Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети



Download 2,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/166
Sana15.04.2022
Hajmi2,86 Mb.
#553785
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   166
Bog'liq
portal.guldu.uz-o`quv qo`llanma

Сайт дизайнини амалга ошириш. 
Сервернинг умумий дизайни 
унинг асосий ғояси ва ахборот мазмунига жавоб бериши лозим, бунда 
унинг таркибий тузилиши, web-саҳифаларнинг безалиши, график 
тасвирлар, 
уларнинг 
сони 
ва 
ҳажми 
максимал 
даражада 
оптималлашган ҳамда сервернинг мақсадли мулоқот доираси 
имкониятлари ва эҳтиѐжларига мослаштирилган бўлиши лозим. 
Мазкур 
муаммога 
бағишланган 
айрим 
ресурслар 
сифатида 
қуйидагиларни 
кўрсатиш 
мумкин: 
Webreference 
(www.webreference.com), 
Webclub 
(www.webclub.ru), 
Wilson 
(www.WilsonWeb.com). 
Сайт 
дизайнини 
ишлаб 
чиқиш 
билан 
узвий 
боғлиқ 
масалаларидан бири навигация воситаларини танлаш ҳисобланади. 
Навигация тизимига қўйилувчи энг асосий талаб шундан иборатки, у 
тайѐргарлик даражаси турлича бўлган фойдаланувчилар учун 
сезиларли даражада тушунарли бўлиши лозим. У фойдаланувчи учун 
айнан зарур бўлган нарсани топиб беришдан ташқари сайт таркиби 
ҳақида умумий тасаввур бера олиши лозим. 
Интернетда фойдаланиш учун бир қатор навигация воситалари 
тўплами 
мавжуд. 
Кўпинча 
сайтда 
ҳар 
бири 
белгиланган 
фойдаланувчилар доираси учун ҳам, сервердаги турли қидирув 
типлари учун ҳам қулай бўлган бир-бирини такрорловчи навигация 
воситаларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Навигация элементлари қаторига қуйидагиларни киритиш 
мумкин: 

меню — сайтнинг асосий бўлимлари рўйхати. Одатда бош 
саҳифада ѐки бир вақтнинг ўзида сервернинг барча саҳифаларида 
жойлашган бўлади. Жой масаласи қийин бўлган ҳолларда 
«очилувчан» рўйхатдан фойдаланиш мумкин, бироқ унинг асосий 
камчилиги, бу ҳамма нарса бирданига кўзга ташланиб турувчи оддий 
менюга нисбатан унинг жалб этувчанлиги пастдир; 


224 

сайт харитаси — сервердаги тўлиқ сайт таркибини акс 
эттирувчи махсус ажратилган саҳифа; 

сайтдаги олдинги ѐки кейинги саҳифага ўтиш учун у ѐки бу 
тарзда ажратилган гиперссилкалар; 

сайтда тақдим этилган ахборот бўйича қидирув машинаси — 
мураккаб тузилишга эга катта ҳамждаги сайтлар учун ўрнини босиб 
бўлмайдиган воситадир. 
Қўшимча хизматлар.
 
Доимий ва садоқатли мулоқот доирасини 
шакллантириш вазифаси ҳар қандай web-ресурс учун долзарб 
ҳисобланади. Бу айниқса, бизнеснинг реклама моделига асосланган 
сайтлар учун муҳим аҳамият касб этади. Мулоқот доирасини 
шакллантириш 
учун 
фақат 
тезкор 
ахборот 
ва 
қизиқарли 
янгиликларни 
тақдим 
этишнинг 
ўзигина 
етарли 
эмас. 
Фойдаланувчиларнинг ўзларини сайт ишига жалб эта олиш зарур. 
Буни эса фақат сайтнинг мулоқот доирасига доимий эътибор қаратган 
ва қуйидаги каби махсус воситалардан фойдаланган ҳолда эришиш 
мумкин: 

конференциялар; 

чатлар; 

эълон тахтачалари; 

жамоа бўлиб қарор қабул қилиш, овоз бериш тизимлари; 

ўйинлар, танловлар; 

жўнатмалар, мунозарали варақалар ва ҳоказолар. 
Бундан ташқари, қўшимча хизматлар кўрсатиш ҳам мумкин. 
Улардан энг тарқалганлари почта хизматлари (hotmail.com, mail.ru) ва 
web-саҳифаларни 
бепул 
жойлаштириш 
бўйича 
хизматлар 
(geocities.com, narod.ru) ҳисобланади.
Товарларни сотиш ҳамда сотувдан олдинги ва кейинги хизмат 
кўрсатиш.
 
Сайт савдо воситаси бўлиб хизмат қилган вазиятларда у 
қуйидаги минимал зарур элементлар мажмуини қўллаб-қувватлаши 
лозим: товарни тақдим этиш, буюртмани шакллантириш ва тўловни 
Интернет орқали ўтказиш. Товарни тақдим этиш ўзига хос виртуал 
витрина ѐрдамида амалга оширилади. Товарларнинг виртуал каталоги 
концепциясига ҳам сайтни ахборот билан тўлдириш каби мезонлар 
қўлланади.
Товарлар энг самарали ва тўлиқ тарзда тақдим этилиши, керакли 
товарни осон ва тез қидириб топиш мумкин бўлиши лозим. 
Буюртмани шакллантириш тизими фойдаланувчи танлаб олган 
товарларни виртуал саватчага (shopping cart) жойлаштириш учун 


225 
хизмат қилади. У ерга қараб, фойдаланувчи нималарни танлаб 
олганлигини, умумий тўлов миқдори қанчалигини аниқ тушуна 
олиши ва унга ўзгартиришлар кирита олиши лозим. Буюртмани 
шакллантириш жараѐнининг янада мураккаброқ турлари ҳам мавжуд 
бўлиб, бунда товарларни саватчага оддий жойлаштириш эмас, фақат 
кетма-кетликда тўплаш мумкин – биринчи танлаб олинган нарсага 
кейинги бутун занжир боғлиқ бўлади. Энг сўнгги элемент — 
буюртма учун тўлов, — ғарб мамлакатларида кенг оммалашган 
плсатик карточкалар бўйича тўловлар мамлакатимизда ҳали кенг 
тарқалмаган.
Функцияларнинг бу тўпламидан ташқари мижозларни қўллаб-
қувватлашни ҳам таъминлаш лозим. Бу виртуал конференциялар, 
чатлар ѐки электрон почта орқали маслаҳатлар ѐки саволларга жавоб 
беришдан иборат бўлиши мумкин. Конференцияда иштирок этган 
ҳолларда (гарчи он-лайн режимида ўтсада) бу унчалик тезкор, кўзга 
ташланадиган ва ахборотга бой бўлмайди. Конференциялар қулай 
дарахт шаклидаги тузилишга эга бўлиб, саволларга дарҳол жавоб 
бериш заруратининг йўқлиги жавобни яхшилаб тайѐрлашга имкон 
беради. Чат телефон линияси каби максимал даражада тезкорликни 
таъминлайди, фақат бунда халқаро сўзлашув учун пул тўлаш шарт 
эмас, қўллаб-қувватлаш хизмати мутахассиси эса бир вақтнинг ўзида 
бир нечта саволларга жавоб бериши мумкин. Фойдаланувчиларни 
қўллаб-қувватлашнинг энг тарқалган усули эса электрон почта 
воситасида маслаҳат бериш бўлиб қолмоқда. 
Конференциялар материаллари асосида «тез-тез берилувчи 
саволлар»га (FAQ) жавоблар тўпламини яратиш мумкин. Компания 
сайтида сотилаѐтган товарлар ва кўрсатилаѐтган хизматлар бўйича 
барча ҳужжатларни тўлиқ келтириш мумкин. Бу ахборотларни 
компаниянинг бутун мамлакат ва ҳатто бутун дунѐ бўйлаб тарқалган 
мижозлари ва дилерлари олиши мумкин. 
Сервернинг мулоқот доираси билан қайтувчан алоқа ўрнатиш 
воситалари. 
Сервернинг мулоқот доираси билан қайтувчан алоқа 
ўрнатиш воситалари замонавий web-сайтнинг узвий ва ажралмас бир 
қисми ҳисобланади. Аввало, бу қаторга ахборот тўплаш воситалари 
киради. 
Ахборот тўплаш воситалари таркибига ташриф буюрувчилар 
ўртасида 
ўтказилувчи 
сўровлар 
киради. 
Бу 
сўровлар 
фойдаланувчилар билан қайтувчан алоқа ўрнатиш – уларнинг 
компания, унинг маҳсулот ва хизматларига муносабати ҳақида билиб 


226 
олишга имкон беради. Бу мақсадда сайтда сўровномалар, овоз бериш 
ва меҳмонлар фикр-мулоҳазалари китоблари жойлаштирилади. 
Анкеталар, айниқса, уларни тўлдириш мажбурий бўлган ҳолларда 
масалан, ташриф буюрувчилар ҳақида демографик маълумот олишга 
имкон беради. Бу айниқса, реклама берувчилар учун муҳим аҳамият 
касб этади, чунки улар таъсир кўрсатиши лозим бўлган мулоқот 
доираси ҳақида кўп нарса билишлари талаб қилинади, сайт эгалари 
эса доимий мулоқот доирасининг демографик суратидан келиб 
чиққан ҳолда сайтнинг мазмуни ва таркибига ўзгартиришлар 
киритиш ҳамда уни мулоқот доирасига мослаштириш имконини 
беради. 
Мижозлар билан ўзаро алоқаларни яхшилаш учун web-серверда 
меҳмонларнинг фикр-мулоҳаза китоблари, белгиланган ахборот 
сўрови учун тўлдириш лозим бўлган шакллар, товарга буюртма 
бериш учун шакллар ва анкеталар ташкил қилиниши мумкин. Web-
серверга 
ташриф 
буюрувчиларнинг 
қизиқишларини 
таҳлил 
қилишнинг усулларидан бири унда ташриф буюрувчиларнинг қайси 
саҳифаларни 
кўриб 
чиққанлигидан 
ташқари 
уларнинг 
бу 
саҳифалардан нимани қидириб топиш истагида бўлганликларини 
билиб олишга имкон берувчи ички қидирув тизимини ўрнатиш 
ҳисобланади. 
Бундан 
ташқари, 
ташриф 
буюрувчиларнинг хулқ-атвори, 
уларнинг сайт саҳифалари бўйлаб ҳаракатланиши ѐки web-серверга 
умумий ташриф статистикаси ҳақида қўшимча ахборот олишнинг бир 
қатор усуллари ҳам мавжуд. Бу усуллар web-сервердаги журнал 
файлларидан (log files) ѐки cookie файлларидан фойдаланиш туфайли 
олинувчи маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилишдан иборат.

Download 2,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish