Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


ҚОН ВА БИРИКТИРУВЧИ ТЎҚИМА ҲУЖАЙРАЛАРИНИНГ



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

ҚОН ВА БИРИКТИРУВЧИ ТЎҚИМА ҲУЖАЙРАЛАРИНИНГ 
ЎЗАРО МУНОСАБАТИ 
Ички муҳит тузилмалари бўлган қон ва бириктирувчи тўқима 
ҳужайралари келиб чиқиши, тузилиши ва фаолияти бўйича бир-бири билан 
узвий боғлиқдир. Соғлом организмда улар орасидаги муносабат яққол кўзга 
ташланмайди. Баъзи касалликларда (масалан, яллиғланиш жараѐнида), бу 
ҳужайраларнинг биргаликда фаолият қилишини аниқ кўриш мумкин. 
Яллиғланиш - бу тўқималарда турли шикастловчи таъсирларга жавобан 
вужудга келадиган ҳимоя жараѐнидир. Бу жараѐн бир-биридан кескин 
чегараланмаган бнр неча босқичлардан иборат бўлиб, унинг ҳар бир 
босқичида қон ва бириктирувчи тўқиманинг маълум бир ҳужайралари асосий 
ўрин тутади. Тўқима жароҳатланганда ѐки унга ѐт заррачалар (масалан, 
микроблар) тушганда даставвал шу жойдаги қон капиллярларининг 
кенгайиши ва деворининг ўтказувчанлиги ошиши кузатилади. Натижада, 
яллиғланиш майдонида тўқима суюқлигининг миқдори кескин ошади ва 
шиш ҳосил бўлади. Яллиғланиш майдонидаги парчаланиш маҳсулотлари бу 
ерга нейтрофил лейкоцитларни жалб қилади (хемотаксис). Қон капиллярлари 
девори орқали чиққан нейтрофил лейкоцитлар яллиғланиш майдони 
атрофида тўпланади ва лейкоцитар вални ҳосил қилади. Нейтрофил 
лейкоцитлар ѐт заррачаларни фагоцитоз қилади ва шу билан бирга ўзлари 
ҳам кўп миқдорда емирилади. Кейинги босқичда яллиғланиш майдони 
атрофига кўп миқдорда моноцитлар ва лимфоцитлар тўпланади. Моноцитлар 
макрофагларга айланиб, ѐт заррачаларни фагоцитоз қилади. Яллиғланиш 
майдони ѐт заррачалардан ва емирилган ҳужайра қолдиқларидан 
тозалангандан сўнг бу ерда қайта тикланиш (регенерация) босқичи амалга 
ошади. 
Бу 
босқичда 
яллиғланиш 
майдонида 
кўп 
миқдорда 
фибробластларнинг ҳосил бўлиши кузатилади. Улар коллаген толаларини 
ишлаб чиқариб, жароҳатланган жойнинг қайта тикланишини таъминлайди. 
Шундай қилиб, яллиғланиш жараѐнида шартли равишда кетма-кет келадиган 
уч босқични қайд қилиш мумкин: а) лейкоцитлар; б) макрофаглар; в) 
фибробластлар босқичлари. Бу жараѐнда айтиб ўтилган ҳужайралардан 
ташқари тўқима базофиллари, эозинофил ва базофил лейкоцитлар ҳам 
иштирок этади. 
Шундай қилиб, организмда кечадиган яллиғланиш ва барча турли хил 
ҳимоя реаксияларида қон ва бириктирувчи тўқима ҳужайралари бир-бири 
билан узвий боғлиқ ҳолда иштирок этади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish