Дарслик тошкент – iqtisodiyot – 2019


§ 1.5. Халқаро меҳнат тақсимоти ривожланишининг замонавий



Download 2,47 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/148
Sana16.04.2022
Hajmi2,47 Mb.
#556665
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   148
Bog'liq
Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1)

 
§ 1.5. Халқаро меҳнат тақсимоти ривожланишининг замонавий 
ўзига хос томонлари. Халқаро ихтисослашув ва ишлаб чиқариш 
кооперацияси 
Халқаро меҳнат тақсимотининг ривожланиши асосий йўналишини биз 
халқаро ихтисослашув ва ишлаб чиқариш кооперациясининг кенгайишида 
кўришимиз мумкин. Халқаро кооперация (ХК) ва халқаро ихтисослашув (ХИ) 
халқаро меҳнат тақсимотининг шакллари бўлиб, унинг моҳиятини намоѐн 
қилади. 
Турли давлатларнинг корхоналарини маълум бир товарга ихтисослашуви 
замонавий ИТИ билан боғлиқдир. Ишлаб чиқаришнинг технологик тизимини 
мураккаблашиб бориши билан тайѐр маҳсулотда ишлатиладиган деталлар сони
кўпайди. Масалан: енгил автомобил саноатида 20 минггатача, прокат 
дастгоҳларида 100 мингтача, электровозларда эса 250 мингтача деталларнинг 
қисмлари ишлатилиши мумкин. 
Жаҳон иқтисодиѐтида халқаро ишлаб чиқаришни ихтисослашуви (ХИИ) 
иккита йўналиш бўйича – ишлаб чиқариш ва ҳудудий йўналишлар бўйича 
ривожланиб бормоқда. Ўз навбатида, ишлаб чиқариш йўналиши: 
а) соҳалараро;
б) давлатлар гуруҳи;
в) алоҳида корхоналарнинг ихтисослашувига бўлиниши мумкин. Бундан 
ташқари ҳудудий халқаро ишлаб чиқариш ихтисослашуви эса:
а) алоҳида давлатлар;


12 
б) давлатлар гуруҳи; 
в) ҳудудларнинг жаҳон бозори учун маълум товарларни ишлаб 
чиқаришга ихтисослашувига бўлинади. 
Халқаро ишлаб чиқариш ихтисослашувининг асосий турларига:
-
предметли (маҳсулот ишлаб чиқариш); 
-
деталли (маҳсулотни ташкил қилувчиларни ишлаб чиқариш); 
-
технологик ѐки босқичли (яъни, алоҳида технологик жараѐнларни, 
масалан йиғиш, бўяш ва бошқаларни амалга ошириш) ихтисослашиш киради. 
Халқаро меҳнат тақсимотининг бошқа бир шакли - халқаро ишлаб 
чиқариш кооперациясидир. Унинг объектив асоси бўлиб, ишлаб чиқариш 
кучларини ривожланишининг ўсиб бораѐтган даражаси, ҳамда мамлакат ичида 
ѐки ташқарисида рўй беришидан қатъи назар мустақил корхоналар ўртасидаги 
барқарор ишлаб чиқариш жараѐнларини бориши ҳисобланади. Халқаро ишлаб 
чиқариш кооперацияси ўзининг ривожланган шаклларида ҳамкорликнинг турли 
соҳаларини қамраб олади. Жумладан, биринчидан, ишлаб чиқаришда 
технологик ҳамкорлик. Ушбу ҳамкорликларга қуйидагилар киради:
а)лицензиялар бериш ва мулкчилик ҳуқуқларидан фойдаланиш;
б)лойиҳа конструкторлик ҳужжатларини, технологик жараѐнларни, 
маҳсулотнинг техник даражаси ва сифатини, қурилиш ва монтаж ишлари 
замонавий, кооперациялашган корхоналарни ишлаб чиқиш ва мослаштириш;
в)ишлаб чиқаришни бошқариш, стандартлаштириш, унификациялаш, 
сертификациялашни такомиллаштириш, ишлаб чиқариш дастурларини 
тақсимлаш ва ҳ.к.лар. 
2. Кооператив маҳсулотни сотиш билан боғлиқ бўлган савдо-иқтисодий 
жараѐнлар. 
3.Сотилган техникага хизмат кўрсатиш. 
Жаҳон 
иқтисодиѐтида 
кооперация 
алоқаларини 
ўрнатишда 
фойдаланиладиган қуйидаги уч асосий усулга алоҳида эътибор берилади: 
- Ҳамкорликдаги дастурларни амалга ошириш. 
- Шартнома асосида ихтисослашиш. 
- Қўшма корхоналар ташкил қилиш.
Ҳамкорликдаги дастурларни амалга ошириш ўз навбатида икки асосий 
шаклда ( пудратли ишлаб чиқариш кооперацияси ва ҳамкорликдаги ишлаб 
чиқариш) амалга оширилади. Шартнома асосида ихтисослашиш эса ишлаб 
чиқариш дастурларини ишлаб чиқариш кооперацияси иштирокчилари орасида 
тақсимланишини назарда тутади. Қўшма корхоналар бу интеграциялашган 
кооперациядир. 

Download 2,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish