Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

ҚОН ЯРАТИЛИШИ (ГЕМОПОЭЗ) 
Гемопоэз қон шаклли элементларининг эмбрионда (эмбрионал 
гемопоэз) ва етук организмда яратилиш (постэмбрионал гемопоэз) 
жараѐнларини ўз ичига олиб, уларни ўрганиш клиник амалиѐт учун муҳим 
аҳамиятга эга. 
Эмбрионда қон яратилиши 
 
Одам ҳомиласида дастлабки қон ҳосил бўлиши эмбрион тараққиѐтинин 
сариқлик халтасида 
бошланади. Шунга ўхшаш қисқа вақт давом этадиган 
гемопоэз ва ангиогенез (қон томирларининг ҳосил бўлиши) сариқлик 
қопининг бўртмаси бўлган 
аллантоисда
ҳам кузатилади. Бу биринчи ѐки 
ангиобластик қон тараққиѐти давридир. Сариқлик халтаси деворидаги 
мезенхима ҳужайралари қон оролчалари шаклида ажралиб чиқади. 
Кеиннчалик мезенхима ҳужайралари ўз ўсиқларини йўқотиб юмалоқ шаклни 
олади ва қоннинг ўзак ҳужайраларига айланади. 
Қон оролчаларининг чекка қисмларида жойлашган мезенхима 
ҳужайралари эса, аксинча, яссилашади ва бўлажак қон томирларининг 
деворини ҳосил қилувчи эндотелиал ҳужайраларга айланади. Ўзак 
ҳужайраларнинг маълум бир қисми бирламчи қон ҳужайраларига 
дифференциаллашади. Бирламчи қон ҳужайралари йирик, юмалоқ ва 
овалсимон бўлиб, базофил бўяладиган цитоплазмага эга бўлади. Улар митоз 
йўли билан бўлиниб кўпаяди. Бирламчи қон ҳужайраларининг кейинги 
такомили ѐки дифференциалланиши ҳужайралар цитоплазмасида гемоглобин 
тўпланиши ва ядронинг кичрайиб зичланиши (пикноз) билан характерланади. 
Сўнгра ядро ҳужайрадан сиқиб чиқарилади ва ниҳоятда бирламчи қон 
ҳужайралари мегалобласт босқичидан тўғридан-тўғри мегалоцитларга ѐки 
бирламчи йирик эритроцитларга айланади. Схематик тарзида бу процессни 
қуйидагича ифодалаш мумкин: 
бирламчи қон ҳужайраси 

мегалобласт 

мегалоцит. 
Шуни таъкидлаш керакки, мегалобластик эритропоэз нормал 
шароитда фақат эмбрионал давридагина учрайди, вояга етган организмда эса 
фақат патологик ҳолатларда (камқонлик, витамин В
12
етишмовчилигида) 
учрайди. Ўз яшаш муддатини ўтаган мегалоцитлар емирилади ва 


томирларнинг эндотелий ҳужайралари томонидан фагоцитоз қилинади. 
Қолган бирламчи қон ҳужайраларидан, масалан, сариқлик халтаси 
томирларида иккиламчи эритроцитлар ривожлана бошлайди. Уларнинг 
тараққиѐти мегалоцитлар такомиллашишидан фарқ қилиб, секинроқ амалга 
ошади ва нормоцит босқичини ўтайди. Бу жараѐн схематик тарзида 
қуйидагича ифодаланади: 
бирламчи қон ҳужайралари 

иккиламчи 
эритробластлар 

полихроматофил нормоцитлар 

ок
сифил нормоцитлар 

-иккиламчи эритроцитлар. 
Тараққиѐт босқичидаги барча ҳужайралар 
иккиламчи эритробластлардан бошлаб то иккиламчи эритроцитларгача
мегалоцитларга нисбатан анча кичик бўлади, яъни уларнинг катталиги етук 
организмдаги эритроцитларнинг катталигига яқин келади. 
Дастлабки эмбрионал даврида эритроцитлар тараққиѐтининг ўзига хос 
хусусияти шундан иборатки, бу процесс сариқлик халтаси томирларининг 
ичида, яъни интраваскуляр амалга ошади. Шу билан бирга бу даврда донадор 
лейкоцитлар ҳам тараққий қилади - уларнинг такомили томирлардан 
ташқарида, экстраваскуляр жойлашган бирламчи қон ҳужайраларидан 
бошланади. Шунинг билан эмбрионал тараққиѐтининг биринчи даври, яъни 
ангиобластик давр тугайди. Эмбрионал тараққиѐтнинг 4-5 ҳафтасига келиб 
сариқлик халтаси атрофияга учрайди ва унинг қон яратиш функцияси 
йўқолади. Шу вақтдан бошлаб хусусий эмбрионал қон яратилиш даври 
бошланади. Эритроцитлар ва лейкоцитлар жигар, талоқ, тимус, суяк кўмиги 
ва лимфа тугунларида яратилади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish