Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

ЛЕЙКОЦИТЛАР 
Бу термин юнонча лейкос сўзидан келиб чиққан бўлиб, оқиш демакдир.
Лейкоцитлар ѐки оқ қон таначалари тузилиши ва вазифалари турлича бўлган
Расм 
4.2. Oдaм 
қoни 
суртмaси.

Рoмaнoвск


ий-Гимзa 
усули 


бўйичa бўялган.1 - эритрoцитлaр; 2 - трoмбoцитлaр; 3 - лeйкoцитлaр: 3.1 - 
нeйтрoфил грaнулoцитлaри, 3.1.1 - тaѐқчa ядрoли, 3.1.2 - сeгмeнт ядрoли, 3.2 
- бaзoфил грaнулoцитлaр, 3.3 - эoзинoфил грaнулoцитлaр, 3.4 - лимфoцитлaр 
(3.4.1 - кичик лимфoцит, 3.4.2 - ўртaчa лимфoцит), 3.5 - мoнoцит. 
ҳужайралар группасини ташкил этади (расм 4.2). Барча лейкоцитлар ўз 
цитоплазмасидаги махсус доначаларга қараб икки катта группага 
ажратилади: 1) 
донадор лейкоцитлар ѐки гранулоцитлар;
2) 
донасиз 
лейкоцитлар ѐки агранулоцитлар
. Гранулоцитлар уларнинг доначалари 
қайси бўѐқлар билан бўялишига қараб 
нейтрофилларга 
(ҳам кислотали, ҳам 
ишқорий бўѐқларни қабул қилувчи доначалари бор лейкоцитлар), 
эозинофилларга 
(кислотали бўѐқлар билан яхши бўялувчи доначаларга эга 
лейкоцитлар) ва 
базофилларга 
(ишқорий бўѐқлар билан бўялувчи 
доначаларга эга лейкоцитлар) бўлинади. Агранулоцитлар эса келиб чиқиши, 
тузилиши ва функционал белгиларига қараб икки группага - 
лимфоцитларга 
ва 
моноцитларга 
бўлинади. 
Физиологик шароитларда соғлом одамда лейкоцитларнинг сони 1 мм
3
қонда 3800-9000 (3,8-9х10
9
/л) га тенг. Лейкоцитлар сонининг кўпайиб 
кетиши 
лейкоцитоз 
деб аталиб, организмда турли хил яллиғланиш 
процесслари рўй берганда кузатилади. Бундан ташқари, жисмоний меҳнат 
жараѐнида, ҳомиладорлик вақтида ва овқатдан сўнг ҳам лейкоцитлар 
сонининг маълум даражада ошиб кетиши юз бериб, бу ҳолат физиологик 
лейкоцитоз 
дейилади. 
Лейкоцитлар организмда турли-туман вазифаларни бажаради, шулар 
жумласидан трофик ва ҳимоя вазифаларини қайд қилиб ўтмоқ зарур. 
Лейқоцитларнинг ҳимоя вазифаси ѐт заррачаларни (антигенларни) 
фагоцитоз қилиш ва емириш, уларга қарши махсус оқсиллар (антителолар) 
ишлаб чиқариш ва ниҳоят, ѐт ҳужайраларга таъсир этиб, ўлдиришни ўз ичига 
олади. Микроорганизмлар ва ѐт заррачалар лейкоцитлар (асосан, 
нейтрофиллар ва моноцитлар) томонидан ютилгандан сўнг гидролитик 
ферментлар таъсирида парчаланади (носпецифик ѐки умумий иммунитет). 
Айрим ҳолларда эса дастлаб лейкоцитлар емирилиб, натижада, ташқи 
муҳитга чиққан гидролитик ферментлар микроорганизмларни парчалашда 
иштирок этади. Лейкоцитлар (асосан Б-лимфоцитлар) организмга кирган 
антигенлар таъсирига жавобан антителолар ишлаб чиқариш жараѐнида 
иштирок этади (гуморал иммунитет). Лейкоцитлар (асосан Т-лимфоцитлар) 
ѐт ҳужайраларни бартараф қилишни таъминлайди (ҳужайравий иммунитет). 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish