Менга берилган материални ўзбек тилига таржимон қилганимда рус сўзларининг айримларини қуйидаги таржима қилиб ишлатганман



Download 7,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/213
Sana19.04.2022
Hajmi7,79 Mb.
#563588
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   213
субдискретизация блокида
рангфарқ ташкил 
этувчиларни ўзгартириш имкони мавжуд бўлади, яъни 4:4:4 
форматдаги (YUV24) ёки 4:2:2 форматдаги (YUV16) модель (4.2 -
расм). Бу ерда YUV- битта ёруғлик ва иккита рангфарқ ташкил 
этувчи. Бунда 4:2:2 модели кичик элементлар сони кўп 
бўлмаганда, ранглар биридан бирига текис ўтадиган реал тасвир 
сюжетларини сиқишда кам бузилишлар киритади. Компьютер 
графикасидаги сунъий тасвирларда кўп кичик деталлар тасвири 
мавжуд бўлиб, рангдан рангга ўзгариш тез амалга ошганда, 4:4:4 
модулидан фойдаланган маъқул, аммо бунда рақамли оқимнинг 
тезлиги оширилиши керак.
4.2-расм YUV ранглар модели 
Тўғри ДКЎ блокида
уч ташкил этувчи тасвир сигнали 
қатлам бўйича блокларга тақсимланади (кўпинча 8х8 пиксель 
қийматли) ва улар устида ДКЎ амалга оширилади. Натижада 
ДКЎ коэффициентлари матрицаси олинади ва улар сигнал 
энергиясининг 
спектрал 
таркибий 
қисмлар 
бўйича 
тақсимланишини характерлайди. Бундай ҳолатда одатда, 
блокнинг асосий энергияси ДКЎ матрицаларининг чап юқори 
коэффициентларига жамланади ва бошқа коэффициентлар 
қийматлари эса 3.5.б- расмда кўрсатилганидек кичик ёки “0”га 
тенг бўлади.
Сўнгра 
кодлаш блокида
видео маълумотлар ҳажмини 


131 
қисқартириш мақсадида,
ДКЎнинг ноль қийматли кетма-кетлик 
коэффициентлари, статистик компрессорлар серияси (RLE) 
ёрдамида, 
қайтарилишишига 
каррали 
қиймат 
билан 
алмаштирилади.
RLE 
компрессоридан 
сўнг, 
чиқиш 
маълумотларини самарали пакетларга жойлаштириш учун, 
жадвалли Хаффман кодери қўлланилади ва кадрда учрайдиган 
код комбинациясининг қайтарилишига қараб, узатиш битлари 
мослашган холда қайта тақсимланиб чиқишга берилади. Демак 
бунда кўп учрайдиган код комбинациялари қисқа кодлар билан, 
кам учрайдиганлари узун кодлар билан узатилади. 
Компрессор сиқиш коэффициенти ошириш учун ДКЎ 
коэффициентлари матрицасини кескин-кесиксимон (зигзаг) 
кўринишдаги ўқиш қўлланилади, бу нолли коэффициентлар 
кетма кетлик занжири узунлигини оширади (3.5.б-расм). Ушбу 
босқичда сиқиш ҳеч қандай сифат ва ахборот йўқотишларисиз 
амалга оширилади, лекин тасвир сиқиш коэффициенти,тасвир 
сюжетига боғлиқ ҳолда, камроқ бўлади ва 10-20 мартадан 
ошмайди. Сиқиш коэффициентини бошқариш учун ДКЎ 
коэффициентлари матрицасини квантлаш матрицасига бўлиш 
операцияси ишлатилиб, олинган натижани яқин бутун сонгача 
(квантлаш қиймати) яхлитлаш амали қўлланилади. Квантлаш 
коэффициентлари 
матрицаси 
қиймати 
“фойдаланувчи” 
томонидан киритилади ва қийматлар “сифат” кўрсатгичларнинг 
талабларига боғлиқ. Агар сифат 100%га тенг қилиб ўрнатилса ва 
ДКЎ коэффициентлари қиймати ўзгартирилмаса, унда квантлаш 
матрицалари қиймати 
1сонга
тенг бўлади, яъни сиқиш 
йўқотишларсиз бажарилади дегани. Сифат кўрсатгичлари 
камайса, квантлаш матрицаси сон қийматлари ошади, бу эса 
нолли коэффициентлар кетма-кет занжирлари узунлигини ва мос 
холда тасвир сиқишни ошишига олиб келади. Бироқ бунда бўлиш 
натижаларини яхлитлаш ҳисобига ахборотни тикланмайдиган 
йўқотишлари 
ошиб 
кетади, 
натижада 
катта 
сиқиш 
коэффициентларида блок чегараларидаги ёруғликнинг текис 
ўзгариши бузилади ҳамда тикланган сигналда блок бўйича 
бузилишлар ортади (3.6-расм). Декодер тўғри ишлаши учун 
квантлаш матрицаси қийматлари сиқилган тасвир маълумотлари 


132 
билан бирга узатилади.
Кодлаш 
блокидаги 
маълумотларга 
ишлов 
бериш 
тугатилгандан сўнг шаклланган JPEG маълумотлар оқими алоқа 
канали бўйлаб узатишга тайёр бўлади ёки уни турли ахборот 
ташувчиларда сақлаш имконияти пайдо бўлади.
Декодлаш 
ёки 
бошланғич 
тасвирни 
сиқилган 
маълумотлардан тиклаш жараёни худди шундай фақат тескари 
тартибда амалга оширилади.
JPEG стандарти одатда 

Download 7,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   213




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish