Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


ГРАНУЛОЦИТЛАР (ДОНАДОР ЛЕЙКОЦИТЛАР)



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

ГРАНУЛОЦИТЛАР (ДОНАДОР ЛЕЙКОЦИТЛАР) 
Барча гранулоцитларнинг умумий тузилиши бир-бирига ўхшайди 
(махсус доначалари бундан мустасно). Улар юмалоқ бўлиб, ядроси бир неча 
алоҳида бўлакларга (сегментларга) бўлинган. Хроматин зичлашган бўлиб, 
асосан ядронинг чекка қисмида жойлашади. Электрон микроскоп остида 
гранулоцитлар ҳужайра қобиғининг кўп сонли псевдоподиялари ҳисобига 
нотўғри шаклда эканлиги кўринади. Ҳужайра органеллалари кам сонли: 
цитоплазма бўйлаб бир текисда тарқоқ жойлашган майда митохондриялар ва 


эндоплазматик тўр пуфакчалари кўринади. Цитоплазманинг асосий қисмини 
эса бир-биридан фарқ қилувчи махсус доначалар эгаллаб ѐтади (расм 4.3). 
Нейтрофил лейкоцитлар ёки нейтрофиллар.
Улар юмалоқ шаклга 
эга бўлиб, диаметри қонда 7- 9 мкм, қон суртмаларида эса япалоқлашиб 10-
13 мкм гача етади. Нейтрофиллар лейкоцитлар ичида энг кўп сонли бўлиб, 
улар умумий миқдорининг 65-70 процентини ташкил этади. 
Расм 4.3. Гранулоцитларнинг ѐки донадор лейкоцитларнинг 
ултрамикроскопик тузилиши (схема). А-сегмент ядроли нейтрофил лейкоцит; 
Б-эозинофил лейкоцит; В-базофил лейкоцит; 1-ядро сегментлари; 2 - жинсий 
хроматин; 3 - бирламчи ѐки азурофил доначалар; 4 - иккиламчи ѐки специфик 
доначалар; 5- специфик, кристаллоид сақловчи эозинофил доначалар; 6- 
турли тузилишга эга бўлган базофил доначалар; 7-органеллалар бўлмайдиган 
периферик зона; 8-микроворсинкалар ва псевдоподиялар. 
Романовский усули билан бўялганда нейтрофиллар цитоплазмаси оч 
оксифил бўлиб, унда кўп сонли кўкиш-пушти рангли майда доначалар 
кўринади. Электрон микроскоп остида нейтрофилларнинг доначалари асосий 
икки хилдан - бирламчи (азурофил) ва иккиламчи (специфик) доначалардан 
иборат эканлиги аниқланган. Бирламчи доначалар йирикроқ (0,4- 0,8 мкм 
диаметрга), юмалоқ ва юқори электрон зичликка эга. Иккиламчи доначалар 
электрон зичлиги камроқ ва ўлчамлари ҳам нисбатан кичикроқ (0,2-0,5 мкм), 
шакли ҳар хил (овал, таѐқчасимон, вергулсимон) бўлиши мумкин. Шуни 


таъкидлаб ўтиш керакки, нейтрофил ҳужайраларининг суяк кўмигидаги 
тараққиѐти давомида бирламчи доначаларнинг сони нисбатан камайиб 
боради ва улар етук нейтрофилларда умумий доначалар сонининг фақатгина 
10-15% га яқин қисмини ташкил этади. Мазкур доначалар бир-биридан ўз 
химиявий таркиби билан тубдан фарқ қилади. Бирламчи доначалар 
лизосомаларга яқин бўлиб, ўз таркибида бир қатор гидролитик ферментлар, 
жумладан, кислотали фосфатаза, бета-глюкуронидаза, арилсулфатаза, 
кислотали протеазалар, лизоцим, катионли оқсиллар ва миелопероксидаза 
сақлайди. Иккиламчи доначаларнинг таркибида асосан ишқорий фосфатаза 
бўлади, кислотали фосфатаза ва миелопероксидаза эса учрамайди. Уларга хос 
бўлиб лактоферрин, катионли оқсиллар, лизоцим ва бошқа микробларга 
қарши моддалар ҳисобланади. Нейтрофиллар ташқи томондан қалинлиги 10 
нм ва кўп сонли ѐлғон оѐқлари (псевдоподийлар) туфайли нотекис бўлган 
ҳужайра қобиғи билан ўралгандир. Кўп сонли псевдоподийларнинг бўлиши 
нейтрофилларнинг актив ҳаракат қилиш қобилиятига эга эканидан далолат 
беради. Шунингдек нейтрофиллар плазмолеммасида турли хил: опсонинлар 
(иммуноглобулин Г ва комплемент оқсиллари), адгезия молекулалари, 
цитокинлар, яллиғланиш медиаторлари билан боғланувчи рецепторлар 
жойлашган. Азурофил ва специфик доначалар билан биргаликда бу 
рецепторлар нейтрофилларнинг асосий вазифаси бўлган 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish