Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Базофил лейкоцитлар ёки базофиллар



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Базофил лейкоцитлар ёки базофиллар
.
Улар нейтрофил ва 
эозинофилларга нисбатан майдароқ бўлиб, ўртача диаметрлари қонда 7-8 
мкм, қон суртмаларида эса 10-12 мкм га тенг. Базофиллар, лейкоцитлар 
ичида энг кам сонли ҳужайралар бўлиб, физиологик шароитларда улар 
лейкоцитлар умумий миқдорининг 0,5-1 % ини ташкил этади. Базофил 
лейкоцитлар ядроси кўпинча 2 сегментдан иборат бўлиб, ҳужайра 
органеллаларининг тузилиши жиҳатидан нейтрофил ва эозинофиллардан 
деярли фарқ қилмайди. Базофиллар цитоплазмасидаги махсус доначаларнинг 
тузилиши ва бўялиши уларни бошқа донадор лейкоцитлардан ажратишга 
имкон беради. Базофил доначалари Романовский усули билан бўялганда 
ўзларига ишқорий бўѐқларни яхши қабул қилиб, ҳар хил, яъни пушти 
бинафшадан тортиб қора ранггача бўялади. Базофил доначаларининг бу 
хусусияти, яъни бўѐқ рангига хос бўлмаган тусни олиши 
метахромазия 
деб 
номланади ва доначалар таркибидаги махсус гликозаминогликан - гепарин 
билан боғлиқ. 
Электрон микроскоп остида кўрилганда базофил доначаларининг бир 
хил тузилишга эга эмаслиги аниқланган. Доначалар анча йирик (диаметрлари 
0,4-1,2 мкм) бўлиб, юмалоқ ѐки овал шаклга эгадир. Уларнинг мағзида бир-
бирига параллел йўналган кўп сонли тузилмалар кўринади. Доначалар 
таркибида 
гепарин, гистамин ва серотонин (5-окситриптамин)
борлиги 
аниқланган. Базофиллар таркибида қондаги барча гистаминнинг ярми 
мужассамлашгандир. Улар гепаринга ҳам бой. Базофиллар таркибида 
гликоген, кислотали фосфатаза ва пероксидаза ҳам учрайди. Булардан 
ташқари, доначаларда махсус 
гистидиндекарбоксилаза
ферменти бўлиб, у 
гистидиндан гистамин синтезланишини таъминлайди. Шундай қилиб, 
химиявий таркиби бўйича базофил лейкоцитлар бириктирувчи тўқиманинг 
семиз ҳужайралари ѐки тўқима базофилларига жуда ҳам яқин туради. Ўз 
таркибида кўп миқдорда гепарин ва гистамин сақловчи бу ҳужайралар 
аллергик реакцияларда ва иммунитет процессларида фаол иштирок этади. 
Улар организмда аллергенларнинг махсус IgE антителолар билан ҳосил 
қилган комплексига жавобан ўз доначаларини чиқаради (дегрануляция). 
Натижада, ажралиб чиққан гистамин ва бошқа биологик актив медиаторлар 
тўқималар ички муҳитининг ўзгаришига ва аллергия пайдо бўлишига олиб 
келади. Базофилларнинг ҳаѐтий цикли 10-12 суткадан иборат бўлиб, 
эозинофиллардан деярли фарқ қилмайди. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish