P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б



Download 7,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/60
Sana18.04.2022
Hajmi7,52 Mb.
#560566
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   60
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

САҲОБАЛАРНИНГ БАЁНИ
Саҳобаи Набийдур барчаси — ҳақ 
Ёмон йўлда эмас ҳеч қайси мутлақ.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг саҳобаларининг барчаси ва улар- 
нинг ҳар бири ёмон йўлда юрмади. Балки тўғри йўлни тутдилар 
ва тўғри йўлга ундадилар.
Эрур ҳар қайсиси нажми ҳидоят,
Худо халқўғлина қилғон иноят.
Саҳобаларнинг ҳар бири ҳақ йўлга бош ловчи юлдузлардир. 
Ҳ ақтаоло уларни халойиққа ёрдам учун Пайғамбар мажлисига 
қўшиб, олим айлади. Халқ улардан ҳадислар эшитиб, амал қил- 
дилар.
45


Биҳйптидур алардин қатъий ўн ёр,
Башорат берди ул султони аброр.
Саҳобалардан ўн кишига ул Султони аброр, яъни Муҳаммад 
алайҳиссалом жаннат — суюнч хабарини башорат қилди.
Абу Бакр. Умардур сўнгра Усмон,
Алидур, Талҳадур ҳам Абдураҳмон.
Ж аннат севинчини олганлар Абу Бакр, Умар, Усмон, Али, 
Талҳа, Абдурраҳмон ибн Авф ва:
Зубайр, БуУ байда бўлди ахбор,
Саъиду Саъддур — айғон бу ўн ёр.
Зубайр, Убайда, Саъд ибни Ваққос ва Саъид ибни Зайд — бу 
ўн саҳоба эди.
Муҳаммадким, эрур ҳодийи олам,
Башорат берди уч фарзандиға ҳам.
Муҳаммадки - дунёнинг етакчисидир, уч боласига ҳам ж ан- 
натий севинчдан хабар берди. Улар:
Бириси Фотимадур ҳам хатира,
Ҳасан бирла Ҳусайн — икки набира.
Фотима-хатира - қиз, Ҳасан билан Ҳусайн — набираларидир. 
“Ф отима” - ҳаромдан сақтанувчи дегани, “хатира” — гуноҳдан 
қайтарилувчи.
Набийлар сўнгидин билгил батаҳқиқ,
Ки инсон афзали Бу Бакр Сиддиқ.
Ки андин сўнг Умардур, сўнгра Усмон,
Ки андин сўнг Али, бешубҳа, эй жон.
Билгилки, пайғамбарлардан сўнг инсон болаларининг аф- 
залроғи Абу Бакрдир. Сўнгра Умар, кейин Усмон, ундан сўнг 
бегумон — Алидир.
Эрур бу тўрти умматнинг нигини, 
Шафоатхоҳимизнинг жонишини.
Тилга олинган бу тўрт киш и умматнинг узук қошидирлар. 
Бизларга шафоат кўргазгувчи пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳ- 
иссаломга халифадирлар. Унинг ўрнини олувчилар шулардир. 
Расул айди: ўгурсам дунёдин юз,
Хилофат бўлғай ўттуз йилғача туз.
Расул (с.а.в.) ўзи дунёдан ўтгач, ўттиз йил текислик билан 
халифалик бўлиши, кейин халифа дейиш йўқ бўлиб, султону 
тўралар деб аталажагини айтдилар.
Ул ўттуз йилда шоҳ эрди у тўрт эр,
Алар вақгида бўстон эрди ҳар ер.
46


Ўттиз йил ўша чаҳор ёр ш оҳ эдилар. Улар замонида адл ва 
барака кўп эди.
Алардин сўнгра ҳеч олими одил 
Қ ила олмас алардек адлу комил.
Ўша тўрт ёрдан кейин ҳеч ким — ҳар қанча олим ва ишбилар- 
монлар бўлсин, барибир, улардек тўла одиллик қила олмайди- 
лар. Кейингилар сўфию зоҳид бўлсалар-да, буларнинг оёқ изла- 
рига тенг кела олмаслар.
Ўшал тўрт эрки, Аҳмад ёри эрдк,
Биҳишти маърифат гулзори эрди.
Зикр бўлган ўша тўрт мард Пайғамбаримиз Аҳмаднинг дўстла- 
ри эдилар. Аллоҳни танимоқликда мисли жаннат гулбоғи эдилар. 
Расулуллоҳтариқин эртаю кеч 
Сари мўйдек тахаллуф қилмади ҳеч.
Ўша чаҳорёр Расул (с.а.в.) ҳазратларининг йўлини эртаю кеч 
тутиб, уни ташлаб қўймадилар. Пайғамбарнинг деганларидан ва 
амридан бир тукча чекинмадилар.
Нечук бўлсин хилоф ул чори саъда,
Паямбар қилди ўттуз йилға ваъда.
Ҳ ақ сўзли Пайғамбар бу тўрт ёрга ўттиз йил халифалик ваъ- 
да қилди. Нечук булар бунга хилоф қилсинлар?!
Аларни васфини ҳеч сони йўқтур,
Тамом этай десам, им кони йўқгур.
Ул тўрт ёрнинг яхши сифатларининг ҳисоби йўқ. Қанча де- 
сам ҳам- сира тугамайди. Аммо уларни Аллоҳнинг Ўзи мақгаган. 
Биз ҳам қанча сифатласак — бўлар!
Сахрбанинг бари ҳам пок диндур,
Бариси раҳнамои роҳи диндур.
Ўша чорёрдан бўлак саҳобалар — барчаси пок диндадирлар. Улар 
ҳам тўғри йўлга бошловчилардир.
Атардин сўнгра ҳеч ким жолариға 
Етушмас, балки хок полариға.
Саҳобалар замонйдан сўнг келадиган яхшилар буларнинг мар- 
табаларига эришмайдилар. Булар уларнинг оёқ остиларидаги 
тупроқчалик ҳам бўла олмаслар. Чунки аввалшлар Пайғамбар 
мажлисларида бўлган зотлар эдилар. Ш унинг учун:
Саҳоба баъзисиким, Муртазоға —
Тахаллуф айлади ул босафоға.
Саҳобаларнинг баъзиси Алиййи Муртазогд қаршклик қилдитар. 
Булар Муовия ҳазратлари ва укинг тавобиълари эдилар. Муовия
47


Усмондан сўнг халифалик менга лойиқ деб даъво қилди. Кўп уруш 
қилдилар, қ о ш ар тўкилди. Шундай бўлса-да, Муовиянинг Алига 
қаршилиги ижтиҳод бобида эди, баногоҳ ижтиҳодда хато кетди. 
Муовия ҳазрати мужтаҳид бўлгани учун унинг хатоси савоб ҳисоб- 
ланади. Зеро, нозими китоб давом этади:
Савоб эрди ул эрларни муроди,
Хато бўлди баногоҳ ижтиҳоди.
Муовия ва унинг издошларининг мақсадлари ва ижтиҳодлари 
тўғриликда эди. Аммо шу мақсад ва ижтиҳодни тушунтириш ва 
англатиш тўғри бўлмай, хато кетдилар. Бас, мужтаҳид ижтиҳод 
қилиб хато кетса, охиратга борганда унга азоб йўқдир:
Хато бўлғон билан ёзди, демасмиз,
Жамоат аҳлидин озди, демасмиз.
Чунки:
Аимма аҳли суннатким, эдилар —
“Хатои мужтаҳид маъфу” дедилар.
Аҳли суннат вал жамоат имомларининг пешволари мужтаҳид- 
нинг хатоси узрли, деганлар.
Хатоға балки тобтилар савоби,
Бу сўздур аҳли суннатнинг жавоби.
Яъни ижтиҳод қилувчи киши хато қилса ҳам, савоб бўлишини 
аҳли суннат имомлари айтдилар.
Битибдур “Мажмаъ ул-ашё” да, эй шамъ,
Хатодин балки қайтиб эрди ул жамъ.
“Мажмаъ ул-ашё” номли китобда, эй чироғим, нақл қилина- 
дики, Муовия ёронлари билан бирга ул сўзлари (яъни халифа- 
лик бизнинг ҳаққимиздир) дейишдан қайтдилар. Ҳазрати Алидан 
узрлар сўрадилар. Бу қилган ишларидан тавбаю истиғфор қилди- 
лар. 
-
ШАРТИ ИМОМАТНИ БАЁНИ
Имомат шарт бўлди ҳар диёра,
Ҳудуди шаръи то турғой қарора.
Мусулмонларга ўз юртларида имом қўйиш вожиб бўлди. Токи, 
у шариат буюрган ишларни юргизиб, қарор топтирсин. 
Юруггайлар шариатни қиёмин,
Тақи қилғай ёмонлар ихтимомин.
Имом бўлган киши шариат ҳукмларини тўғри қилиб, чин сўзда 
туради. Авомнинг ҳавосига қарамайди ва яна ёмон юргувчилар-
48


ш 
1
амри маъруф ва наҳйи мункар билан тўғри йўлга солиш қасди- 
д.) бўлади.
Агар чандики, султон бўлса фосиқ,
Буюрса иш шариатга мувофиқ.
Агар бирор султон, имом, муфтий ёки қози фосиқ бўлса ҳам, 
шариатга мувофиқ ишларни буюрса, булардан қайтиб бўлмайди. 
1>ўйсунмоқ ва итоат қилмоқ лозим бўлади.
Қилурмиз жону дил бирла итоат,
Ўзи бўлса агарчи беқаноат.
Юқорида айтилганидек, имомнинг амрлари шариатга тўғри кел- 
са, жону дил бирла амрига бўйсуниб, итоат қилармиз. Гарчи бўн- 
дайин имом қанбатсизлик аҳлидан бўлиб, фосиқ эса-да!
Эмасдур шарт имом бўлса ул маъсум,
Қилибдур шарт аммо шиаи шум.
Имом учун аҳли тақводан ва гуноҳлардан тоза бўлмоқлик шарт 
)масдир. Аммо бадбахт шиалар тақво ва гуноҳлардан пок бўлмоқ- 
ии шарт қилдилар.
Мусулмони оқил, болиғ эр инсон,
Имомат шарти булдур, эй мусулмон.
Имом бўлган киши оқил, болиғ ва эр мусулмон бўлиши керак. 
Имомликнинг шарти — шу. Буни англа, эй мусулмон.
Раводур иқгидо фожирга қилсанг,
Ҳадиси Мустафодур, яхши билсанг.
Ф осиқ имом кетида иқгидо қилиб намоз ўқишинг мумкин — 
раводир. Зероки, Расул алайҳиссалом ҳадисда демишлар: “Ҳар 
эзгу ва ёвуздан бўлган имом ортида намозларингизни адо қилинг- 
лар”.
Ўқусанг яхшиларнинг кейнида лек,
Савоби беададдур, хислати нек.
Яхши имом кетида намоз ўқишликнинг савоби кўпдир, дара- 
жаси ортиқцир. Зеро, Пайғамбар (с.а.в.) дедики, эзгу имом ке- 
тида намоз ўқишнинг савоби — менинг ортимда ўқилган намоз- 
нинг савоби кабидир.
Билурмиз барча масҳи музани ҳақ,'
Нечукким, қилди таъйин шоҳи асдақ.
И кки маҳсини масҳ қилм оқни Расул алайҳиссалом тайин 
қилганидек адо қилурмиз ва буни тўғри эътиқоддан, деб би- 
лурмиз.



Download 7,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish