Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

СУЯК ТЎҚИМАСИ (TEXTUS OSSEUS) 
Суяк тўқимаси фақат умуртқали ҳайвонларда учрайди ва жуда 
мустаҳкам тузилма саналади. Суяк тўқимаси ҳам ҳар қандай тўқима каби 
моддалар алмашинуви жараѐнида организмнинг бошқа қисмлари билан ўзаро 
алоқада бўлади. Уларнинг фаолияти нсрв системаси ва гормонлар орқали 
бошқариб турилади. Суяк тўқимаси таянч функциясини бажаришга 
мослашган бўлса ҳам организмнинг минерал тузлар алмашинувида иштироки 
бор. 


Минерал тузларнинг асосий қисми суяк тўқимасида йиғилган бўлиб, 
организм учун керакли бўлганда қонга чиқиши мумкин. Суяк тўқимаси 
анорганик (тахминан 70%) ва органик моддаларнинг (30%) йиғиндисидан 
иборат бўлиб, ҳар бир модда суякка маълум хусусият бериб туради. Органик 
моддалар суякка пластиклик, эгилувчанлик хусусиятларини берса, анорганик 
моддалар унга қаттиқлик ва мўртлик хусусиятларини беради. 
Суяк тўқимасидаги анорганик моддалар асосан калций фосфат, калций 
карбонат ва магний тузларидан иборат бўлиб, қондаги калций ва фосфорнинг 
миқдори шулар орқали нормаллаштириб турилади, яъни керакли пайтда улар 
суякдан қонга ўтиб туради. Минерал тузларнинг алмашиниши айниқса 
ҳомиладорлик пайтида, лактация даврида яққол кўринади. Минерал тузлар 
етишмаса ривожланаѐтган ѐш болалар суякларида жиддий патологик 
ўзгаришлар рўй бериши мумкин. 
Суяк тўқима қаттиқ тўқима бўлишига қарамай, доимо янгиланиб 
туради, бунда суякнинг бир қисми сўрилиб, мунтазам қайта қурилиб туради. 
Суяк тўқимаси таянч, минерал алмашинувидан ташқари яна қатор 
функцияларни бажаради. Маълумки, суяклар ичида қизил суяк кўмиги 
жойлашиб, у ерда қон шаклли элементлари ҳосил бўлади, демак, бу нозик 
тузилмалар мустаҳкам суяк билан қопланиб, ҳимоя қилиб турилади. Бундан 
ташқари, суяк тўқимаси ички органлар учун ҳимоя воситасини ўтайди, энг 
муҳими мушаклар учун мураккаб ричаглар системасини ҳосил қилади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish