Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Гранулоцитопоэз ёки донадор лейкоцитларнинг такомиллашиши



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Гранулоцитопоэз ёки донадор лейкоцитларнинг такомиллашиши.
Схематик равишда гранулоцитопоэз қуйидагича ифодаланади: 
ўзак ҳужайра 

миелопоэзнинг бошланғич ҳужайраси 

миелобласт 

промиелоцит 

миелоцитлар 

метамиелоцитлар

таѐқча ядроли лейкоцитлар 

этук 
ѐки сегмент ядроли лейкоцитлар.
Миелобласт 
- гранулоцитопоэз жараѐнида морфологик жиҳатдан 
аниқланиши мумкин бўлган энг ѐш ҳужайра. Уз тузилишни жиҳатидан 
миелобластлар дифференциаллашмаган бластларга ўхшаб кетади. 
Миелобластлар 
электрон 
микроскопда 
кўрилганда 
уларнинг 
цитоплазмаси эркин ҳолда ѐтган рибосомалар ва полисомаларга бой 
эканлиги, цитоплазмада кам сонли думалоқ митохондриялар ва дағал 
эндоплазматик тўр борлиги кўзга ташланади. Голжи комплекси баъзи бир 
ҳужайраларда яхши ривожланган бўлиб, ядрога яқин ерда жойлашган.


Расм 4.9. Нейтрофил гранулоцитопоэз босқичлари схемаси. 
Промиелоцитлар 
- донадор лейкоцитлариинг такомиллашишида 
миеобластлардан кейин келадиган ҳужайра босқичидир (расм 4.9). 
Промиелоцитлар катталиги 12-18 мкм бўлган ҳу-жайралар бўлиб, 
цитоплазмаларида морфологик жиҳатдан бир-биридан тубдан фарқ қилувчи 
донадорлик пайдо бўлиши туфайли уч алоҳида турга - нейтрофил, эозинофил 
ва базофил промиелоцитларга бўлинади. 
Нейтрофил промиелоцитлар думалоқ ѐки овал шаклга эга, уларнинг 
цитоплазмаси Романовский усули билан бўялганда кўк бинафша тусни олади 
ва турли хил донадорлик тутади. Катталиги ҳар хил бўлган доначаларни 
асосан икки группага ажратиш мумкин. Биринчи хил доначалар йирикроқ 
бўлиб, ўз бўялиш хусусиятлари билан азурофил доначаларга ўхшайди. Бу 
доначалар промиелоцит босқичида кўпчиликни ташкил этиб, уларнинг сони 
нейтрофил ҳужайраларнинг ривожланиши давомида камайиб боради. 
Иккинчи хил доначалар кам сонли ва майдароқдир. Электрон микроскоп 
остида промиелоцитлар цитоплазмасида кўп сонли кенгайган эндоплазматик 
тўр каналчалари, яхши ривожланган Голжи комплекси борлиги аниқланган. 
Промиелоцит ҳужайраларининг цитоплазмасида синтетик процесс, яъни 
донадорлик шаклланиши амалга ошиб, бу процесс эндоплазматик тўрда 
синтез қилинган маҳсулотларнинг Голжи комплекси тузилмаларида 
доначалар шаклига келишидан иборат. Шуни таъкидлаб ўтиш керакки, 
нейтрофил ҳужайраларида учрайдиган бирламчи ѐки азурофил доначалар 
асосан промиелоцит босқичида шаклланади (расм 4.9).
Эозинофил промиелоцитлар ўз цитоплазмасида эозин билан бўялган ва 
нейтрофил доначаларига нисбатан йирикроқ бўлган доначалар тутиши билан 
ажралиб туради. Электрон микроскоп остида эозинофил промиелоцитлар 
цитоплазмасида жуда яхши тараққий этган эндоплазматик тўр ва Голжи 
комплекси борлиги диққатни тортади. Голжи комплекси тузилмаларида 
худди нейтрофил промиелоцитларда кўрилганидек доначалар шаклланиши 
жараѐнининг турли босқичларини учратиш мумкин. Промиелоцитлар 
цитоплазмасидаги эозинофил доначалар бир хил тузилишга эга бўлмай, 
уларни асосан икки хилга ажратиш мумкин. Доначаларнинг бир қисми 
юмалоқ ѐки овалсимон бўлиб, катталиги 0,8-1,2 мкм келади. Уларнинг 
асосий моддаси унча зич бўлмаган гомоген маҳсулотдан иборат бўлиб, ташқи 
томондан мембрана билан қопланган. Иккинчи хил доначалар чўзинчоқ ѐки 
эллипссимон шаклга эга бўлиб, уларнинг марказида ѐки сал чэтроқда юқори 
электрон зичликка эга бўлган тузилмалар кўринади. Бу тузилмаларнинг 
шакли турли-туман, яъни трапеция, тўғри тўртбурчак, кристаллоид ва ҳоказо 
бўлиши мумкин. Иккинчи хил доначалар типик эозинофил доналари бўлиб, 
уларнинг сони промиелоцит босқичида нисбатан камроқ бўлади ва 
ривожланиши давомида ошиб боради. 
Базофил 
промиелоцитлар 
нисбатан 
майдароқ 
бўлиб, 
улар 
цитоплазмасида йирик тўқ кўк ѐки қўнғир рангга бўялган базофил доначалар 
бўлиши билан характерланади. Электрон микроскоп остида бу ҳужайраларда 


Голжи комплекси ва эндоплазматик тўрнинг яхши такомил этгани ва 
ҳужайра цитоплазмасида доначалар шаклланиши кўринади. Базофил 
промиелоцитлар доначалари йирикроқ бўлиб (катталиги 1,3 мкм гача), 
уларнинг майда зарралардан ѐки ламелляр тузилмалардан иборат эканлиги 
аниқланган. Промиелоцитлар, қайси турга мансуб эканлигидан қатъи назар, 
йирик овалсимон ѐки ботиқликка эга бўлган ядрога эгадирлар. Ядро 
хроматини миелобластларникига нисбатан анча зичроқ жойлашган бўлиб, 
ядро мембранаси остида зичлашган қават ҳосил қилади. Митохондриялар 
промиелоцитда кам сонли ва думалоқ шаклга эга бўлиб, уларнинг матрикси 
донадор модда билан тўлиб туради. Промиелоцитлардан миелоцитлар ҳосил 
бўлади. 
Миелоцитлар 
бир оз майдароқ бўлиб (10-17 мкм), улар ҳам худди 
промиелоцитлар сингари ўз цитоплазмасидаги донадорликнинг тузилиши ва 
бўялиш хусусиятларига қараб уч турга - нейтрофил, эозинофил ва базофил 
миелоцитларга 
бўлинади. 
Нейтрофил 
миелоцитлар 
цитоплазмаси 
промиелоцитларга нисбатан анча суст базофил бўялиб, Романовский усулида 
кўк-қизғиш тусда бўлади. 
Электрон микроскопик ва цитохимик текширишлар одамнинг суяк 
кўмигидаги нейтрофил миелоцитларда асосан икки хил доначалар 
мавжудлигини ва бу доначалар ўзаро ферментатив хоссалари билан 
фарқланишини кўрсатади. 
Нейтрофил миелоцитларда ҳам промиелоцит босқичидаги каби яхши 
тараққий этган эндоплазматик тўр ва Голжи комплекси жойлашган бўлиб, бу 
ҳужайрада актив равишда иккиламчи доначалар ҳосил бўлиши амалга 
ошаѐтганлигидан далолат беради. 
Эозинофил 
ва 
базофил 
миелоцитлар, 
асосан, 
уларнинг 
цитоплазмасидаги 
донадорликни 
мустасно 
этганда 
нейтрофил 
миелоцитлардан деярли фарқ қилмайди. Эозинофил миелоцитлар 
цитоплазмасини сариқ-қизғиш доначалар тўлдириб, бу доначаларнинг 
ултраструктураси промиелоцитлар босқичида таърифланганидек. Фақат 
шуни қайд қилиш керакки, миелоцит босқичида ўзида кристаллоид тузилма 
сақлайдиган типик эозинофил доначаларнинг миқдори анча кўпайган бўлади. 
Базофил миелоцитларнинг доначалари йирик бўлиб, электрон 
микроскопда уларнинг пластинкасимон ѐки донадор тузилишга эга эканлиги 
ва ташқи томондан қалинлиги 5-6 мкм келадиган мембрана билан 
қопланганлиги аниқланган. 
Базофил миелоцитларда эндоплазматик тўр ва Голжи комплекси 
нейтрофилларга нисбатан сустроқ такомиллашгандир. 
Гранулоцитларнинг 
ривожланиши давомида, яъни 
улар 
ѐш 
метамиелоцит ва таѐқча ядроли лейкоцит босқичига ўтганида ядро ва 
ҳужайра цитоплазмасида маълум ўзгаришлар рўй бериб, бу ўзгаришлар 
гранулоцитларнинг кўрсатилган уч тури учун ҳам умумийдир. Метамиелоцит 
босқичида ядронинг шакли ўзгаради - унда ботиқлик пайдо бўлиб, бу 
ботиқлик ядрога тацасимон шаклни беради. Шу билан бирга ядро хроматини 
зичлашади ва хроматин ипчалари йўғонлашиб дағаллашади. 


Электрон микроскопда кўрилганда метамиелоцитларда ҳужайра 
органеллаларининг редукцияга (яъни тескари тараққиѐтга) юз тутганлигини 
кўриш мумкин. Эндоплазматик тўр ва Голжи комплекси кам сонли бўлиб 
қолади. Бу ҳол метамиелоцитлар босқичига келиб ҳужайрада донадорлик 
ҳосил бўлиш жараѐнининг анча сустлашганлигидан ѐки бутунлай 
тўхтаганидан дарак беради. Цитоплазманинг асосий қисмини донадорлик 
тўлдириб, бу донадорликнинг тузилиши нейтрофил, эозинофил ва базофил 
метамиелоцитларнинг ҳар бирида ўзига хосдир. 
Такомиллашиш давомида ядродаги ботиқликлар чуқурлашиб боради ва 
ядрони алоҳида бир-бири билан ингичка қисмлар орқали боғланадиган 
бўлакларга бўлади ва натижада етук ѐки сегмент ядроли гранулоцитлар 
ҳосил бўлади. 
Гранулоцитопоэз жараѐни давомида ѐш ҳужайралар - промиелоцитлар, 
миелоцитлар митоз йўли билан бўлиниб кўпаяди. Метамиелоцит ва таѐқча 
ядроли гранулоцитлар бўлиниш қобилиятини йўқотган ҳужайралардир. Ўзак 
ҳужайрадан етук гранулоцит ҳосил бўлиши учун тахминан 7,5-11,5 сутка 
вақт талаб этилади. Вояга етган гранулоцитлар дарҳол қонга чиқмай, суяк 
кўмигида 2-3 сутка ушланиб қолади ва сўнгра синусоид капиллярлардаги 
эндотелиал ѐриқлардан қонга ўтади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish