Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

 
СУЯК ТЎҚИМАСИНИНГ ТУЗИЛИШИ 
 
Суяк тўқимаси(textus ossei) ҳам ҳужайралардан ва ҳужайралараро 
моддадан ташкил топган. Шуни қайд қилиб ўтиш керакки, ҳужайралараро 
модда суяк тўқимасида минераллашган ѐки минерал тузлар билан тўйинган 
бўлиб, толалардан ва қаттиқ асосий ѐки аморф моддадан ташкил топган. Уч 
хил суяк ҳужайралари фарқ қилинади: остеоцитлар, остеобластлар ва 
остеокластлар. 
Остеоцитлар
(osteon- суяк, cytos- ҳужайра) ўсимтали ҳужайралар 
бўлиб, ўсимталари майда ўсимталарга тармоқланган бўлади. Бу ҳужайралар 
ўз шаклига мос келадиган бўшлиқларда жойлашиб, ўсимталари билан ўзаро 
боғланган (расм 6.5). Бу ҳужайра марказида тўқ бўялган ядро жойлашиб, 
цитоплазма оч базофил рангга эга. Остеоцитлар суяк тўқимасининг асосий 
ҳужайраларидан ҳисобланиб, цитоплазмасида оз миқдорда митохондриялар, 
кучсиз ривожланган Голжи комплекси бўлади. Ҳужайра маркази 
остеоцитларда топилмаган, шу туфайли бу ҳужайралар бўлиниш қобилиятига 
эга эмас деб ҳисобланади. Ҳужайранинг майда ўсимталари кейинчалик 
қисқариши ѐки йўқ бўлиб кетиши мумкин, лекин улар жойлашган каналчалар 
системаси сақланиб, улар орқали суяк тўқимасида модда алмашинув жараѐни 
юз беради. Шундай қилиб, остеоцитлар етук суякнинг асосий ҳужайраларнни 
ташкил қилади. 


Расм 6.5. Остеоцитни 
тузилиши.
В- схема, Г-
растрловчи электрон 
микроскопда 
кўриниши. 
1.Ҳужайра қобиғи. 
2-3.Ўсимталари. 
4.Ядро 
5.Эндоплазматик тўр 
6.Митохондрия 
7.Голжи комплекси 
Остеобластлар ѐки остеобластоцитлар
(osteon- суяк, blastos- 
куртак)суяк усти пардасида, суякнинг янгидан ҳосил бўлаѐтган қисмларида 
учраб, кубсимон, пирамидасимон ѐки кўп қиррали шаклда бўлиб, юмалоқ ѐки 
овалсимон ядрога эга. Ядрода бир ѐки бир неча ядроча бўлади. Ҳужайра 
цитоплазмасида анча яхши тараққий этган эндоплазматик тўр, 
митохондриялар, Голжи комплекси ва кўп миқдорда РНК ни кўриш мумкин 
(расм 6.6). Бундан ташқари, цитоплазмада ҳужайралараро модданинг ҳосил 
бўлиши учун ниҳоятда керак бўлган ишқорий фосфатаза ферменти мавжуд. 
Остеобластлар суяк ҳосил қилувчи ѐш ҳужайралардир. Бу ҳужайралар доимо 
оқсил синтез қилиб ҳужайралараро моддага ажратиб туради, ҳужайралараро 
модда ҳосил бўлиши тугагандан сўнг улар актив бўлмаган суяк 
ҳужайраларига - остеоцитларга айланади. 
Расм 6.6. Остеобласт 
ультраструктураси 
(схема) 
4-ядро 
5-донадорЭПТ 
6-митохондриялар 
7-Голжи 
комплекси,
8-остеоид 
9–суяк матрикси 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish