Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Моноцитлар.
Моноцитлар қоннинг энг йирик ҳужайралари 
ҳисобланади. Уларнинг катталиги суртмаларда 20 мкм гача, қонда эса 9-12 
мкм гача бўлади. Моноцитлар сони етук организмда умумий лейкоцитлар 
миқдорининг 6-8% ини ташкил этади. Моноцитлар ядроси шаклининг турли 
хилда бўлиши билан характерланади - кўпчилик ҳолларда ядро ловиясимон 
ѐки тақасимон шаклга эга бўлади. Хроматин сийрак, ноте-кис тўр шаклида 
жойлашиб, Романовский усули билан бўялганда қизғиш бинафша рангга 
бўялади. Баъзан 1-2 та оксифил бўялган ядроча кўринади. Моноцитлар 
цитоплазмаси базофил бўялиш хусусиятига эга бўлиб, уларнинг базофиллиги 
лимфоцитларга нисбатан кўпроқ ифодалангандир. 
Цитоплазма Романовский усули билан қисман кўк, қисман бинафша 
рангга бўялиб, бу цитоплазмага характерли кўкиш-бинафша тус беради. 
Моноцитлар цитоплазмасида нафис махсус азурофил донадорлик, баъзан эса 
йирикроқ базофил бўялувчи донадорлик ҳам учраши мумкин. Электрон 
микроскопда моноцитлар цитоплазмасининг лимфоцитларга нисбатан 
ҳужайра органеллаларига анча бой эканлиги кўзга ташланади (расм 4.4). 


Митохондриялар кўп сонли бўлиб, эндоплазматик тўр ва Голжи 
комплекслари яхши тараққий зтган. Ҳужайра қобиғи остида жуда кўп 
пиноцитоз пуфакчалар жойлашиб, баъзан уларда фагоцитоз қилинган 
заррачалар учрайди. Бундан ташқари, суст электрон зичликка эга бўлган, 
катталиги 0,1-0,5 мкм келадиган доначалар ҳам бўлиб, улар ѐруғлик 
микроскопида кўринадиган азурофил доначаларига мос келади. Бир ҳужайра 
цитоплазмасида 150 га яқин донача бўлиши мумкин. Доначалар таркибида 
кислотали фосфатаза, пероксидаза ва арилсулфатаза ферментлари бўлиб, 
улар доначаларнинг ўзига хос лизосомалар эканлигидан далолат беради. 
Моноцитлар актив ҳаракат қилиш қобилиятига эга бўлиб, уларнинг асосий 
вазифаларидан бири фагоцитоздир. Улар қонда 2-3 сутка давомида айланиб, 
сўнгра тўқималарга ўтади. Тўқималар ва органларда моноцитлар микромуҳит 
таъсири остида турли хил макрофагларга (эркин макрофаглар, алвеоляр 
макрофаглар, жигарда Купфер ҳужайралари, суякда остеокластлар, нерв 
тўқимасида глиал макрофаглар ѐки микроглия ва бошқаларга) айланади. 
Барча макрофагларни моноцитларнинг авлоди деб ҳисоблаш мумкин. 
Шу туфайли моноцитлар мононуклеар фагоцитлар системасининг асосий 
ҳужайраларидир. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish