P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б



Download 7,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/60
Sana18.04.2022
Hajmi7,52 Mb.
#560566
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   60
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

ДАР БАЁИИ ТАСДИҚИ МЕЪРОЖ
Муҳаммадким, эрур афзалу асдақ,
Эрур бешак шаби меърожи барҳак.


Муҳаммад алайҳиссалом пайгамбарларнинг устунроғи ва дўстро- | 
ғидир. Аллоҳ ул дўстига Меърож тунини ато қилди.
Ҳарамдин масжиди Ақсоға ногоҳ 
Олиб борғанидур оятда огоҳ.
Пайғамбарнинг Масжиди Ҳаромдан Масжиди Ақсога боргани 
Қуръондан англанади. Ундан юқори эмас. Бу ижмоъи умматдан 
билинди. “Масжиди Ақсо”дан мурод Байтул Муқаддас масжиди- 
дир. МасжиДи Ҳаром билан Байтул Муқаддас ораси қирқ қунлик 
йўлдир. Юқорида мазқур бўлган оят “И сро” сурасининг 1-ояти- 
дир: “Аллоҳ бир кеча Ўз бандаси (Муҳаммад)ни Масжиди Ҳаром- 
дан Масжиди Ақсога сайр қилдирган пок Зотдир”.
Меърож Муҳаммад алайҳиссаломнинг Аллоҳ ҳузурига кўта- 
рилиш қиссасидир. Меърож Мадинага ҳижрат қилишдан бир 
йил олдин воқеъ бўлди. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: “Бир кеча 
Масжиди Ҳаромда эканимда, баногоҳ ҳузуримга Ж аброил алай- 
ҳиссалом Буроқ исмли отни етаклаб келди ва мени ўша отга 
миндириб, самога олиб чиқиб кетди. Бир зумда Қуддусга етиб 
келдик. Бу ердаги Ақсо масжидида икки ракат нафл намозини : 
ўқигач, яна Буроққа миниб, Жаброил билан осмонга йўл ол- 
дик... Еттинчи осмонга етгач, Тангри таоло менга ва менинг ум- 
матимга беш вақг намоз ўқишни фарз қилиб деди: “Бу бир кеча- 
кундузда ўқиладиган беш вақг намознинг ҳар бирига ўн намоз 
савобини ато этурман! 
(Демак, беш вақт намоз ўқиган кишига эллик
вақт намоз савоби ёзилур)
шунингдек, бандаларимдан кимки бир 
яхшиликни қилишга азм этиб, уни адо этолмаса, бир савоб, адо 
эта олса — ўн савоб ато этурман. Энди кимки бирон ёмон иш 
(гуноҳ)ни ният қилса-ю, уни амалга оширмаса — у кишига гуноҳ 
ёзилмас, агар ўша ёмон ниятни амалга оширса — бир гуноҳ ёзи- 
лур”. Парвардигоримдан ушбу вазифаларни олиб, ерга тушдим ва 
бир нафасда ўзимни Маккада кўрдим”.
Ҳам Ақсодин самоға борди ул нур,
Бу сўзнинг сидқиға ахбори машҳур.
Самодин юқори ҳар қайси жоға 
Иноят айлади ул босахоға.
Ул нур, яъни Пайғамбар алайҳиссалом Ақсо масжидидан самога 
кўгаридци. Бунинг ростлигига машҳур хабарлар бор. Жўмардлик эга- 
си бўлмиш Аллоҳнинг дўсти Пайғамбарнинг кўклардаги ерларга 
эришмоғи Аллоҳтаолонинг инояти билан бўлди.
Бариға сидқимиз, ихлосимиз бор,
Эмас ҳеч қайси иш Тенгриға душвор.
44


М еърож ва М еърожда кечган буткул иш ларнинг чинлигига 
иш ончим из ва иқрорим из бор. Зеро, Аллоҳ таолога ҳеч бир 
ишда муш киллик йўқдир.
Мақоми сидраву нажми малакни,
Биҳишт, Арш Курсию нуҳ фалакни 
Агар бир кечада кўрсатса, не кам,
Ва-гар бир дамда кўрсаггса, не шакҳам.
Аллоҳтаоло сидратул мунтаҳони, кўкдаги юлдузларни, жанна- 
гу дўзахни, Аршу Курсийни, тўққиз қат ф алакғи бир кечада 
кўрсатса — мушкил эмасдир. Агар шуларни бир зумда кўрсатса 
ҳам, шаклана олмайсан, чунки бу ҳам Аллоҳга қийин эмас. 
Нечукким айласа, Қодир Худодур,
Чарову чун демак қулдин хатодур.
Аллоҳ қандай ҳукм қилса, унга қодирдир. “Нима учун бундай 
қидци?”, “Нима учун бундай эмас?” демоқликбиз қуллар учун лойиқ 
эмасдир. Зеро, Аллоҳнинг қудрати барча қудратларни ўраб олади. 
Яқийн билгил ани меърожин, эй ёр,
Тани бирла эди ҳам эрди бедор.
Меърожда Пайғамбар ўзи эди ва уйқусиз эди. Бунга сира шак 
қилма — ишон!
Ҳабибин ҳар нечук қилса сарафроз,
Худони раҳмати кўпдур, эмас оз.
Аллоҳ таоло Ўз ҳабибига қай ҳолда марҳаматлар қилгиси келса
— қилаверади. Чунки Унинг раҳмати кўпдир — оз эмасдир. Байтда 
“сарафроз” улуғлик маъносида келган.

Download 7,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish