Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150


– 
гликоген 
доначалари; 
10 
– 
ферритин 
доначалари; 11 - лизосома ; 12 – 
микропероксисома. 
Тромбоцитлар плазмолеммаси қалин гликокаликсга эга бўлиб, у 
псевдоподийларда ва инвагинацияларда ҳам кузатилади. Гликокаликс 
гликопротеинларида пластинкаларнинг адгезия ва агрегация жараѐнларида 
иштирок этувчи рецепторлар жойлашади. Тромбоцитлар цитоскелети яхши 
ривожланган бўлиб, актин микрофиламентлари ва микронайчалар 
тутамларидан иборат. Цитоскелет тузилмалари тромбоцитларнинг шаклини 
сақлаб туришда, ўсиқлар ва инвагинациялар ҳосил қилишда, эндоцитоз ва 
экзоцитоз жараѐнларида муҳим рол ўйнайди. Бундан ташқари актин 
ипчалари ҳосил бўлган қон тромбининг сиқилиб, жипслашишида 
(ретракциясида) иштирок этади. 
Тромбоцитлар гиаломерида плазмолемма билан боғлиқ бўлган 
очиқ 
каналлар системаси 
бўлиб, у орқали пластинкалар моддаларни ютиши ѐки ўз 
маҳсулотини плазмага чиқариши мумкин. Бундан ташқари плазмолемма 
билан бевосита боғланмаган 
(ѐпиқ) зич каналчалар системаси
ҳам бўлиб, у 
тўда-тўда бўлиб жойлашган ва ўзида аморф материал сақлайдиган 
найчалардан ташкил топган.
Грануломерда, 
айниқса 
ѐш 
тромбоцитларда, 
органеллалар: 
рибосомалар, митохондриялар, эндоплазматик тўр ва Голжи комплекслари 
элементлари, майда лизосомалар, микропероксисомалар, микронайчаларни 
кўриш мумкин. Уларнинг орасида тўда-тўда бўлиб ѐтган гликоген 
заррачалари (гликоген пакетлари) ва ферритин доначалари ҳам учрайди. 
Буларнинг бари қон пластинкаларида синтетик жараѐнларининг фаол давом 
этаѐтганлигини кўрсатади. Грануломернинг асосий тузилмалари унинг сони 
60-120гача бўлган махсус доначаларидир. Доначаларнинг икки асосий тури 
фарқланади – алфа- ва делта-гранулалар. Алфа доначалар энг кўп сонли ва 
йирик (300-500 нм) бўлиб, ѐруғлик микроскопида ҳам яхши кўринади. Улар 
тромбоцитларнинг энг асосий функционал доначалари бўлиб, таркибида қон 
ивишида иштирок этувчи оқсиллар, гликопротеинлар, тромбоцитар ўсиш 


омиллари, ферментлар, тромбоспондин ва бошқалар бўлади. Делта-
гранулалар катталиги 250-300 нм бўлган зич таначалар бўлиб, ичида 
эксцентрик жойлашган ўта зич мағзи кўринади. Доначалар таркибида 
серотонин бўлиб, у асосан қон плазмасидан кириб, пластинкаларда 
тўпланади. Тромбоцитлар қонда серотонин депоси сифатида хизмат қилади.
Бундан 
ташқари 
делта-доначаларда 
гистамин, 
адреналин, 
юқори 
концентрацияда Са
2+
, АДФ, АТФ ва 10 га яқин қон ивиш омиллари 
бўлади. Кўрсатилган доначалардан ташқари тромбоцитларда ламбда-
доначалар деб аталадиган майда лизосомалар, ҳамда ўзида пероксидаза 
ферменти тутувчи микропероксисомалар ҳам бўлади. Тромбоцитлар 
фаоллашганда унинг доначаларидаги маҳсулот плазмолемма билан 
боғлиқ очиқ каналчалар орқали чиқарилади. Тромбоцитларда турли 
биологик фаол моддаларнинг тўпланиши ҳам эндоцитоз йўли билан шу 
система орқали амалга оширилади.
Тромбоцитлар организмда кўп вазифаларни бажаради, шу билан 
бирга уларнинг қон ивишида ва шикастланган томир деворини тиклашда 
иштирок этиши энг асосий ҳисобланади. Физиологик ҳолатларда одатда 
тромбоцитлар соғлом томирлар эндотелийсига ѐпишмайди, шунинг учун 
томир ичида тромб ҳосил бўлмайди. Томирлар деворининг 
шикастланиши натижасида тўқималардан ажралиб чиққан ивиш 
омиллари 
тромбоцитларнинг 
томирлар 
эндотелийсининг 
базал 
мембранасига ва коллаген толаларга ѐпишишига (адгезия) олиб келади. 
Тромбоцитлар доначаларидаги қон ивиш омиллари каналчалар системаси 
орқали ташқарига чиқиб, фибрин толалари билан биргаликда қон 
қуйқаси – 
тромбни 
ҳосил қилади. Баъзи касалликларда (масалан 
атеросклерозда) томирлар эндотелийсининг жароҳатланиши туфайли 
томир ичида тромблар ҳосил бўлиши (
тромбоз
) мумкин. Айниқса юрак 
ва мия томирларининг тромбози ўта хавфли бўлиб, миокард инфарктига 
ва мия инсултига олиб келиши мумкин.
Қон пластинкаларининг сони симпатик нерв системаси қўзғалганда, 
ҳаддан ташқари жисмоний ҳаракатларда, талоқ олиб ташланганда ва бошқа 
ҳолларда кўпайиб кетиши мумкин. Бу ҳол 
тромбоцитоз 
деб аталади. 
Пластинкалар сонининг камайиши - 
тромбоцитопения 
ҳам турли 
касалликларда учрайди. 
Қон пластинкаларининг яшаш муддати қисқа бўлиб, ўртача 5-8 кунга 
тенг. Қариган тромбоцитлар асосан талоқда емирилади. Баъзи касалликларда 
талоқнинг бу функцияси кучайиб кетиб (гиперспленизм), қонда 
тромбоцитопенияга олиб келади.

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish