Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

Амалдаги иқтисодий сиёсат 
Меркантилизм намоѐндалари дунѐқарашлари билан асосланган амалий 
иқтисодий сиѐсат кимматбахо металларни ишлатиш ва айирбошлаш устидан 
давлат назоратини ўрнатилишига олиб келди. Ҳукумат хусусий шахслар 
томонидан олтин ва кумушни четга олиб чиқишни таъқиқлаб қўйишга ҳаракат 
қила бошлади. Қўлга тушиб қолганлар турли жазоларга, ҳаттоки ўлим 
жазосигача маҳкум қилинди. 
Ҳукумат ташқи савдони амалга ошришни алоҳида йўналишлар бўйича ва 
алоҳида компанияларгагина рухсат берарди. Бу компанияларнинг асосий 
вазифаси савдо балансини ижобий қолдиққа эришишини таъминлаш ади. Ўша 
пайтда вужудга келган савдо монополиялари —«Hudson Bay Company» ва 
«Dutch East India Traiding Company» — бир неча ўн йиллаб, XVIII асрнинг 
ўрталаригача фаолият олиб борди. Бундан ташқари, ҳукумат экспортга 
субсидиялар ажратган, исътемол товарлар импортига божхона божлари жорий 
этган, айни пайтда экспорт товарга айлантириш мумкин бўлган хом ашѐ 
импортига бож жорий этилмаган. 
Меркантилистларнинг халқаро савдо назарияси учун сезиларли ҳиссаси 
шундаки, улар мамлакатнинг иқтисодий тараккиѐтида халқаро савдонинг 
аҳамиятини қайд этдилар ва уни ривожлантириш моделларидан бирини ишлаб 
чиқдилар. Улар замонавий иқтисодиѐтда ишлатиладиган тўлов баланси 
тушунчасини биринчилардан бўлиб изоҳлаб беришган. 
Меркантилистлар дунѐқарашларининг чегараланиб қолганлиги шундаки, 
улар бир мамлакатнинг бойиши фақатгина у савдо олиб бораѐтган бошқа 
мамлакатнинг камбагаллашуви ҳисобига юз бериши мумкин деб ҳисобладилар, 
халқаро иқтисодиѐт ривожланиб боришини, бинобарин мамлакатнинг 
ривожланиши мавжуд бойлик чегарасида эмас, балки бу бойликни кўпайтириш 
ҳисобига ҳам юз бериши мумкинлигини тушуна олмадилар. Бироқ бирмунча 
кейинроқ вужудга келган физиократлар таълимотларидан фарқли ўлароқ, 
меркантилистларнинг карашлари илмий тафаккурни халқаро иқтисодиѐтда 
классик мактаб ғоялари томон ундади. 
Меркантилистлар мактаби иқтисодиѐтда бир юз эллик йил ҳукмронлик 
қилди. Бунинг натижасида XVIII асрнинг бошларига келиб, халқаро савдо 
барча мумкин бўлган, баъзан умуман сунъий чеклашлар тури билан ўраб 
ташланди. Турли давлатлар томонидан ишлаб чиқилган савдо қоидалари 
нафақат ўзаро савдо йўлига улкан ғов 
бўларди, балки туғилиб келаѐтган 
капиталистик ишлаб чиқариш эҳтиѐжларига ҳам мос келмас эди. 


18 
Инглиз иқтисодчиси Давид Хьюм ―нарх-олтин-оқимлар‖ ўзаро таъсири 
механизмини ишлаб чиқиш орқали биринчилардан бўлиб меркантилистларга 
зарба берди. У меркантилистларнинг, мамлакат ўзида мавжуд олтин миқдорини 
чексиз кўпайтириб бориши мумкин, бу унинг халқаро бозордаги 
рақобатбардошлигига таъсир кўрсатмайди, деган фикрларининг нотўғрилигини 
кўсатиб берди.
Давид Хьюм савдо балансини ижобий қолдиқда ушлаб туриш натижасида 
олтиннинг оқиб кириши мамлакат ичида пул таклифининг ортишига, иш ҳақи 
ва нархларнинг кўтарилишига олиб келиши мумкинлигига ўз эътиборини 
қаратди. Нархларнинг ошиши натижасида мамлакатнинг рақобатбардошлиги 
пасаяди. Аксинча, олтиннинг чиқиб кетиши мамлакат ичида пул таклифининг 
камайишига, иш ҳақи ва нархларнинг пасайишига олиб келади ва мамлакат 
рақобатбардошлиги ортади. Бинобарин, мамлакат савдо баланси қолдиғини 
ҳамиша ижобий ҳолатда ушлаб тура олмайди – бунга ички иқтисодий омиллар 
йўл қўймайди. Олтиннинг ҳаракати миллий иқтисодиѐтларни созлаб турадиган 
нозик механизм ҳисобланади, бунинг натижасида экспорт миқдори импорт 
миқдори билан тенглашади ва савдо қолдиғи нолга айланади.
Бу тамойил қуйидагиларга асосланиб ишлаб чиқилган: муомаладаги пул 
миқдори билан нарх даражаси ўртасида тўғридан тўғри боғлиқлик мавжуд; ҳар 
икки мамлакатда тўлиқ бандлик ҳукмрон; сотиладиган товарларга талаб нарх 
бўйича эгилувчан; товарлар бозорида ҳам, ишлаб чиқариш омиллари бозорида 
ҳам соф рақобат ҳукмрон; миллий валюта олтинга, олтин миллий валютага 
эркин айирбошланади.
Мана шу шартлар бажарилганда савдо балансининг мувозанатлашуви 
автомат равишда юз беради.
Шундай қилиб, меркантилистлар биринчи бўлиб халқаро савдонинг ўзига 
хос моделини таклиф этдилар. Улар мамлакатнинг бойлиги мамлакатда мавжуд 
бўлган олтин ва кумуш миқдори билан боғлиқ деб ҳисобладилар. 
Меркантилистлар товарларни мамлакатга олиб киришга нисбатан уларни четга 
қўпроқ олиб чиқиш, экспортни кўпайтириш ва импортни қисқартириш учун 
ташқи савдони тартибга солиш, четга хомашѐ олиб чиқишни кескин чегаралаш 
ѐки таъқиқлаш, хомашѐларни четдан божларсиз импорт қилишга рухсат бериш, 
колонияларнинг метрополиядан ташқари барча бошқа мамлакатлар билан ҳар 
қандай савдосини таъқиқлаш керак деб таъкидлайдилар. 
Мана шу шартлар бажарилганда савдо балансининг мувозанатлашуви 
автомат равишда юз беради. 
Шундай килиб, меркантилистлар биринчи бўлиб халқаро савдонинг ўзига 
хос моделини таклиф этдилар. Улар мамлакатнинг бойлиги мамлакатда мавжуд 
бўлган олтин ва кумуш микдори билан боғлиқ деб ҳисобладилар. 
Меркантилистлар товарларни мамлакатга олиб киришга нисбатан уларни четга 
кўпроқ олиб чиқиш, экспортни кўпайтириш ва импортни қисқартириш учун 
ташқи савдони тартибга солиш, четга хомашѐ олиб чиқишни кескин чегаралаш 
ѐки таъқиқлаш, хомашѐларни четдан божларсиз импорт килишга рухсат бериш, 
колонияларнинг метрополиядан ташқари барча бошқа мамлакатлар билан хар 
қандай савдосини таъқиқлаш керак деб тасқидлайдилар. Бу мактаб 


19 
намоѐндалари илк бор ташқи савдо ва мамлакатнинг ички иқтисодий 
ривожланиши уртасидаги ўзаро боғлиқликни кўрсатиб бердилар. 
Кейинчалик классик номини олган мактаб вакиллари ташқи савдога 
меркантилистча қарашларга кескин зарба беришди. 

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish