Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Остеокластлар, остеокластоцитлар
(юнон. osteon – суяк, clastos –
парчаланиш, емирилиш) -бу ҳужайралар оҳакланган тоғай ва суяк 
тўқималарининг емирилишида актив иштирок этади. Улар макрофагларнинг 


махсус бир тури бўлиб, эмбрионда мезенхима ҳужайраларидан, сўнгра эса 
моноцитлардан ҳосил бўлади. Ҳужайраларнинг энг йириги 100 мкм га етиши 
мумкин. Шакли эса нотўғри юмалоқ бўлиб, жуда кўп ядрога эга. Электрон 
микроскоп остида остеокластлар цитоплазмаси бир неча зонадан иборат 
эканлиги кўринади: бурмадор ҳошияли юза, оқиш зона, везикуляр зона, базал 
юза (расм 6.7). 
 
Расм 
6.7. 
Остеокластнинг 
ультраструктураси (схема).
I – бурмадор ҳошияли зона 
(а-плазмолемма бурмалари, 
б-микроворсинкалар); 
II – оқиш зона (микронайчалар 
ва микрофиламентлар);
III – везикуляр зона
(в-вакуолалар, 
г-везикулалар);
IV – базалзона. 
5 – донадор ЭПТ,
6 – митохондриялар 
7 –Голжи комплекси 
9 – суяк матрикси 
10 –остеокластнинг ядролари 
11 –эрозион лакунанинг туби 
 
Остеокластларнинг суякнинг емирилаѐтган юзасига бевосита тегиб 
турган қисми бурмалар ва сўрғичсимон ўсиқлар ҳосил қилиб, бурмадор 
ҳошияли юзани ташкил этади. Бу юзани қоплаб турувчи ва шу билан 
остеокластни суяк тўқимасига герметик ѐпиштирувчи иккинчи зонада 
органеллалар деярли бўлмайди. Бу оқиш зона бўлиб, унда фақат актин 
сақловчи микрофиламентлар учрайди. Оқиш зона аниқ бир чегарасиз 
кейинги, везикуляр зонага ўтади. Бу зонада майда пуфакчалар ва вакуолалар 
мавжуддир. Ҳужайра цитоплазмасининг бурмадор юзасига қарама-қарши 
жойлашган қисми базал юзани ташкил этади. Бу юза бошқалардан фарқ 
қилиб, органеллаларга бой бўлади. Унда кўп сонли митохондрияларни, яхши 
ривожланган донадор эндоплазматик тур ва Голжи комплексини, 
лизосомаларни, ҳужайра марказини, кўп миқдорда рибосома ва 
полисомаларни кўриш мумкин. Шунинг учун базал юзани ҳужайранинг 
энергия маркази ва секреция жараѐнида иштирок этувчи асосий қисми деб 
ҳисоблаш мумкин. Остеокластларнинг суяк тўқимаси билан учрашган ерида 
ўйиқлар ҳосил бўлади (лат.- lacuna). Остеокластларнинг суяк тўқимасини 
емириш ва фагоцитоз қилиш механизми тўла ўрганилмаган. Бу жараѐнда 
остеокластлар ажратиб чиқарадиган СО
2
муҳим рол ўйнайди, деб 
ҳисобланади. СО
2
карбонгидраза ферменти таъсирида Н
2
СО
3
кислотасини 


ҳосил қилади. Бу кислота суяк тўқимасидаги органик моддаларнинг 
емирилишига ва суякда калций тузларнинг эришига олиб келади. Суяк 
тўқимасининг парчаланишида Н
2
СО
3
ва лимон кислотасининг асосий ролини 
остеокластлар бурмадор ҳошияли юзасидаpH паст (кислотали) бўлиши ҳам 
тасдиқлайди. 
Парчаланиш 
натижасида 
ҳосил 
бўлган 
моддаларни 
остеокластлар фагоцитоз қилади, натижада девори текис бўлмаган кенг 
каналлар ҳосил бўлади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish