Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


ТОҒАЙ ТЎҚИМАСИНИНГ ТАРАҚҚИЁТИ (ХОНДРИОГИСТОГЕНЕЗ)



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

ТОҒАЙ ТЎҚИМАСИНИНГ ТАРАҚҚИЁТИ (ХОНДРИОГИСТОГЕНЕЗ) 
ВА РЕГЕНЕРАЦИЯСИ 
Тоғай тўқимаси эмбрион даврида мезенхимадан ривожланади.Бўлажак 
тоғай тўқимаси ҳосил бўладиган жойларда мезенхима ҳужайралари кўпайиб, 
ўсимталарини йўқотади ва бир-бирига зич етади. Мезенхиманинг бу қисми 
хондроген
 ѐки
 скелетоген 
куртак дейилади. 
Кейинги босқичда мезенхима ҳужайралари ҳужайралараро модда ҳосил 
қила оладиган тоғай ҳужайралари - прехондробласт ва хондробластларга 
дифференциалланади. Ҳужайралараро модда янги ҳосил буладиган коллаген 
толалар билан бирга таянч вазифасини ҳам ўтайди. Ҳужайралараро 
модданинг шу даврда оксифил бўялиши бу ҳужайралар томонидан 
фибрилляр оқсил ишлаб чиқарилишига боғлиқ. Тоғай ҳужайралари 
ҳужайралараро модда ишлаб чиқаришни давом эттиради ва бир-биридан 
узоқлашади (расм 6.4). 
Ҳужайралараро моддада янги коллаген толаларнинг шаклланиши 
аморф модданинг ўзгаришлари билан боғлиқ. Тоғай ҳужайраларининг 
кейинги дифференциалланиши аморф моддада гликозаминогликанларнинг 
(асосан, 
хондроитинсулфатларнинг) 
синтезланишига 
олиб 
келади. 
Хондроитинсулфатлар 
нофибрилляр 
оқсиллар 
билан 
бирикиб, 
протеогликанларни ҳосил қилади.Протеогликанлар аморф модда ваколлаген 
толаларга шимилади, натижада, коллаген толалар оддий микроскоп остида 
кўринмайдиган бўлиб қолади. 
Ёш тоғайнинг ҳужайралари митотик бўлинишда давом этиб, янги-янги 
ҳужайраларни ҳосил қилади. Бу ҳужайралар изоген группаларни вужудга 
келтиради. Бу жараѐн тоғайнинг ички тарафдан ўсишини белгилайди. 
Интуссусцепцион ѐки интерстициал (лот. intus-ички, suscipio - иштирок) 
ўсиш гўдаклик даврида ва ѐш болаларда кузатилади. 


1 2 3 
Расм 6.4.Тоғай 
тўқимасининг 
тараққиѐти: 
1-хондроген оролча 
2-хондронларни ҳосил 
бўлиши 
3-изоген 
гурухлар 
ҳосил бўлиши 
Скелетоген куртакни ўраб турган мезенхима ҳужайралари ҳам 
кўпайишда давом этади ва ҳужайралараро модда ҳосил қилади. Натижада, 
скелетоген куртак бу ҳужайралар ҳисобига ҳам кенгаяди. Тоғайнинг бу 
усулда ўсишини аппозицион (лотинча appositi- ташқи тарафдан) ўсиш 
дейилади. Тоғай куртакни қоплаб турган мезенхима ҳужайралари зичлашади 
ва тоғай усти пардасини ҳосил қилади. Тоғай ўсишининг охирги босқичида 
тўқиманинг ўсиши ва унннг озиқ билан таъминоти орасида тафовут рўй 
беради. 
Тоғай 
марказидаги 
ҳужайралар 
кўпайишдан 
тўхтайди. 
Протеогликанлар эса оксифил бўялувчи оддий оқсил - албуминга айланади. 
Қари кишиларда ва касалларда тоғай ҳужайра оралиқ моддасига калций 
тузлари ўтириши натижасида асбестли дистрофия ҳосил бўлади. Баъзи 
ҳолларда (кучли ривожланган дистрофияда) тоғай ичига қон томирлар ўсиб 
кириб, тоғай тўқимасининг суяк тўқимасига айланиши кузатилади. 
Турли таъсирлар натижасида жароҳатланган тоғай регенерация 
қобилиятига эга. Тоғай регенерациясида перихондрда жойлашган 
ҳужайралар муҳим ўрин тутади. Бу ҳужайралар тоғай ҳужайраларига 
айланади, улар орасида эса тоғайнинг ҳужайралараро моддаси шаклланиб, 
жароҳатланган тоғай тикланади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish