Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

 
 
 
 


II БОБ 
ЦИТОЛОГИЯ 
Ҳужайра (лот. cell, cellula, юнон. kytos ) - организмлар тузилишининг 
асосини ташкил этувчи энг кичик тирик бирлик ҳисобланади. Цитология 
(кўпинча ҳужайра биологияси деб ҳам аталади) - ҳужайраларнинг 
такомиллашиши, тузилиши ва фаолиятини (юнонча. kytos – ҳужайра, logos – 
таълимот) ўрганадиган фандир. Бу фан алоҳида ҳужайраларнинг 
тузилишини, уларнинг организмда умумий физиологик жараѐнларда ва
ушбу жараѐнларни бошқаришда иштирок этишини, янги ҳужайраларнинг 
ҳосил бўлишини (ҳужайралар репродукцияси), ҳужайраларнинг атроф-
муҳит шароитларига мослашувини (адаптация), уларнинг турли физиологик 
ва патологик омилларга нисбатан жавоб реакциясини ва ҳужайралардаги 
патологик ўзгаришларни ўрганади. Цитология асосларини билиш тиббиѐт 
учун жуда муҳим аҳамиятга эга, чунки деярли барча касалликларнинг 
асосида ҳужайраларнинг шикастланиши ва шу туфайли келиб чиқадиган 
тўқима ва аъзолар фаолиятининг бузилиши ѐтади.
Ҳужайраларнинг икки, бир-биридан тубдан фарқлановчи – прокариот 
ва эукариот турлари мавжуд. Прокариот (юнон. pro — илгари, олдин + 
karyon – ядро) ҳужайралар фақат бактериялар ва баъзи сув ўтлари орасида 
топилган. Бу ҳужайралар майда (узунлиги 1-5 мкм) бўлиб, уларда генетик 
материални (ДНКни) ҳужайранинг бошқа тузилмаларидан ажратиб турувчи 
ядро қобиғи бўлмайди. Бундан ташқари, прокариот ҳужайраларда ДНК 
гистонлар (махсус асосий оқсиллар) билан боғланмаган ва одатда 
мембранали органеллалар бўлмайди. 
Прокариотлардан фарқли ўлароқ, эукариот (юнон. еu — яхши + karyon 
— ядро) ҳужайралар йирикроқ бўлиб, ўзида қобиқ билан ўралган ва аниқ 
ифодаланган ядро сақлайди. Ҳужайранинг генетик материали гистонлар 
билан боғлиқ бўлиб, цитоплазмасида кўплаб мембрана билан қопланган 
(мембранали) органеллалар учрайди. Гистологияда "ҳужайра" деганда 
тўқималар, аъзолар ва яхлит организмнинг асосий элементи бўлган 
фақатгина эукариот ҳужайралар назарда тутилади. Шундай қилиб, ҳужайра 
қобиқ билан чегараланган, цитоплазма ва ядродан иборат тирик тизим бўлиб,
ўсимлик ва ҳайвонлар ҳаѐтининг асосини ташкил қилади.
Кўп ҳужайрали организм, жумладан одам ҳам, типик ҳужайралардан 
ташқари ҳужайра бўлмаган тузилмалардан иборат. Шуни таъкидлаш 
лозимки, барча ҳужайра бўлмаган тузилмалар у ѐки бу ҳужайраларнинг 
ҳосиласи, ѐки ҳужайра ҳаѐт фаолиятининг маълум бир босқичидир. Одатда 
ҳужайра бўлмаган тузилмаларга 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish