Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


V БОБ  БИРИКТИРУВЧИ ТЎҚИМАЛАР.ТОЛАЛИ ВА МАХСУС



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

V БОБ 
БИРИКТИРУВЧИ ТЎҚИМАЛАР.ТОЛАЛИ ВА МАХСУС 
ТЎҚИМАЛАР 
Бириктирувчи тўқима – бу мезенхимадан тараққий этувчи 
тўқималарнинг катта гуруҳи бўлиб, организмнинг ички мухити 
доимийлигини 
таъминловчи 
ҳужайралар 
дифферонларидан 
ва 
ҳужайралараро моддадан иборат. 
Бириктирувчи тўкима одам тана вазнининг 50%ни ташкил этади. 
Бириктирувчи тўкима энг кенг тарқалган тўкима булиб, организмда бу 
тузилма бўлмайдиган аъзо йуқ. У органлар асосини (стромасини), бошка 
тўқималар орасидага тўсиқни, терининг дерма қаватини ва скелетни хосил 
қилишда иштирок этади. 
Бириктирувчи тўқима асл бириктирувчи тўқимадан, тоғай ва суяк 
тўқимасидан иборат. Бириктирувчи тўқима трофик (ҳужайраларнинг 
озиқланишини бошқариб туради ва қон билан ҳужайра орасида модда 
алмашинувини таъминлайди), ҳимоя (бириктирувчи тўқима элементларини 
фагоцитоз қилиш ва антителолар ишлаб чиқариш орқали организмни турли 
ѐт жинслардан сақлайди),пластик, «ўрин босиш» (турли аъзолар 
жароҳатланганда, яллиғланиш жараѐнида нобуд бўлган тўқима ўрнида 
чандиқ ҳосил бўлиш биланифодаланади), механик ѐки таянч (турли аъзолар 
стромаси - асосини ҳосил қилади) вазифаларни бажаради. Механик вазифаси 
айниқса тоғай ва суяк тўқималарига хос бўлиб, улар скелет ҳосил қилади. 
Бириктирувчи тўқимада баъзи бир касалликларда экстрамедулляр оролчалар 
ҳосил бўлиб, унда қон шаклли элементлари яратилиши мумкин. 
 
 


АСЛ БИРИКТИРУВЧИ ТЎҚИМА 
 
Асл бириктирувчи тўқима толали бириктирувчи тўқима ва махсус 
хусусиятга эга бўлган бириктирувчи тўқимага бўлинади. 
Толали 
бириктирувчи 
тўқимада 
ҳужайра 
элементлари 
ва 
ҳужайралараро модданинг нисбати турличадир. Сийрак шаклланмаган 
бириктирувчи тўқимада ҳужайра элементлари кўп бўлиб, ҳужайралараро 
толалари эса кам. У асосан трофик, ҳимоя ва таянч вазифаларни ўтайди. 
Толалари кўплиги билан кескин фарқ қилувчи тўқима зич бириктирувчи 
тўқимадир. У кўпроқ таянч вазифасини ўтайди. Агар зич бириктирувчи 
тўқима толалари турли йуналишда ѐтса – шаклланмаган, толалар тартибли 
жойлашса шаклланган зич бириктирувчи тўқима деб юритилади.

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish