(микроглия) ва йўлдошда учрайди. Макрофаглар юмалоқ ва овалсимон
шаклга эга бўлиб, электрон микроскоп остида каралганда цитоплазма қобиғи
ўсимталарини ҳам кўриш мумкин. Ҳужайра ядроси хроматинга бой,
унинг
цитоплазмасида органеллалардан ташқари кўп миқдорда киритма ва
вакуолалар бўлади. Цитоплазмадаги киритма ва вакуолалар макрофагларнинг
бириктирувчи тўқиманинг модда алмашинувида актив иштирок этишидан
дарак беради. Электрон микроскоп остида бу ҳужайраларда
донадор
эндоплазматик тўр, Голжи комплекси элементлари, митохондрия ва
лизосомаларни кўриш мумкин (расм 5.3). Тинч ҳолатда макрофаглар ҳаракат
қилмай, инфекция тушганда ўлчамлари катталашади ва улар амѐбасимон
ҳаракат қила бошлайди. Макрофаглар кучли фагоцитоз қилиш қобилиятига
эга бўлиб, организмни
турли бактерия ва микроблардан, ҳар хил ѐт
жинслардан ҳамда тўқимада ҳосил бўлган дегенератив элементлардан
тозалашда катта рол ўйнайди. Шунинг учун ҳам уларни бириктирувчи
тўқиманинг «санитарлари» деб аташ мумкин. Макрофагларнинг ўзига хос
хусусиятларидан бири улар цитоплазмасининг
турли хил лизосомаларга
бойлигидир. Макрофагларда оқсил синтез қилиш жараѐни юқори бўлиб, у
лизосомаларда тўпланадиган ҳар хил ферментлар ҳосил бўлишида
ишлатилади. Қон яратувчи аъзоларнинг макрофаг ҳужайралари, жигар
юлдузсимон ҳужайралари, нерв тўқимасининг фагоцитоз қилиш қобилиятига
эга бўлган глия элементлари (микроглия), ўпка тўқимасидаги «чанг»
ҳужайралари организмда диффуз тарқалган. ҳимоя вазифасини ўтовчи
ҳужайралар мажмуасини ҳосил қилиб, уларни «мононуклеар фагоцитлар
системаси» (МФС) деб юритилади. Макрофаглар организмнинг иммунологик
жавобида муҳим ўрин эгаллаб, иммунокомпетент ҳужайраларга
антиген
тўғрисида маълумот етказиб беради. Бундан ташқари, макрофаглар турли хил
биологик актив моддалар ишлаб чиқариш қобилиятига ҳам эга. Бугунги
кунда макрофаглар ишлаб чиқарадиган 40 дан ортиқ моддалар аниқланган.
Уларга турли монокинлар,
простагландинлар, циклик нуклеотидлар,
интерферон, лизоцим, турли ферментлар (протеазалар, кислотали
гидролазалар, глюкуронидазалар) ва бошқалар мисол бўла олади.
Макрофагларнинг лимфоцитлар ҳаѐтий
фаолиятини, уларда бўладиган
пролиферация ва дифференциация жараѐнларини бошқаришдаги роли ҳам
каттадир. Т- ва Б- лимфоцитларга ижобий таъсир кўрсатувчи моддалар
медиаторлар ѐки монокинлар номи билан юритилиб, улардан энг муҳими
интерлейкин-I ҳисобланади. Макрофаглар Т- ва Б-лимфоцитларнинг
пролиферация ва дифференциалланишини
сусайтирувчи интерферон ва
простагландинлар каби моддалар ҳам ишлаб чиқаради. Ва, ниҳоят,
макрофаглар ҳужайравий иммунитет процессларида ҳам фаол иштирок
этади.