Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Плазматик ҳужайралар ѐки плазмоцитлар



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Плазматик ҳужайралар ѐки плазмоцитлар 
(plasmocyti) 
Плазмоцитлар сут эмизувчиларда ва, хусусан, одамда кўп учровчи 
ҳужайра туридир. У муртакларда, талоқ, лимфа тугуни, жигар, ичакнинг 
шиллиқ қаватида ва бошқа аъзоларда учрайди. Плазматик ҳужайралар овал 
ѐки юмалоқ шаклга эга бўлиб, ядроси эксцентрик жойлашади. Ҳужайра 
цитоплазмаси тўқ базофил бўялади. 
Электрон микроскопда плазмоцит цитоплазмасида жуда яхши 
ривожланган донадор эндоплазматик тўр, Голжи комплекси ва эркин 
рибосомаларни кўриш мумкин. Голжи комплекси атрофида лизосомалар ҳам 
учрайди. Плазмоцитларнинг асосий вазифаси иммуноглобулинлар ѐки 
антителолар ишлаб чиқаришдир. Ҳозирги вақтда иммуноглобулинларнинг 
асосан 5 синфи (А,G,М,D,Е) плазматик ҳужайрада ҳосил бўлиши 
тасдиқланган. Бу моддалар донадор эндоплазматик тўрда вужудга келиб, 
бошқа аъзо ҳужайраларидаги сингари секретор конвеерга тушиб, ҳужайрадан 
ташқарига чиқарилади. Секретор модданинг ташқарига чиқиши плазмоцитоз 
(цитоплазма бўлакчаларининг ажралиши) йўли билан юзага чиқиши мумкин. 
Ҳозирги даврда плазматик ҳужайраларнинг Б- лимфоцитлардан ҳосил 
бўлиши аниқланган. Қоннинг ўзак ҳужайраларидан қушларда Фабриций 
халтачаси, сут эмизувчиларда эса қизил суяк кўмигида Б-лимфоцитлар ҳосил 
бўлади. Б-лимфоцитлар эса антителолар ишлаб чиқарувчи плазматик 
ҳужайраларга айланиши мумкин. 


Плазматик 
ҳужайраларнинг 
бир 
неча 
турлари 
фарқланади: 
плазмобластлар, проплазмоцитлар ва етук плазматик ҳужайралар. 
Плазмобласт ҳужайрасида РНК тўпланади ва бу ҳужайра интенсив оқсил 
синтез қилади. Антителоларнинг ҳосил бўлиши плазмобластларнинг етилган 
плазматик ҳужайрага айланиши билан боғлиқ. Бунда бир неча кетма-кет 
ҳужайра бўлиниб, бир плазмобластдан ўнлаб етилган плазматик ҳужайралар 
ҳосил бўлади. Иммунологик актив клон антиген киритилгандан 1-2 кундан 
сўнг плазмобластларнинг бўлинишидан ҳосил бўлади. Плазмобластлар тез 
бўлинувчи ҳужайралардир. Улар проплазмоцитлар босқичига ўтиб, кўп 
миқдорда иммуноглобулин ҳосил қилади. Шу билан уларда кўпайиш 
қобилияти сақланиб қолади. Сўнгра проплазмоцитлар етилган, кўпайиш 
қобилиятини йўқотган ҳужайраларга айланади. Ҳужайра бўлинишидан 
бошлаб, яъни клон ҳосил бўлишидан то етилган плазматик ҳужайралар ҳосил 
бўлгунча 3 сутка ўтади. Антитело ҳосил бўлишининг тўхташи антитело 
ҳосил қилувчи ҳужайралар популяциясинингсўниши билан боғлиқ. Антиген 
тўқимага тушганда унда плазматик қаторнинг ҳамма ҳужайралари, кўпроқ 
етилган плазматик ҳужайралар бўлади. Лекин иммунологик реакция 
бошланишида аввал антитело ҳосил қилувчи плазмобластлар, ундан сўнг 
етилган ҳужайралар кўпаяди. Иммунологик реакцияга тайѐрлик бошланғич 
ҳужайрага боғлиқ бўлиб, етилган ҳужайраларга боғлиқ эмас. Бир плазматик 
ҳужайра фақат бир иммунологик специфик антитело ҳосил қилади (расм 5.5). 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish