Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

 
 
Расм 5.9. Ретикуляр ҳужайра тузи -
лиши схемаси. 
А-Умумий кўриниши 
Б-Тузилиш схемаси 
1- Ретикуляр ҳужайралар 
а)ўсимталар
б) ядро 
в) донадор эндоплазматик тўр 
г) Голжи комплекси 
д) митохондрия
2- Асосий модда 
3- Лимфоцитлар 
4- Ретикуляр толалар
 
 


Қуйида келтириладиган ҳужайралар (эндотелий, адвентициал 
ҳужайралар ва перицитлар) асосан қон томирлар системаси учун хос бўлиб, 
уларнинг ҳаѐти ва фаолияти шу система билан боғлиқдир. Аммо қон ва 
лимфа томирлари бириктирувчи тўқиманинг асосий элементлари бўлгани 
учун биз бу ҳужайраларни қисқача таърифлаб ўтамиз. 
Эндотелий ҳужайралари (endotheliocyti) 
Эндотелий ҳужайралари юрак, қон томир системасининг ҳамма 
таркибий қисмларини ва лимфа томирларини ички тарафдан қоплаб туради. 
Бу ҳужайралар узлуксиз қават ҳосил қилиб, лимфатик томирлардан бошқа 
қисмида базал пластинкада жойлашади. 
Эндотелий ҳужайралари ясси ҳужайралар бўлиб, кумуш билан 
импрегнация қилинганда ҳужайра чегаралари аниқ кўринади. Қўшни 
ҳужайралар орасидаги контактлар турғун бўлмай патологик ҳоллатларда ва 
баъзи физиологик ўзгаришларда йўқолиши ва қайта тикланиши мумкин. 
Электрон микроскопда ҳужайра остидаги базал пластинка аниқ 
кўринади. Ҳужайранинг ядро сақловчи қисмлари кенгрок, (3-6 мкм), чэтки 
қисмлари анча юпқа бўлади (қалинлиги 20- 80 нм ва баъзан 1-2 мкм гача 
боради). 
Баъзи аъзоларнинг эндотелий ҳужайралари цитоплазмаси маълум 
қисмларда шунчалик юпқалашадики, ҳужайранинг ички ва ташқи 
мембраналари бир-бирига тегиб, фенестралар ҳосил қилади. Ҳужайра 
цитоплазмасида кўп миқдорда пиноцитоз пуфакчалар мавжуд бўлиб, улар 
турли моддаларни капилляр бўшлиғидан тўқималарга ва модда алмашинув 
маҳсулотларининг эса оралиқ моддадан капиллярларга ўтишида муҳим ўрин 
тутади. 
Эндотелий ҳужайралари жойлашган базал пластинка (мембрана) 
фибрилляр толалардан ва кўп миқдорда мукополисахаридлар сақловчи 
аморф моддадан иборат бўлиб, унинг ҳолати капиллярлар ўтказувчанлигини 
белгилайди. Эндотелий ҳужайралари бириктирувчи тўқиманинг коллаген 
толаларига нозик ипчалар - филаментлар орқали бирикади.(Расм 5.10) 


 
Расм 5.10.Эндотелий ҳужайраси ва перицит 
Хулоса қилганда, эндотелий ҳужайралари мезенхимадан тараққий этиб, 
қон (ѐки лимфа) ва тўқималар орасидаги моддалар алмашинувида муҳим 
ўрин тутади. Бу жараѐнда эндотелий ҳужайраларидаги юпқалашган 
қисмлардаги фенестралар, ҳужайралар орасидаги ѐриқлар ва цитоплазмадаги 
пиноцитоз пуфакчалар катта аҳамиятга эга. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish