P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б



Download 7,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/60
Sana18.04.2022
Hajmi7,52 Mb.
#560566
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

4


СЎФИ ОЛЛОЁР ҲАҚИДА
Сўфи Оллоёр ҳаёти ҳақида маълумот жуда оз. Бу хусусдаги 
мавбаларда тарқаб ётган хабарлар “Тазкираи Қайю мий” (Т. 1998 
й., 1, с. 61-62) да жам бўлган дейиш мумкин. Тазкирада айтили- 
шича, Оллоёр Каттақўрғон томонда туғилган. Отаси Оллоқули ўз 
қабиласининг аъснларидан, саркарда бўлган. Ш оирнинг бир акаси 
киборлардан бўлиб, Фарҳодий Оталиқ ном и билан машҳур эди. 
Оллоёрбий Абулфайзхон даврида нашъу намо этган. Бухоро хони 
томонидан аввал Каттақўрғонга, сўнгра Самарқандга амир қилиб 
юборилган. Ш у мансабдан элга танилган эди. К ейин тасаввуфга 
берилиб, ҳукумат хизматини ташлаган. Охирул амр илм билан 
машғул бўлиб, дарвеш ликка берилган. Ҳ аётининг сўнгида Кат- 
тақўрғондан кетиб, Ҳисорга яқин Даҳана номли ерга бориб, шу 
ерда маскан қилди. Ҳ ижрий 1136, мелодий 1723-24 йилда вафот 
қилди. Бош қа бир маълумотга кўра ҳижрий ! 133, мелодий 1720-
21 йилда оламдан ўтган.
Оллоёр ҳаётига оид келтирилган хабарларни қўлингиздаги 
китобнинг }сириш қисмида шориҳ томонидан берилган баъзи 
фарқли маълумот.гар билан бойитиш мумкин.
Унда айтилишича, Оллоёр Самарқанд элининг М инглан ову- 
лида тукилган. 0 |а с и н и н г исми — Темурёр. У ғоят солиҳу тақволи 
киши бўлған. Темурёр ўғли Оллоёрни ўн икки ёшида Бухорога 
келтириб, мадрасага берди. Бола мадраса/и илм ўрганиб, кўп 
ҳунарлар ҳосил қи ш и . Йигирма беш ёшида Бухорс подшоҳи бож 
маҳкамасига тўра қилди. Ўзи ғоят қон тўкувчи. хулқсиз бўлди. 
Доим фисқу фужуру исёнда эди. Аммо кугг ўтмай. шайх Ҳабибул- 
лоҳ тарбиясига кириб, тўғри йўлга тушди.
Оллоёрнинг уч хотиии, ииси қизи ва бир ўғли бор эди. Бир 
қизининг исми О мина, иккинчиси Ҳалима эди. Ўғли - Муҳам- 
мад Содиқ.
Қўлингиздаги ушбу кнгобдагк “ М усаннифнинг ўғлша айт- 
т-ан насиҳати” да юқоридаги хабар ва маълумогларни бойитувчи 
ёки аниқлик киритиш и мумкин бўлган сўзлар бор Улар бўйича, 
Оллоёрнинг ўғлй Му>;аммад Содиқ Бухорода туғилиб, йигирма 
егси ёшга етганда ота юрти Самарқандга кетди. Оллоёр Бухорода 
қолди. Ўн йиддан 'ўнг Оллоёр Байтуллоҳни зиёрат қилииг учун 
азм айлаб. иўлда Булғор юртига дуч келади. Бироз вақг Қозон


шаҳрида тўхтади. Ул замонда Булғорнинг бир комил сўфиси бор 
эди. Исми — Идрис Ҳофиз. Оллоёр бу сўфи билан бир силсилада 
экан. Оллоёр Булғордан Арзирумга борган. У ерда ундан каромат- 
лар кўрингач, Искандария шаҳрига келди. Ш у ерда дори фанодан 
дори бақога кўчди. Бу иш ражаб ойининг йигирма тўққизинчи 
кунида бўлди. Ўшанда Оллоёрнинг ёши тўқсонда эди. Шунга кўра 
шоирнинг ўлган йили аниқроқ: яъни 1133 йил ражаб ойининг 29 
мелодий 1721 йил 27 май, агар 1136 йилнинг ўша куни бўлса, 
мелодий 1724 йил 24 апрел бўлади.
Шундан Оллоёрнинг туғилган йили мелодий 1631 ёки 1634 
бўлиб чиқади.
Сўфи Оллоёр ҳақидаги мавжуд маълумотларнинг аоосий ман- 
баи “Рисолаи азиза”га ёзилган «Рисолаи азиза” номланмиш шарҳ- 
дир. Ш арҳнинг муаллифи Тожуддин Ёлчиқул ўғли мазкур маълу- 
мотларни “Рисолаи азиза”нинг кириш қисмида келгирган. Биз ўша 
маълумотларни шориҳнинг ўзи баёнида беришни ўринли топдик. 
Чунки, шу баён туфайли ўқувчи Сўфи Оллоёрга яқин замон ўзбек 
тили билан таниш моқ ва уни ҳис қилмоқ имконига эга бўлади. 
Қуйида “Рисолаи азиза”дан Сўфи Оллоёр ҳаётига оид баённи кел- 
тирамиз.
Қиссаларда андоғ келмишки, тарихи ҳижрагнинг мингда юзинчи 
йилида Бухоро халқи тоату ибодатга ялқов бўлиб бидъат ишларни 
севмак ҳавасида бўлдилар. Алқисса, булар тўққиз йил баду бидъат 
ишлар ортидан юриб усули динлари хароб бўлурга қарийб бўлмиш. 
Бухорода «Растон» деган бозорда бир ўғлон қовун-тарвуз сотиб 
юрар эмиш. Ул ўғлоннинг исми Ҳабибуллоҳ эрмиш. Алқисса, бир 
кун ул ўғлон бу тафаккурда экан: “Бу йилда фохираи Бухоро 
бундоғ залолат бирла тўлди, авлиёлар илми йиқилди. Ё Раб, на 
бўлурки, бу бандангни азиз айлаб, бунларға амри маъруф айлар 
қадари илм берсанг”, — деди. Ҳақтаоло ҳазратина зор-зор йиғла- 
ди. Филжумла бир чоршанба кун Хўжа Баҳоудцин авлиёнинг қаб- 
рига бориб онда ҳам Ҳақ таоло ҳазратина чўқ ёлборди. Бас уйқу 
ғалаба қилди. Уйқуға кетди. Тушида Хўжа Баҳоуддинни кўрди, бу 
сифатлиғ: ўрта бўйлиғ, кўк кўзлик, қизил сақоллиқ. Айтди: “Эй 
жигаргўшам Ҳабибуллоҳ, Самарқандга борғил, анда бир сигир 
кутувчиси бўлур — маним муридларимдан. Ондин таълим олғил. 
Сўнгра келиб Бухоро халқини ҳақ ишга даъвзт қилғил», — деди. 
Бас ўғлон уйқусидин уйғониб азми Самарқанд қилди. Бир кун 
Самарқандга етди. Анда сигир кутувчисини кўрди. Исми Андаржон
6


Сўфи эрмиш. Муридлари чўқ эмиш. Бу ҳам Андаржон ҳазратга 
муриди мухлис бўлиб кўп замон у ерда вақт ўтказди.
Кунлардан бир кун шайх ҳазрати Андаржон айтди: «Қаюнгиз 
Бухорога бориб таълим берасизлар? Ул Бухоро халқи озғун бўлди, 
авлиёлар илми йиқидци». Муридлардан ҳеч бириси жавоб берма- 
ди. Ш айх ҳазратлари Ҳабибуллоҳга қараб айтди: <;Бухорога сан 
борғил. Онларни мурид айлагил. Мен сенга ижозат бердим», — 
деди. Бу Ҳабибуллоҳ ул замонда йигирма ёшда эрди, айтди: “Ё 
шайх, бале. Санинг сўзингдан эъроз айламак куфрлиқциндир. 
Лекин бир мажлисда демиш эрдингизки, шайх бўлғуси кимсага 
тўрт олат керак. Аввало — ҳол керак, иккинчи — қол керак, учинчи
— сол керак, тўртинчи — мол керак. Ҳолбуки, буларнинг ҳеч 
бирисИ ҳам менда йўқ. Ҳол бўлмагунча мурид кўндирмоқ бўлмас. 
Қол бўлмаса, илми зоҳирга жавоб бермоқ ярамас. Сол унйнг 
учун керакки, ёш бўлсак халойиқлар истихфоф айлар. Мол шу- 
нинг учун керакки, халойиқцин тамаъдан безмак учун”, — деди. 
Ш айх бу сўзни эшитгач, чуқур мулоҳазага борди: “Эй ўғлим, 
борғил. Йўлда санга ҳар бириси ҳосил ўлур”, — деди.
Шундан сўнг бу ҲабибулЛоҳ Аллоҳ таолога тавваккал қилиб, 
ҳазрати шайхни робитаға олиб кетди. Бухорога етар замонда Аллоҳ 
таоло қирқ ёшли кимса суратина урди. Илми ладани кимйо бил- 
дирди. Халойиққа ҳеч бир эҳгиёжи қолмади. Келиб Бухорога кир- 
ди. Бир эски дўконга кириб ўтирди. Халойиқ орасида номашруь 
ишлар кўрса, амри маъруф ва наҳйи мункар айлади. Ва шул дўкон 
қатидаги ўғлонларга сабоқ берар эрди. Бозоргои аҳлдарияинг кўпи 
мурид бўлдилар. Бунинг ҳол илми Бухорода машҳур бўла бошла- 
ди. Бир кун Бухоро хони ўзининг уламоларини ошга чақириб аҳоди- 
си Набаввиййа ўқидилар. Кўп ибратлар олдилар. Уламолардан баъ- 
зиси айтди: “Ё подшоҳ, умринг узун бўлсин. Бизиинг Бухороға 
бир ёлгончи келди. Ўзини улуғ билиб, муридлар тарбият айлар 
эрмиш. Сан дағи бир мажлис қурдуғунгда ани ҳам чақирғил ва 
бизларни дағи чақирғил. Бизлар андин ақоиди диғийчадаи бўлган 
масалаларни сўрарбиз. Агар ашколи ақоидлардин хабари бўлмаса, 
шаҳардин қувармиз”, — дедилар.
Бас, булар бу иттифоқни қилдилау. Шоҳ ма:;хлисидан чиқцияар. 
Кунлардан бир кун шоҳ дағи мажлис қурди. Уламоларни ундади ва 
ҳам домла Ҳабибуллоҳни ундади. Бу Ҳабибуллоҳнинг ҳинди эшаги 
бор эрди. Анга мидци. ГТодшоҳ мажлисига бордк, кирди. Олимлар 
орасига ўтирди. Хол~аҳвол сўрашдилар. Сўнгра олимлардан бир- 
иккиси айди: “Ё домла Ҳабибуллоҳ, Худони нечук тануосан. Ва
7


неча сифат ила билурсан?” Филҳол Ҳабибуллоҳжавоб берди: “Агар 
Худонинг бирлигйни ва сифатини танимайтурғон бўлсанг, айтай- 
ин. Агар имтиҳон учун айтур бўлсанг, мунофиқларнинг ўртасида 
эрмишсан”, — дегач, уламолар жим бўлшниб “чуну чаро” демади- 
лар. Шундан сўнг домла Ҳабибуллоҳ айтдики, ман Қуръондан су- 
райи «Юсуф»ни тонмасман. Филҳол олимлардан бири: “Ман ҳоло 
сурайи «Юсуф»дан сабоқўрштдим. М ан тоиарман”, — деди. “Ин- 
шаоллоҳ” демади, Қуръонни қўлиға олди, қоғозларни ахтарди — 
тополмади. Ундан кейин бир олим олди, ул ҳам тополмади. Андин 
сўнг бир олим олди, ул ҳам топмади. Яна бир нечаси олдилар, 
топмадилар. Булар барчаси мугаҳаййир бўлдилар. Охирул-амр дом- 
ла Ҳабибуллоҳ Мусҳафи ш арифни қўлиға олди, “Бисмиллаҳ” деб 
очди, сурайи «Юсуф»ни кўргазди. Бу ишдан тонг ажойиб қолди- 
лар. Шайх Ҳабибуллоҳ аддин чиқиб ўз ишига кетди. Бас, подшоҳ 
қолган уламоларга: “Сизлар бу олимни душман кўрмангизлар. Зе- 
роки, сизлар ани билдингазму!?” — Деди. Барчаси мугаҳаййир бўлди- 
лар, ул мажлисдан чиқцилар.
Кунлардан бир кун шоҳ дағи мажлис тузиб олимларни ундади. 
Барчаси келдилар. Шайх Ҳабибуллоҳ ҳам ҳозир эди, ўтирди. Под- 
шоҳтаомини хон бирла олимлар олдина келгурдилар. Подшоҳ: “Та- 
новул айланг!” — деди. Ҳеч бириси қўл сўзмаға бормадилар. Бир 
соат миқцори турдилар, шоҳ буларни кўрди. “ Нима учун таомга 
қўл сўзмассизлар? Таом ҳалолдир”, — деди. Ораларидан бир мулло 
Ниёз Чўқмоқий дедига афанди “Бисмиллаҳ” деб таомға қўл сўзди. 
Анинг ортидин барча олимлар қўл сўздилар. Бу шайх Ҳабибуллоҳ 
қўл сўзмади. Подшоҳ айди: “Ё домла Ҳабибуллоҳ, на учун қўл 
сўзмассан? Зероки, барча олимлар еярлар, сан налук емазсан?”, — 
деди. Шайх Ҳабибуллоҳ айди: “Таоминг ҳаромдир ва олимларинг 
фосиқлардир. Туну кун ҳаром еб кўнгиллариндин нури ҳикмат 
зойил ўлмиш”. Олимлар жавоб бердилар: Бизга шариат зоҳирни 
қарамоққа буюрди. Бизлар шоҳнинг таомининг зоҳиринда ҳаром 
нарса кўрмадик. Сан налук кўрмайин бўйла деб фатво берурсан, — 
деб олимлар орасинда жангу жадал кўп бўлди. Ҳаттоки, шайх Ҳаби- 
буллоҳ: “Сабр айланғ. Зероки, бу шоҳнинг сув олиб таом пишир- 
диги қудуққа канизаги товуқ ўлдириб ташламиш. Уч кун эрмиш 
шоҳнинг ҳайбатидан қўрқиб айтмас. Агар тажриба учун шул қудуқ- 
дин сув олиб маним эшакима келгурсалар, ичмас. Агар ғайри қудуқ- 
дан келтурсангиз ичиб тўймас”, — деди, Бас, андоғ қилдилар. Ул 
қудуғдан сув келтируб эш ак ўнгинда қўйдилар. Эшак пишқириб


ичмас бўлди. Оёқи ила тепиб сувни тўкди. Ғайри қудуқцан келту- 
руб эшак ўнгида қўйдилар эса, ичиб тўймади. Ҳазрат шайх: “Ма- 
ним эшаким бу олимлардан олимрак эрмиш”, — деди. Барча олим- 
лар мутаҳаййир бўлдилар. Ш оҳ ҳазратлари канизакдан: “Қудуқға 
товуқўлтурибташладингизми?” — дегач. “Бале, бордир”, — деди. 
Товуқни қудуқцан чиқардилар. “Ҳ ақ авлиё” — деб мурид бўлиб 
аввал шоҳ кирди. Андин сўнг олиму уламолар барчаси кирдилар. 
Бухорода нақадар бидьат ишлар бор эрса, барчаси мунқатиь бўдци. 
Бухорб халқиникг тун-кун тавфиқяари ортди. Кўп халойиқяар анга 
мурид бўлдилар. Машҳурлиги элдин элга ёйилди.
Нозим раҳматуллоҳи алайҳҳақида сўз. Самарқанд элияца “Минг- 
лан” отлиғ овул бор эди. Ул овулнинг жамоати аксари зулмкорлар 
эци. Ул овулда бир Темурёр деган кимса бор эрди. Ғоят солиҳу 
тақво кимса эрди. Аслию насаби нўғай халқи эрмиш. Андин бир 
ўғил туғилмиш. Отини Оллоёр қўйдилар. Ўн иккм ёшида Бухороға 
келтириб мадрасага содци. Илмликўрганди. Кўп фанлар ҳосил бўлди. 
Йигирма беш ёшида Бухоро подшоҳи бош маҳкамасига тўра қипди. 
Ғоят қон тўкувчи, хулқсиз бўлди. Доимо фисқу фужуру исёнда 
эрди. Халқларни жуда. ранжитур эрди. Кунлардан бир кун Растон 
бозоринда шайх Ҳабибуллоҳнинг бир мурид ва халифаси бозор- 
ганлардин бир нарса олди. Бож маҳкамасини маълум айламади. Элиб 
борурда Оллоёр тўрага мулоқот ўпди. “На ўчун бож маҳкамасина 
тамғалатмайин олиб борурсан”, — деб тутди. Қамчи билан қаттиқ 
урди. Муриднинг боши ёрилди. Қонлар оқци. Ш айх Ҳабибуллоҳ 
мажлисина борди. Оллоёр тўра ҳолиндан шикоят айлади. ШайхҲаби- 
буллоҳ: “Сабр айла. М ан ани сизлартек айлайин, — деб қўлини 
дуоға кўгариб бориб: — Бу тўрани булартек ғариб кўнш л айлагил. 
Дунёву охират муродини бергил», — деб дуо қилди. Оғзиндин чкқ- 
маедин бурун Оллоёр дуосини қабул айлади. Шул соат Оллоёр 
тўранинг кўнглига ғавғо тушди. Ўзининг ёмон феълларини эсига 
тушириб йиғлади. Аввал тилини очиб айтган байтлари будир:
Маним бошима хуш савдо тушибдур:
Кўнгил бозорина ғавғо тушибдур.
Дедим: «Э тан, ка савдодур: На ишдур?
Сипаҳона қилич бирла урушдур, —
9


деб шайх ҳазратларина йиғлаб кедци. Хонақода тизини чўкиб ўгир- 
ди, айди: “Ё шайх, ижозат бўлурму, мадрасага кириб таълим ол- 
сак?”. Шайх юмшоқлик ила айди: «Сизчалайин тўраларнннг мақо- 
ми мундоғ ер тўгулдир. Бу ғариблар мақомидир”. Бу сўзни эшит- 
гач, Оллоёр зор-зор йиғлади. Шундан сўнг шайх: “М ан сани му- 
ридликка қабул айларам, икки турлик шарт ила, — деди. Аввал 
будур: Сан Бухорода на қадар уйлар бордир, барчасини талончи- 
лик айлаб юргайсан. Иккинчи - қассобқа бориб манга бир қўйнинг 
бошини, тўрт оёқини ва тезакли қорнини бир йўла олиб келгай- 
сан”. Оллоёр қабул айлади.
Айтмишларки, Оллоёр тўранинг уч хотуни бор эрди, иккй 
қизи ва бир ўғли бор эрди. Бир қизининг исми Омина эрди, 
иккинчиси Ҳалима эрди. Ўғли Муҳаммад Содиқ эрди. Қачон бу- 
лар Оллоёр тўранинг талончилик қилғанин кўрдилар эрса, айди- 
лар: “Отамиз мажнун ўлубдур”. Алқисса, Оллоёр қассобға борди. 
Шайх айтган нарсаларни олди. Бир қўлина қўйнинг бошини тут- 
ди ва бир кўлина тўрт туёғини тутди. Ва тезакли қорнини бошина 
дастор айлаб чирмади. Тезаги сақолу бўйиндин оқар эрди. Бухоро 
халқи буни кўриб тонг ажойибқа қолдилар. “Оллоёр тўра тблур- 
ган”, — дедилар. Айтмишларки, Оллоёр қассоб тарафидин шайхга 
еткунча валош и суғро мақомина етмгап. Баъзилар айтмишларки, 
зикр мақомини топди. Алқисса, шайх хизматинда ўн икки йил 
қодци. Кашуфот ва миқот ўринларина эришди. Тўрт китоб тасниф 
айлади. Аввал — “Маслакул мутгақийн”, иккинчиси — “Муроцул 
орифийн”, учинчи — “Махзанул мутиъийн”, тўртинчиси — “Са- 
ботул ожизийн”. Бу тўрт китобни тасниф қилиб халойиқ орасица 
каромати машҳур бўлди. Шайх Ҳабибуллоҳнинг мўътабар халифа- 
ларинцин ўдци.
Айтмишларки, “Саботул ожизийн” тўрт китобнинг ичинда 
гўзалраки ва мушкилракитурур. Зероки, анвоъ луғат илан мудав- 
вандир. Ш унинг учун бу ҳақир Тожудцин илтимосларни қабул 
айлаб, аввал Аллоҳ исми бирла шарҳ ибтидо қилди.



Download 7,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish