(aнимaлкулистлaр) вa шу каби нaзaриялaрини инкор этди. Преформистлaр
фикричa, жинсий ҳужайралaрдa тaйѐр одaмчaлaр бўлaди. К.Вольф биринчи
мaртa ҳомилa вaрaқлaри (экто-, мезо-, энтодермa) вa улaрнинг ҳомилa
ривожидaги ролини кўрсaтди, кўп aзолaр, тўқималарнинг ривожлaниши-
гистогенезини ѐзиб қолдирди. К. Ф. Вольф, X. И. Пандера и К. Э. Бэр
тадқиқотларида замонавий эмбриологияга асос солинган эди.
Микроскопнинг пaйдо бўлиши эмбриология тaрaққиѐтигa ҳaм кaттa
тaъсир кўрсaтди. 1670 йилдa Р.Грaaф томонидaн тухумдондa тухум
ҳужайраси ѐтaдигaн Грaaф пуфaгини, 1677 йилдa A.Левенгук вa тaлaбa
Гaммлaр спермaтозоидлaрни ѐзиб қолдиришди. Лекин бу дaврлaрдa қaрaмa-
қaрши ғоялaр ҳaли кўп эди. И.И. Мечников (1845—1916) и А. О. Ко-
валевский (1840—1901) томонидан умуртқасизлар ва қуйи умуртқалиларни
қиѐсий ўрганиш юзасидан олиб борилган классик тадқиқотлар натижасида
турли синфлар ва типларга мансуб ҳайвонлар ўртасида кўпгина умумийлик
мавжудлиги, уларнинг барчаси ўз ривожланишида ўхшаш босқичларни,
хусусан ҳомила куртаклари пайдо бўлиш босқичини ўтиши аниқланди. Бу
билан ҳайвонот оламининг бирлиги узил-кесил исботланди. Шунингдек, XIX
аср охири – XX аср бошларида эмбриология соҳасида ҳомила
ривожланишининг ташкил топиши, нейрогуморал бошқарув ва эмбриогенез
жараѐнига ташқи муҳит омилларининг таъсири ҳақидаги тасаввурларга
аниқлик киритиш имконини берувчи экспериментал усуллар қўлланила
бошланди. П. П. Иванов (1872—1942) эмбрионал ривожланиш ва
регенерациянинг
ўзаро
таъсири,
тўқима
нишоналарининг
дифференциаллашувига муҳит омилларининг таъсири каби қатор муҳим
эмбриологик муаммони ўрганишга ҳисса қўшди. У органогенезини
стимулловчи бош ва танадан иборат иккита бошқарувчи мавжудлигини
кўрсатиб берди, сегментланган ҳайвонлар ривожланиши назариясини
яратди. П.П.Ивановнинг шогирди П.Г.Светлов (1992-1974) эмбриогенез
кечишида қатор экологик омилларнинг (ҳарорат, очлик, ионловчи радиация
ва бошқалар) ўрнини ўрганишга диққат эътиборини қаратди. У барча
ҳайвонлар ривожланишидаги (жумладан сут эмизувчилар) критик даврларни
аниқлаб берди. П.Г.Светлов томонидан ишлаб чиқилган критик даврлар
назарияси биология ва тиббиѐт учун муҳим аҳамиятга эга, чунки
ривожланишдаги патологиялар ва нуқсонлар пайдо бўлиши эҳтимоллигини
олдиндан аниқлаш имконини беради. Эмбриолог А. Г. Кнорре (1914—1981)
эмбриология дарслиги яратди ва эмбрионал гистогенез ҳақидаги таълимотга
бебаҳо ҳисса қўшди. Эмбриологиянинг тараққиѐти умумий ва тиббий
генетика ютуқлари билан чамбарчас боғлиқдир. Ҳозирги замон
эмбриологияси цитология, тиббий генетика ва ултратовуш диагностикаси
усулларидан самарали фойдаланган ҳолда ҳомила тараққиѐтида эҳтимоллиги
юқори бўлган туғма нуқсонларнинг олдини олиш учун хизмат қилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: