Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet99/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

«антиген + антитело»
комплексини 


ўзига бириктириб олиб, натижада, ҳужайрадан юқорида қайд қилинган 
моддаларнинг ажралиб чиқишига олиб келади. Ҳозирги пайтда аллергия 
касалликларида иммуноглобулинларнинг махсус Е синфи (Ig-E) муҳим рол 
ўйнаши тасдиқланган. Аллергия реакцияларига мойил бўлган организмда 
антигенларга ѐки аллергенларга қарши кўп миқдорда Ig-E ишлаб чиқарилади. 
«Аллерген + Ig-E» комплекси эса тўқима базофилларининг рецепторлари 
билан боғланиб, ҳужайралар дегрануляциясига сабаб бўлади. Демак, бу 
ҳолатларда Ig-E ҳимоя вазифасини ўташ ўрнига тўқималарда муҳит 
доимийлигини бузилишга олиб келади. 
Тўқима базофилларига тузилиши ва химиявий таркиби жиҳатидан 
қондаги базофил лейкоцитлар жуда яқин туради. Тўқима ва қон 
базофилларининг тузилиш ва фаолият жиҳатидан ўхшашлиги, бу иккала 
ҳужайраларнинг сон жиҳатидан бир-бирини тўлдириб туриши тўқима 
базофиллари ҳам ўзак ҳужайралардан келиб чиқишига далил бўла олади. 
Тўқима базофилларида митоз бўлинишининг жуда кам учраши ҳам бу 
фикрнинг қўшимча исботидир. 
Ёғ ҳужайралари (adipocyti) 
Ё
Ғ 
ҳужайралари ѐки адипоцитлар асосан қон томирлар бўйлаб 
жойлашади. Баъзи жойларда эса ѐғ ҳужайралари тўпланиб, ѐғ тўқимасини 
ҳосил қилади.Ёғ ҳужайралари бириктирувчи тўқиманинг камбиал 
элементларидан, ретикуляр ва адвентициал ҳужайралардан ҳосил бўлиши 
мумкин. Бу ҳужайралар цитоплазмасида йиғилган майда-майда ѐғ томчилари 
йирик томчиларни ҳосил қилади (расм 5.7). Цитоплазма органеллари ва ядро 
четга сурилиб, ѐғ ҳужайраси шарсимон шаклни олади. Махсус бўѐвчи 
моддалар (судан III ва бошқалар) ѐғни бўяса, спирт уни эритади. 
Гематоксилин-эозин билан бўялган препаратларда ѐғ ҳужайралари оқиш 
бўлиб кўринади. 
 
Расм 5.7. Оқ ѐғ тўқимаси
(электрон 
микроскопик 
схема. 
1-ядро
2-ѐғ томчиси 
3-нерв толаси 
4-гемокапилляр 
5-митохондрия 


Электрон микроскопда эндоплазматик тўр ва Голжи комплексининг 
жуда суст ривожланганлигини кўриш мумкин. Ёғтаркиби турлича бўлиб, 
иқлим шароитига ва овқатланиш турига боғлиқ («Ёғ тўқимаси» га қ.) 
Адипоцитлар (баъзан липоцитлар деб ҳам аталади) анча юқори модда 
алмаштириш қобилиятига эга. Қон ва лимфага сўрилган ѐғ томчилари ѐки 
хиломикронлар (диаметри 1 мкм атрофида) томирлар эндотелийсидаги 
ферментлар таъсирида ѐғ кислоталари билан глицеринга парчаланади. Бу 
моддалар адипоцитлар томонидан сўрилиб ҳужайраларда глицеролкиназа 
ферменти ѐрдамида яна қайта триглицеридларга синтезланади ва ѐғ запаси 
шаклида тўпланади. Адипоцитларда тўпланган ѐғ зарурият туғилган пайтда 
ҳужайрадан чиқарилиб липаза ферменти ѐрдамида парчаланади, ҳосил 
бўлган глицерин ва ѐғ кислоталари қондаги албумин билан боғланиб 
тўқималарга «ѐқилғи» сифатида етказилади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish