Ўзбекистоннинг буюк 
келажагини яратишга сафарбар этади. Миллий ғоянинг ёшлар мафкуравий 
иммунитетини мустаҳкамлаш жараёнидаги муҳим вазифаси, у миллати, тили ва 
динидан қатъий назар, мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси қалбида она Ватанга 
муҳаббат, мустақиллик ғояларига садоқат ва ўзаро ҳурмат туйғусини қарор топтириб, 
жамоатчилик қалби ва онгига фикрлар хилма-хиллиги, виждон эркинлиги 


10 
тамойилларига риоя қилган ҳолда маърифий йўл билан сингдирилади.
Ўзбекистоннинг 
Биринчи Президенти Ислом Каримов ўзининг “Юксак маънавият – енгилмас куч” 
номли асарида маънавий-мафкуравий таҳдид тушунчаларига тўхталар экан:
“Маънавий таҳдид деганда, аввало, тили, дини, эътиқодидан қатъи назар, ҳар қайси 
одамнинг том маънодаги эркин инсон бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг айнан 
руҳий дунёсини издан чиқариш мақсадини кўзда тутадиган мафкуравий, ғоявий ва 
информацион хуружларни назарда тутиш лозим, деб ўйлайман
2
, деган эди. 
Миллий ғоя томонидан кураш олиб бориладиган маънавий таҳдидлар аввало 
тили, дини, эътиқодидан қатъий назар, ҳар қайси ёш авлоднинг том маънодаги эркин 
инсон бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг айнан руҳий дунёсини издан чиқариш 
мақсадини кўзда тутадиган мафкуравий, ғоявий ва информацион хуружларни ўзида 
ифодалайди. Маънавий таҳдидларнинг уч тури мавжуд бўлиб, булар, мафкуравий, 
ғоявий ва информацион таҳдидлардан иборатдир. 
1. Мафкуравий таҳдидлар. Мафкуравий таҳдидлар инсонпарварлик тамойилига зид 
бўлган, бир миллатни бошқасидан устун қўядиган, олий ирқ даъвосида бошқа 
халқларни қирғин қилишга чақирадиган, жамиятни қарама-қарши тарафларга бўлиб 
ташлайдиган ғоялар бўлиб, диний ақидапарастлик ва жангари ирқчилик, буюк 
давлатчилик шовинизми ва ашаддий миллатчилик, фашизм ва большевизм 
мафкуралари ана шундай мафкуравий таҳдидлар бўлиб ҳисобланади. 
2. Ғоявий таҳдидлар. Бу турга кирувчи таҳдидлар инсон маънавий оламида ёт 
ғоялар, қарашлар ва мақсад-муддаоларни шакллантиришга интилади. Бугунги кунда 
ғоявий таҳдидларнинг қуйидаги кўринишлари мавжуд бўлиб, буларга ахлоқий 
бузуқлик, зўравонлик, эгоцентризм, индивидуализм, “оммавий маданият”, миллий 
давлатнинг тараққиёт моделига ишончсизлик уйғотиш, миллий низолар келтириб 
чиқаришга уриниш, иқтисодий танглик жорий қилиш, қўшни давлатларни бир-бирига 
қайраш, ёшлар онгини заҳарлаш кабилар киради.
3. Информацион таҳдидлар.
 
Бу турга кирувчи таҳдидлар инсоннинг ижтимоий 
онгини нотўғри шакллантиришни мақсад қилиб қўйган бўлиб, бугунги кунда 
информацион таҳдидлар Интернет воситасида четдан туриб уюштирилмоқда.
Информацион таҳдидларнинг асосий кўринишлари, давлатнинг миллий сиёсатини
атайин танқид қилиш, сохта хабарлар тарқатиш, кичик муаммони катта муаммо 
сифатида тасвирлаш, мухолифларни гиж-гижлаш, раҳбарларни салбий тарзда 
тасвирлаш, миллий қадриятларни нотўғри талқин қилиш, ёшларни чалғитиш 
кабилардан иборат бўлиб, информацион таҳдидларни баъзида 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish