Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019


-расм. Савдо натижасида истеъмолнинг ортиши



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

2.2.2.-расм. Савдо натижасида истеъмолнинг ортиши. 
Агар I мамлакатнинг ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи AB, II 
мамлакатники эса A*B* ни ташкил этса, мамлакатлар ўртасида савдонинг 
ривожланиши натижасида уларнинг ҳар бири биринчи ва иккинчи товарларни 
кўпроқ миқдорда истеъмол қила олади. Натижада I мамлакат ихтиѐрида С та 2-
товар, II мамлакат ихтиѐрида эса С* та 1-товар бўлади. Расмдан кўриниб 
турибдики, ҳар икки ҳолатда ишлаб чиқариш имкониятлари эгри чизиғи 
сурилди ва OCB ҳамда OA*C* учбурчакларнинг юзи олдинги AOB (I мамлакат 
учун) ҳамда OA*B* (II мамлакат учун) учбурчаклар юзидан сезиларли 
даражада каттароқдир.
Нисбий устунликлар назариясида жаҳон икки мамлакатдан иборат ва 
улар икки товар билан савдо қилади деб фараз қилинган эди. Амалда эса 
бундай ҳолатнинг бўлиши мумкин эмас, албатта. Жаҳондаги мамлакатлар 
ичидан иккитасининг фақат икки товар билан ўзаро савдосини ўрганмоқчи 
бўлсак ҳам, бу савдони ушбу мамлакатлар ва бошқа мамлакатлар умумий 
савдосидан ҳамда жуда кўп миқдордаги товарлар орасидан ажратиб олишнинг 
имкони йўқ.
Нисбий устунлик назариясининг аҳамиятини баҳолаш жуда мушкул, 
албатта. У бир неча ўн йиллар давомида халқаро савдони тушунтириб берувчи 
ва барча иқтисодий билимларга кучли таъсир ўтказа олган асосий 
назарияларнинг бири бўлиб қолди. Иқтисодиѐтдаги классик мактаб вакиллари 
томонидан қилинган кўп сонли ўзгартиришлар ва кенгайтиришлар билан 
нисбий устунлик назарияси амалда биринчи бўлиб жами талаб ва жами таклиф 
мувозанатини изоҳлаб берди. Товар қиймати уни ишлаб чиқаришга сарфланган 
меҳнат миқдори билан аниқланиши кўзда тутилган бўлса-да, нисбий устунлик 
назарияси товарнинг қиймати ушбу товарга ҳам мамлакат ичидаги, ҳам 
хориждаги жами талаб ва таклифнинг нисбати билан аниқланишини кўрсатиб 
берди.
Албатта, нисбий устунлик назарияси мавҳум ва жуда соддалаштирилган 
табиатга эга ва халқаро савдога бевосита таъсир кўрсатадиган бир қатор 
Q

Q


C* 

A* 

B* 
Q

Q



26 
ҳодисаларни эътиборга олмайди. Назариянинг чекланганлиги уни яратилишида 
қилинган фаразлар билан боғлиқ. Шунинг учун у ѐки бу товар оқимларини 
нисбий устунлик назариясини қўллаган ҳолда таҳлил қилишда қуйидагиларни 
эътиборга олиш керак, яъни бу назария:
• транспорт харажатларини эътиборга олмайди, бу харажатлар шундай 
миқдорга этиши мумкинки, мамлакат бир товарни ишлаб чиқаришга 
сарфланган меҳнат харажатлари бўйича нисбий устунликка эга бўлса-да, ушбу 
товарни хорижга экспорт қилиш наф келтирмаслиги мумкин; 
• мамлакат ичида даромадларнинг қайта тақсимланишига, нарх ва иш 
ҳақининг ўзгаришига, инфляция, халқаро капитал ҳаракатига ташқи савдонинг 
таъсирини инобатга олмайди; 
• фақат битта ишлаб чиқариш омили (меҳнат) мавжудлигидан келиб 
чиқади, мамлакатларнинг ишлаб чиқариш омиллари билан бир хил 
таъминланмаганлиги каби халқаро савдонинг дастлабки шартларига эътибор 
бермайди; 
• тўлиқ бандлик шартидан келиб чиқади, яъни ишчилар бир тармоқдан 
кетар экан бошқа янада самаралироқ тармоқда иш топади, ишсиз қолмайди деб 
фараз қилинади; 
• бири иккинчиси олдида нисбий устунликка эга бўлмаган тахминан бир 
хил мамлакатлар ўртасидаги савдони тушунтириб бера олмайди. 

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish