Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

 
Гиалин тоғай тўқимаси 
Гиалин тоғай кўп учрайдиган тоғай туридир. Эмбрион скелетининг кўп 
қисми вояга етган организмда эса қовурғаларнинг тўш суягига туташиш 
жойи, бўғимлар юзаси ва ҳаво ўтказувчи йўллар девори гиалин тоғайдан 
тузилгандир. У кўкимтир ранги билан фарқланади. 
Тоғай ташқи томондан бириктирувчи тўқиманинг юпқа қавати - 
перихондр билан қопланган (расм 6.1). Тоғайнинг юқори қаватидаги 
хондроцит ҳужайралари хондробласт ҳужайраларидан кўп фарқ қилмайди, 
чуқурроқ саватида эса тоғай ҳужайралари аста-секин катталашади. 
Хондроцитнинг юзаси текис бўлмай электрон микроскопда кўринувчи 
микроворсинкалари бор. Бу ҳужайралар ядроси юмалоқ бўлиб, хроматини 
камдир. Цитоплазмасида концентрик цистерналар шаклида эндоплазматик 
тўр жойлашганлиги кўринади. 


Расм 6.1. Гиалин тоғай 
тўқимаси: 
1-перихондр 
2-3-ҳужайралараро модда, 
4-5-изоген гуруҳлар, 6-
оксифил зона, 7- базофил 
зона. 
Хондроцит митоз йўли билан бўлинади. Ҳосил бўлган янги ҳужайралар 
атрофида зич ҳужайралараро модда бўлгани учун улар бир-биридан 
узоқлашмай изоген группаларни ҳосил қилади. Шунинг учун қари 
тоғайлардаги изоген группалар 8-10 тагача хондроцитлар тутади. 
Ҳужайралараро модданинг ҳолатига кўра тоғай ҳужайрасининг 
шакллари турлича бўлиши мумкин. Ёштоғайдаги ҳужайралараро модда сувга 
ва протеогликанларга бой, бу ерда тоғай ҳужайралари шакли юмалоқ. Қари 
тоғайларда ҳужайралараро модда зичлашган бўлиб, ҳужайралари одатда диск 
шаклини олади. Якка ѐки изоген группалар атрофида ѐтган ҳужайралараро 
модда турлича бўялади, чунки унинг таркибида оқсиллар ва протеогликанлар 
миқдори турлича бўлади. Ҳужайралараро модданинг ҳужайралар атрофида 
бевосита жойлашган, кўп миқдорда гликозаминогликан ва протеогликанлар 
сақловчи зонаси кескин базофил бўялади.Базофил бўялувчи моддалар изоген 
группаларни ҳар томондан бир текисда ўрагани учун улар шарсимон 
таначаларни ҳосил қилади. Йирик ва қари тоғайда базофил таначалар 
атрофида ҳалқа сингари оксифил зона шаклланади, чунки ѐш улғайиб борган 
сари тоғай ҳужайраларининг сони аморф моддада гликозаминогликанлар 
миқдори камаяди. Пировардида ҳужайралараро модда базофилиясининг 
сусайиши ва унда кальций тузлари ўтириши (оҳакланиш) кузатилади. 
Ҳамма гиалин тоғайлар ҳам бир хил тузилишга эга эмас, масалан, 
бўғимлар юзасидаги тоғай перихондрга эга бўлмайди. Бўғим тоғайларида уч 
зона ажратилади: 
а) ташқи зона кам дифференциаллашган хондроцитлардан иборат. 
б) ўрта зона йирик фаол хондроцитлар зонаси, уларда синтетик 
жараѐн кучли бўлади. 
в) ички базал зона тоғай ҳужайраларида мембранали везикулалар 
бўлади ва минерализация жараѐнида қатнашади. 
Бўғим тоғайининг озикланиши бўғим бўшлиғидаги синовиал суюқлик 
ва чуқур жойлашган томирлар ҳисобига бўлади, бу томирлар суяк 
тўқимасидан ўтиб келади. 


Тоғай тўқимасидаги 
хондронектин-
гликопротеин моддаси 
ҳужайраларни ва толалаларни ўзаро бириктириб туради. Аммо тоғайнинг 
ҳужайралараро моддаси гидрофилликка эга бўлсада, антигенлик ҳусусиятига 
эга йирик оқсил молекулалалар ичкарига киролмайди. Шунинг учун тоғай
тўқимаси 
антигенлик 
ҳусусиятига 
эга 
эмас. 
Бу 
ҳолат 
унинг 
трансплантациясида муҳим аҳамият касб этади.

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish