Тўқималарни функционал томондан ѐндошиб ўрганиш замонавий
гистологияга хосдир. Ҳужайра, тўқима ва аъзолар тузилишинипг улар
фаолиятига боғлиқ томонини ѐритувчи гистологиядаги бу йўналиш
гистофизиология ѐки функционал гистология деб аталади. Структура
(тузилма) ва функция (фаолият)нинг чамбарс боғлиқлиги қонунияти
гистологияда яққол намоѐндир. Тузилма (структура) — бу ҳар қандай
фаолият (функция) нинг материал асосини (субстратини) ташкил этади.
Масалан, нерв ҳужайралари ва тўқимасидан ташкил топган бош
мня инсон
тафаккурининг моддий субстрати ҳисобланади. Ҳужайралар ядроси ва
органеллалари организмада кечадиган турли хил моддалар алмашинуви
жараѐнининг структур асосини ташкил этади. Замонавий гистология,
цитология ва эмбриологияда қўлланиладиган гистокимѐвий, молекуляр-
генетик ва иммуно-гистокимѐвий усуллар
фақатгина ҳужайра, тўқпма ва
аъзоларнинг
тузилишини, улар фаолияти даражасини кўрсатибгина қолмай,
балки рўй бераѐтган жараѐнлар қонуниятларини очиб бериш ва уларни
бошқариш имкониятларини яратади. . Гистология, цитология ва эмбриология
фани ҳал қилаѐтган илмий муаммолар назарий ва амалий тиббиѐтнинг
равнақи учун муҳим аҳамиятга эга.
Гистология, цитология ва эмбриология фани олдига қўйилган муҳим ва
ҳал этилиши лозим бўлган вазифалар қуйидагилардир:
одам ва ҳайвонлар ҳужайра, тўқима ва аъзоларининг тараққиѐти,
дифференциалланиши, тузилиши ва фаолиятининг умумий қонуниятларини
очиб бериш;
яхлит организм миқѐсида тўқима ва аъзолар ҳаѐт фаолиятини бошкарувчи
механизмларнинг структур-функционал асосларини ўрганиш;
турли хил тўқималарнинг физиологик ва патологик ҳолатларда қайта
тикланиш ѐки регенерация қилиш қонуниятларини ўрганиш ҳамда
регенерация жараѐнларининг бошқарилиш механизмларини очиб бериш;
одам тўқималари ва аъзоларининг ѐшга қараб ва турли шароитларга
мослашувида кузатиладиган хусусиятларини аниқлаш;
одам ҳужайралари, тўқималари ва аъзоларининг эмбрионал тараққиѐти
қонуниятларини ва ривожланиш нуқсонлари келиб чиқишининг структур-
функционал механизмларини ўрганиш;
ташқи муҳитдаги турли биологик, физик ва кимѐвий омилларининг ҳужайра,
тўқима ва аъзоларга таъсирини ўрганиш.
Гистология,
цитология ва эмбриология фани, анатомия, физиология ва
биокимѐ фанлари билан бир қаторда, назарий тиббиѐтнинг асосларидан бири
бўлиб хизмат қилади. Замонавий тиббиѐтнинг аксарият ютуқлари (ўзак
ҳужайраларни ажратиб олиш ва тиббиѐтда қўллаш, турли хил ўсмаларни
ташҳислаш ва даволаш, экстракорпорал уруғлантириш ва бошқалар) кўп
жиҳатдан ушбу фанда очиб берилган янгиликлар билан боғлиқлиги унинг
шифокор учун нақадар муҳим эканлигини тасдиқлайди. Ҳозирги кунда
гистологик текшириш усуллари клиник медицинада кенг кўламда
қўлланилади. Ҳар хил клиник усуллар билан бир қаторда турли морфологик
методлар — қон ва суяк кўмиги ҳужайраларини, меъда-ичак шиллиқ
пардасиии, жигар, талоқ ва бошқа аъзолар олинган биоптатларни ўрганиш
беморга аниқ ва тўғри ташҳис қўйишда ўта муҳим аҳамиятга эга.
Клиник практикада сўнгги
йилларда меъда, ингичка ва йуғон ичак
шилллиқ пардасининг турли ўзгаришларини аниқлашда морфологик ва
цитологик диагностика ўз ўрнини топди. Турли эгилувчан фиброскопларнинг
пайдо бўлиши ва уларнинг кенг кўламда ишлатилиши ҳар хил патологик
ҳолатларнинг ўз вақтида аниқланишига имконият беради. Жароҳат устидан
олинган суртмаларни текшириш жароҳат битаѐтганда ҳосил бўлаѐтган
грануляцион тўқима ҳужайралари ва бу ердаги микроблар ҳолатларини
кўрсатиб беради. Бу усулнинг қўлланилиши жароҳат регенерацион ҳолатини
аниқлаш, организмнинг қаршилик кучини белгилаб олиш ва ярани даволаш
омилларини ҳал килишда муҳим роль ўйнанди.
Ҳужайраларда рўй берадиган мураккаб химик, физик жараѐнларнинг
ўргаиилиши гистологиянинг химия ва физика фанлари билан ҳам
бевосита
боғлиқ эканини кўрсатади. Шундай қилиб, гистология, цитология ва
эмбриология нормал ва касал одам организмининг ҳаѐт фаолиятининг
морфофункционал ҳолатларини чуқур илмий ўрганиб, тиббиѐт фанида муҳим
ўрин тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: