P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б


Нарсалар  Худонинг қазосию  қадари



Download 7,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/60
Sana18.04.2022
Hajmi7,52 Mb.
#560566
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   60
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

Нарсалар 
Худонинг қазосию 
қадари 
ва лавҳи маҳфузга 
ёзилиб қўйилгани билан бўлади. Буни яна ҳам таъкидлаш учун 
шоир ёзади:
Халойиқнинг жамиъи феълу қавли,
Эмас бир зарраи бегақцири Мавли.
28


Махлуқларнинг қилмишу сўзлари хоҳ ёлғон, хоҳ чин бўлсин, 
Аллоҳнинг тақциридандир. Чунончи, ёлғончилик барча динларда 
ёт кўриладиган нарсадир. Оқил ва фаросатли киши — агар тақцир 
бўлмаган бўлса, ёлғон сўзламас эди. Шунинг >чун бу кимса ёлғон- 
чи бўлаци деб тақцирига ёзилган дейиш мана бундай англанмоғи 
керак. Бу кимса танлаган феълини сапбий қилиб, ҳар тақцир билан 
тилга келмайдиган сўзларни олиб кўнглига солади. Ҳ ақтаоло эса 
Ўзининг илми азалийси билан бу банданинг кўнглига олган бояги 
қасди ёлғончилик, ўғирлик ёки зино қилишлик бўлишини билиб, 
шуни унинг тақцирига ёзаци. Агар бу банданинг қасди Худога ибо- 
дат қилиш, зикру тасбиҳ этиш, Қуръон ўқимоқбўлса, Ҳ ақтаоло 
буни ҳам илми азалийси билан билиб, шуни тақцир қилади. Аллоҳ 
мана шу илми азалийси билан Одам пайғамбарни яратмасдан неча 
минг йил олдин тақцир қилди.
Ирода айлагач Халлоқи олам,
Ҳар иш ни “бўл” деди, бўлди ўшал дам.
Дунёни яратгувчи Аллоҳ бирор ишни: “Бўл!” деса, шу он, сира 
кечикмай — бўлади. Ҳеч бир олоту асбобларга муҳтож бўлмайди. 
На этса, эрки бору қудрати бор,
Кўли бирла яратди, дема зинҳор.
Аллоҳтаоло бандалари учун ҳар на қилса ва ҳар на ҳукм қилса, 
ихтиёрлидир ва қудратлидир. Бизга ўхшаб қўлу оёқ билан қилмас. 
Буни била туриб, “Аллоҳ нарсаларни қўл билан яратди” дея кўрма 
зинҳор. Ш оир таъкцц учун яна дейди:
Тилингни сақла мундоғ қавли баддин,
Худовандим муназзаҳцур жасадцин.
Тилни бундайин ёмон сўзлардан сақла. Бундай сўзлар кўпдир. 
“Аллоҳнинг қўли бор”, “Аллоҳнинг оёғи бор”, “Аллоҳ кўкда” 
каби сўзларнинғ барчаси куфр сўзлардир. Зеро, Аллоҳ таоло қўлу 
оёқцан поқцир. Йўқса, биздек муҳтож бўларди. Муҳгож кимса эса 
Тангриликка лойиқ бўла билмас.
Каломи Ҳақцаким ёд айлади ёд,
Анинг бир васфидур, эй одамизод.
Қуръони карим нинг “ Ф атҳ” сурасидаги Ю -оятда: “Аллоҳ- 
нинг қўли уларнинг қўллари устида бўлур” дейилиш ига кўра, 
Аллоҳнинг қўли бор экан, деган хаёлга бориш мумкин. Ш унда 
сен , эй ф ар зан д , ай тги н ки , бу оятда ва бош қа ўрин ларда 
“А ллоҳнинг қў л и ” д ей и л ган и тўғри. Аммо бу ўринда “қўл” 
сўзи унинг ҳақиқий маъносида эмас, балки м аж озий м аьн о - 
си “қудрат” деб тушунилади. Буни катта олимлар ўзларининг 
таф сир китобларида ёзганликларини айтгин. Чунки:
29


Аимма билди Қуръон маънисин туз,
Кўнгилни қўймағил сан ҳар қаю юз.
Ўгган олимлар Курьон маъносини тўғри билдилар. эгри йўлга 
бўрмадилар. Шу жумладан, “йад” (қўл) сўзини ҳам тўғрилик би- 
лан “қудрат” маъносида тафсир қилдилар. Ш ундай экан, сен 
кўнглингни ҳар ерларга бурмагин. Ундайин ўйларни бузиб ташла. 
Аҳли салафларнингтафсирлари айни ҳақиқатдир. Зеро, “Юнус” 
сурасининг 32-оятида шундай дейилади: “Ҳақиқатдан кейин эса 
фақат йўлдан озиш бор, холос”.
Басар ҳам самъ Анинг васфи било-шак,
Басар маъниси кўрмак, самиъ - эшитмак.
Неким мавжуд эрур дунёу динда,
Фалакдин юқори, зери заминда.
Аллоҳ таолонинг саккиз субутий сифатларининг тўртинчиси — 
басар, бешинчиси — самъ. Басар — кўрмак, самъ — эшитмакдир. 
Аллоҳнинг дунёву диндаги ва зери заминдагиларни кўрмагу эшит- 
маги бизнингдек кўзу қулоқ билан эмасдир. Нозим раҳматуллоҳи 
алайҳ дейди:
Эшитмак, кўрмаги бешубҳаву райб,
Эрур бирдек ҳамиша зоҳиру ғайб.
Эшитмак, кўрмагидур қудратидан,
Қулоқдин, кўздин эрмас, билгил, эй тан.
Худойи таолонинг кўрмаги ва эшитмаги бизнингдек эмас. Чун- 
ки У нинг қош ида очиғу яш ирин нарсалар бирдир. Ва Унинг 
кўриш ва эш итиш и кўз ва қулоқ билан эмас, балки қудрати- 
дандир. Зерога-т,
Қулоқ, кўз бандага ҳожат эрур, бас,
Худо ҳеч қайсининг муҳгожи эрмас.
Қулоғу кўз банданинг эшитмоғи ва кўрмоғи учун керакдир. 
Аллоҳга буларнинг зарурати йўқ. Чунки уларни Ўзи бор қилди. 
Тирилсанг охиратда, эй харидор,
Худойим кўрсатур дўстларға дийдор.
Қиёмат куни “Аманнаа биҳи ва содцақонаа” (Аллоҳга иймон 
келтирдик ва У ҳам ваъдасини рост қилгач), қабрдан туриб жан- 
натга кирарда, эй ақл соҳиби, Худойим Ўз дўстларига юзини 
кўрсатур. Аммо Унинг дийдор кўрсатуви суврат ва макон билан 
эмасдир, балки васфсиз бир ҳолатда бўлади. Шунинг учун бу кўри- 
ниш ҳақида: “Қандай?”, “Қандай қилиб?” деб бўлмаслигини ёзади 
нозим раҳматуллоҳи алайҳ:
Вале кўрмакни бечуну чунон бил,
Жиҳатсиз, мислсиз бил, бемакон бил.
30


Яна Аллоҳнинг кўринмоғи жиҳат билан эмас ва ҳеч нарсаларга 
ўхшаш бўлмаслигидир. Шунингучун кўринмагининг сувратига эмас, 
балки кўрмакликка эътиқод қилмоқ керакдир.
Ўшалким, билдирур бешаклигини,
Билур Ул яхши кўрсатмаклигини.
Аллоҳ таоло Ўзини кўрсатмоғи Унинг учун Ўзининг шаксиз 
Тангрилигидир. Ва бандаларига қанча вақг дийдор кўргазмоғини 
Ўзи билур.
Билур ҳар одамени бўлса эси,
Калом эрмиш сифотини бириси.
Эси бор киши учун сифати зотийнинг чна бири калом экани 
маълумдир. Аммо Аллоҳнинг сўзлашуви бизнингча тилу ҳарфу 
овоз билан эмасдир.
Калом ҳодис эрмасдир, қадим бил,
Ани айғон сўзи бекому бетил,
Аллоҳнинг сўзини янги демагил, у қадимдир, азалийдир. Га- 
пирганида бизча тили билан сўзламас. Унинг сўзини сифатлаб ҳам 
бўлмайди. Шунинг учун бир Аллоҳга эътиқоди бор мўъмин киши- 
га “Аллоҳ еўзлагувчидир” дейишдан ортиқсўз қеракмас. Зеро, 
Халойиқ сўзлай олмас кому тилсиз,
Худо муҳтож эмас ҳеч ишга ҳаргиз.
Махлуқлар тилу оғизсиз сўзлай олмайдилар. Аллоҳтаолонинг 
эса буларнинг ҳеч бирига муҳтожлиги йўқ. Бас, бундан маълум 
бўладики, Қуръони карим Аллоҳнинг сўзидир ва у махлуқ эмас- 
дир. Кимки буни била туриб, Қуръонни яратилгад (махлуқ) деса, 
кофирдир. Аммо Каломуллоҳнинг қоғозлари, ҳарфлари, сиёҳла- 
ри, ҳаракаю сукунлари махлуқцир. Чунки буларнинг ҳар бирида 
инсоннинг қўли, унинг санъати бор. Яна Қуръоии каримни: 
Битилса ё ўқ-илса, олса эл ёд,
Булар одат эрур, эй одамизод.
Яъни Қуръонни кўчириш, ўқиш ва ёд олишлар ҳам киши то- 
монидан янгидан қилинган, махлуқ ишлардир. Буни билгил, эй 
инсон.
Худойимнинг каломин яхши бил боз,
Сўзини зотида йўқ ҳарфу овоз.
Худойимнинг сўзида бизнинг сўзлардаги бор ҳарфу товуш 
йўқдир. Унинг сўзини сифатлаб бўлмайди. Бандалар Уни идрок 
қилишлари учун ожизлик қилади.
Наким махлуқида бор эрса, эй шаҳ,
Худовандим эрур андин муназзаҳ.
31


Аллоҳ таоло яратган нарсаларвда не турли сифатлар бор. Аммо 
Аллоҳнинг Ўзи бундайин сифатларнинг барчасидан муназзаҳу пок- 
дир. Мана.шу зътиқод билан кўнглингаи маҳкам қил. Чунки аҳлй 
Ҳақ эътиқоди шудир.
Сифотининг бири эрур ирода,
Муни билган киши етгай мурода.
Аллоҳтаолонинг саккиз сифатининг еттинчиси иродадир. Буни 
билган мусулмонлар охир-оқибат муродларига етадилар. Ирода- 
нинг Маъниси истаганини бировдан қўрқмайин ва маслаҳаглаш- 
масдан қилишдир. Бас, ироданинг сифатию маънисини англатгач, 
нозими китоб давом этади:
Қадалса бир тикан ё тушса бир қил,
. Иродасиз эмас ҳеч иш — яқийн бил.
Бировнинг оёғига тикан кирадими ёхуд бошидан бир тук туша- 
дими, ёки у билан бошқа бирор нарса бўлса, буларнинг барчасида 
Аллоҳнинг иродаси борлигини шаксиз билгил.
Агар мўре қўяр ер устиға по,
В-агар бир заррача қум бўлса бежо,
Мўре, яъни чумолининг ер юзида юриши ва ҳаттоки, саҳрода- 
ги бир зарра қум ўрнидан қўзғалса, булар ҳам АЛлоҳнинг иродаси 
билан бўлади. Ш унингучун бу қумурсқа не фикр билан юрар ва 
қум нима сабабдан қўзғалганлишни Аллоҳ билиб туради. Ва яна: 
Булардин ё кичикдур, ё зиёда,
Эмасдур ҳеч нимарса беирода.
Яъни қум ва чумолидан каттадир, кичикдир, борингки, дунё- 
да бор ҳар нарса Аллоҳнинг хоҳиши бўйича бўлади.
Сифотининг бири таквин демишлар,
Худодин халқа рўзий барча ишлар.
Аллоҳнинг саккизинчи сифати таквиндир. “Таквин” Аллоҳцан 
ризқдир, маъноси нарсаларни йўқцан бор қилиш, нарсаларни яра- 
тмшдир.
Яратдиким нечук сизни ва бизни,
'Гақи халқ этди бизни феълимизни.
Аллоҳтаоло сизу бизни яратди. Тағин феълларимизни ҳам ярат- 
ди. Демак, кофирнинг куфрини, мўъминнинг иймонини, фосиқ- 
нинг фисқини, мунофиқнинг-нифоқини Аллоҳнинг Ўзи яратди. 
Буларнинг барчасиЎзининг иродаси бўйича ва қазою ҳукми зару- 
рати билан бўлади. Шундай эса-да, Аллоҳтаоло бандаларига феъ- 
лнинг яхши ёки ёмонини танлаш имконини берди:
Агар чандики қўймас эркимизга,
Берибдур ихтиёри жузъий бизга.
32


Демак, феълни танлаш ихтиёримиз бор экан, биз Аллоҳ таоло 
кўрсатган икки йўл — жаннат йўли ва тамуғ йўлини танлашимиз 
ўз ихтиёримиз билан бўлади. Аммо бутанлашда Аллоҳтомонидан 
!ўрлик ёки мажбур қилишлик йўқцир.
Муносиб иш эрур ё номуносиб,
Ани қилмоқға банда бўлди косиб.
Яъни 

Download 7,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish