Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


ташқи умумий суяк пластинкалар системаси



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

ташқи умумий суяк пластинкалар системаси, 
остеонлар (Гаверс) системаси 
ва
ички умумий суяк пластинкалари 
системалари 
тафовут этилади. Ташқи суяк пластинкалар системасининг 
қалинлиги 4-12 мкм бўлиб, бир-бирига параллел йўналган бир кечта 
пластинкалар йиғиндисидан иборат. Шуниси характерлики, бу пластинкалар 
суякни ташқи томонидан бутунлай ўраб туради, лекин пластинкаларнинг 
охири бир-бири билан туташмай, устма-уст жойлашиб тугайди. Бу қаватда 
тешиб ўтувчи каналлар жойлашиб, улар орқали суяк усти пардасидан суяк 
ичига қараб қон томирлар ўтади. Бу каналлар 
озиқлантирувчи 
каналлар
бўлиб, ўз деворига эга бўлмайди ва 
Фолкман каналлари
деб 
аталади. Бундан ташқари, суяк усти пардасидан ҳар хил бурчак ҳосил қилиб, 
суякка томон коллаген толалар
тешиб ўтувчи толалар 
деб аталиб, 
остеонлар қаватига етиб келиши мумкин. 
Суяк деворининг ўрта қаватини 
остеонлар
ҳосил қилиб, улар компакт 
суякнинг структура бирлиги
ҳисобланади (расм 6.9). Остеонлар ҳам 
пластинкалардан иборат бўлиб, улар консентрик ҳалқалар сифатида қон 
томирларни ўраб жойлашади. Остеон марказида қон томирлар жойлашиб, 
девори эса қалинлиги 5-20 мкм бўлган, бир-бирининг ичига кирган 
цилиндрлар системасидан тузилган. Остеон ҳалқаларини ҳосил қилган 
палстинкаларнинг оссеин толалари ўз йўналишига эга бўлгани учун суякнинг 
бўйлама ва кўндаланг кесмаларида пластинкаларни аниқ ажратиш мумкин. 
Остеонлар бир-бирига зич тегиб ѐтмайди, балки улар орасида консентрик 


ҳалқа ҳосил қилмайдиган суяк пластинкалари жойлашади. Бу пластинкалар 
оралиқ 
ѐки 
интерстициал пластинкалар
деб номланади. 
Найсимон суякнинг марказида эндост билан қопланган суяк кўмиги 
канали жойлашиб, у билан остеон системаси оралиғида ички умумий суяк 
пластинкалари жойлашади. Бу пластинкалар системаси компакт суяк 
моддаси суяккўмиги канали билан бевосита чегараланган жойлардагина 
яхши ривожланган бўлади. Компакт модда ғовак моддага ўтадиган жойларда 
эса ички пластинкалар ғовак модда пластинкаларига давом этиб кетади. 
Найсимон суякларда остеонлар суякнинг узун ўқига параллел 
жойлашиб, улар ўзаро анастомозлар орқали туташади. Бу анастомозлар 
ташқи умумий пластинкаларга кирувчи каналлар сингари қон томир 
сақлагани учун озиқлантирувчи каналлар деб номланади. Остеон 
каналларидаги қон томирлар ўзаро боғланибгина қолмай, улар суяк кўмиги 
ва суяк усти пардасининг қон томирлари билан ҳам бирлашгандир. Суяк усти 
пардасида озиқлантирувчи қон томирлар ва нерв толалари ҳам жойлашган. 
Бу ерда миелинли ва миелинсиз нерв толаларининг чигаллари мавжуд. Нерв 
толаларининг бир қисми қон томирлар билан ташқи умумий пластинкалар 
орқали остеон каналига, у ердан эса суяк кўмигига етиб боради. Нерв 
толаларннинг бир қисми эса суяк усти пардасида эркин ва капсулага ўралган 
нерв охирларини ҳосил қилади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish