МАХСУС ХУСУСИЯТГА ЭГА БЎЛГАН БИРИКТИРУВЧИ
ТЎҚИМАЛАР
Юқорида кўриб ўтилган
,
сийрак ва зич бириктирувчи тўқимадан
ташқари, махсус хусусиятга эга булган бириктирувчи тўқималар - ретикуляр
тўқима, ѐғ тўқимаси, шиллиқ тўқима, пигмент тўқима фарк қилинади.
Ретикуляр (тўрсимон) тўқима (textus reticularis)
. Бу тўқима
ретикуляр ҳужайралар ва ретикулин толалардан ташкил топган. Ретикуляр
ҳужайралар ўсиқлари билан бирлашиб, тўрсимон тузилмани ҳосил қилади.
Ретикуляр ҳужайраларга ретикулин толалар зич тегиб ѐтади. Ретикуляр
тўқима организмнинг турли қисмларида учрайди. Бу тўқима суяк кўмиги,
лимфа тугуни ва талоқнинг стромасини ҳосил қилади.
Ретикуляр тўқимани ичак шиллиқ қаватида, буйракда ва бошқа
органларда ҳам учратиш мумкин. Унинг асосий вазифаларидан бири қон
шаклли элементлари ишланиб чиқишида махсус микромуҳит ҳосил
қилишдир. Бу тўқима ҳосил қилган қовузлокларда ривожланаѐтган қон
шаклли элементларининг турли ҳужайраларини учратиш мумкин. Ретикуляр
тўқиманииг баъзи ҳужайралари тўрдан ажраб, эркин ретикуляр
ҳужайраларни ҳосил қилади. Талоқ ва лимфа тугунининг ретикуляр
тўқимасидан қон ѐки лимфа доимо ўтиб туради. Шунинг учун бу
аъзоларнинг ретикуляр ҳужайралари ѐт антиген билан тўқнашади ва шу
антиген тўғрисида лимфоцитларга маълумот етказиб беради (расм 5.12.)
Расм 5.12. Ретикуляр тўқима.
1-Ретикуляр ҳужайралар
а,в- ўсимталари б-ядро
Ё
Ғ
тўқимаси (textus adiposus).
Ёғ
ҳужайралари бириктирувчи тўқиманинг
маълум қисмларида тўпланиб, ѐғ тўқимасини ҳосил қилади. Икки хил ѐғ
тўқимаси тафовут қилинади: оқ ва қўнгир.
Оқ ѐғ тўқимаси ҳужайралари юқорида («Ёғ ҳужайралари» га қ.)
тасвирланган тузилишга эга бўлиб, у ѐғ тўқимасининг асосий қисмини
ташкил этади. Қўнғир ѐғ тўқимаси одамда илк ѐшлик даврида (кураклар
атрофида ва тананинг ѐн тарафларида) учрайди. Қўнғир ѐғ тўқимаси
ҳужайралари цитоплазмасида майда ѐғ томчилари орасида донадор
эндоплазматик тўр, Голжи комплекси, кўп миқдорда митохондрия ва
гликоген киритмалари жойлашади. Ёғ ҳужайраларидаги цитохромлар ѐғ
тўқимасига қўнғир тус беради. Ёғ ҳужайраларидаги ѐғ тўпламлари энергетик
манба ҳисобланади. 100 г ѐғ ѐнганда энергиядан ташқари 107,1 г сув
ажралади. Шундай қилиб, сув етишмаганда ѐғ сув манбаи бўлиб ҳам хизмат
қилади.
Ёғ тўқима: судан
билан бўяш: III (А),
тери ости клетчатка
препарати (В)
1 – ѐғ ҳужайралари
(б – цитоплазма,
в – ѐғ киритмалар,
д - ядро),
2 – қон томир,
3 – ѐғ тўқимасининг
бўлаги,
4 – бириктирувчи
қатлам
Метаболитик жараѐнда қўнғир ѐғ тўқимаси алоҳида ўрин тутади.
Унинг метаболитик активлиги оқ ѐғ тўқмасига нисбатан 20 марта юқори.
Организм
совиганда
қўнғир
ѐғ
тўқимаси
митохондрияларида
фосфорланишнинг оксидланишдан ажралиши натижасида иссиқлик
энергияси ажралиб, у организмни иситади. Ёғ тўқимаси механик функцияни
ҳам бажариб, организмни турли таъсирлардан сақлайди (масалан, тери ости
ѐғ клетчаткаси).
Расм
5.13.
Қўнғир
ѐғ
тўқимаси (схема).
Б-липоцит
ультраструктураси
1-ядро
2-липид
3-митохондрия
4-гемокапилляр
5-нерв толаси
Do'stlaringiz bilan baham: |