Қисқа хулосалар
Интернетнинг
пайдо
бўлиши
ва
ривожланиши асосий
функцияси товарларни илгари суриш, шунингдек, Тармоқдан
фойдаланиш билан боғлиқ бир нечта қўшимча вазифалардан иборат
бир қатор воситаларни қўшган бўлиб, бу қаторга ўз web-сайтини
яратиш ва ривожлантириш ҳамда Интернетда ўз уникал имижини
шакллантиришни киритиш мумкин.
Компания
web-сайти,
одатда
Интернетда
ўтказилувчи
коммуникатив сиѐсатнинг бош элементи сифатида намоѐн бўлади.
Шу сабабли уни илгари суриш вазифаси муҳим аҳамият касб этади,
227
бутун коммуникатив сиѐсатнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан унинг
қай даражада муваффақиятли амалга оширилишига боғлиқ бўлади.
Маркетинг нуқтаи назаридан web-сайт бу — мақсадли мулоқот
доирасининг битта ѐки бир нечта сегменти билан ўзаро алоқа
ўрнатиш учун ахборот блоклари ва воситалари тўпламидир. Унда
қандай ахборот тақдим этилади, қайси воситалардан фойдаланилади,
улар ўзаро қандай алоқада бўлади — буларнинг барчаси танлаб
олинган бизнес модели, узоқ муддатли ва қисқа муддатли
вазифаларга, шунингдек, мақсадли мулоқот доираси турига ва у
билан бирор-бир усулда мулоқот қилиш имкониятига боғлиқ бўлади.
Компаниянинг web-сайтига ташриф буюрувчиларни уларнинг
дастлабки ташрифидан кейин ушлаб қолиш компания олдида турган
энг муҳим вазифалардан бири саналади. Амалиѐтдан маълум
бўлишича, ташриф буюрувчиларни ушлаб қолиш компания учун янги
ташриф буюрувчиларни жалб этишга нисбатан арзон тушади. Шу
сабабдан компания бир марта ташриф буюрган кишиларни компания
сайтига вақти-вақти билан мунтазам кириб туришини таъминлаш
учун қўлидан келган барча имкониятларни ишга солиши лозим.
Одатда, Интернетдан фойдаланувчининг компания сайтига
ташриф буюришидан мақсад бирор хизматларга эҳтиѐж ҳисобланади.
Бу эҳтиѐж энг кўп ахборот олишда, бошқа фойдаланувичлар билан
алоқа қилишда вужудга келади. Шу билан бирга, бирор товар ва
хизматларни харид қилиш эҳтиѐжи ҳам тобора кўпроқ учрамоқда.
Сайтни ахборот билан тўғри тўлдириш кўплаб сайтлар учун
уларга ташриф буюрувчиларни жалб этиш ва ушлаб қолиш учун
зарур бўлган тамал тоши бўлиб хизмат қилади. Сайтни ахборот билан
тўлдириш концепциясини ишлаб чиқишда, аввало уни яратишдан
асосий мақсадлар ҳисобга олиниши лозим бўлиб, ўз навбатида, улар
тақдим этилаѐтган ахборот, унинг тури, ҳажми ва шакли, тузилмаси,
сайт бўйлаб ҳаракатланиш воситалари каби бир қатор омилларни
асослаб беради.
Сайтдаги ахборотлар янгиланиб турилмаса, у фойдаланувчилар
учун камдан-кам ҳолларда қизиқиш уйғотади. Бу айниқса, ўз
атрофида доимий мулоқот доирасини шаклланитириш истагида
бўлган ресурслар учун аҳамият касб этади. Узоқ вақтдан бери
фаолият кўрсатиб келаѐтган ва профессионал даражада ташкил
қилинган кўплаб сайтларда мунтазам янгиликлар бериб борилади,
эски ахборотлар долзарб кўринишда сақланади ва ўз вақтида
ўзгартириб турилади, янги бўлимлар пайдо бўлиб, мавжуд бўлимлар
228
кенгайтирилади. Шу сабабли сайтни ахборот билан тўлдиришни ким
амалга ошириши ва янгиланиш қай тарзда рўй беришини дарҳол ҳал
этиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |