Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

 
1.4-расм

Электрон микроскоп JEM-1400. 
 
Гистохимия ва цитохимия 
ҳужайра тузилмаларининг химиявий 
таркибини ва уларнинг тақсимланишини ўрганишга имкон беради. Бу эса 
ўрганилаѐтган тузилмаларнинг функционал ҳолати ва модда алмашинуви 
тўғрисида тўғри маълумот олишимизга ѐрдам беради. Гистохимия усуллари 
тузилмалардаги аминокислоталар, оқсил, нуклеин кислоталар, турли типдаги 
углеводлар, липидларни аниқлашга, ферментларнинг активлигини белгилашга 
ѐрдам беради. Бу моддаларни аниқлаш реактив билан тўқима ва ҳужайра 
таркибига кирувчи субстрат орасидаги ўзига хос реакцияга боғлиқ.
Гистологияда 
иммуногистохимия 
усули ҳам кенг қўлланилади. Бу усул 
асосида тўқималарда ва ҳужайраларда мавжуд турли хил химиявий 
хусусиятларга эга бўлган моддаларни (гормонлар, рецептор ва ҳоказо) шу 
моддаларга қарши олинган моноклонал антитаналар ѐрдамида аниқлаш 
ѐтади. Антитаналарни нишонлаш мақсадида турли ферментлар (пероксидаза, 
ищқорий фосфатаза), электрон микроскопияда эса ферритин ѐки коллоид 
олтин 
ишлатилиши 
мумкин. 
Иммуногистохимия 
усули 
айниқса 
онкогистологияда, турли хил ўсмаларни ташхислашда кенг қўлланилади.
Ҳужайранинг турли таркибий қисмларини (ядро, митохондрия, 
микросома) 
ажратиш 
учун 
дифференциал 
центрифугалаш 
усули 
қўлланилади. Ажратиш учун суперцентрифуга (минутига 20 000 — 40000 
марта айланувчи) ва ультрацентрифуга (100000 — 150000 марта айланувчи) 
ишлатилади. 
Гистохимия 
ва 
цитохимиянинг 
замонавий 
усулларидан 
радиоавтография
усули алоҳида ўрин тутади. У тузилмалардаги модда 


алмашинувини тўлиқроқ ўрганишга имкон яратади. Бу усул асосида 
радиоактив моддаларни (фосфор Р
32
, углерод С
14
, оғир водород - Н
3
) ѐки 
улар билан нишонланган моддаларнинг бири киритилиб, маълум вақт 
оралиғида уларнинг миқдорини тўқима ва органларда аниқлаш ѐтади. Бу 
усул билан нишонли аминокислоталарнинг оқсил таркибига киришини, 
нуклеин кислоталарнинг хосил бўлишини, нишонланган ҳужайраларнинг 
миграциясини ўрганиш мумкин. 
Микрохирургия
усули - бу тирик ҳужайрада махсус асбоб - 
микроманипулятор ѐрдамида нозик операциялар ўтказиш усулидир. 
Микрохирургия йўли билан ҳужайралардан ядрони ажратиш, ядро қобиғини 
йиртиш ѐки бўлинаѐтган ҳужайра хромосомаларини ажратиш мумкин. Бу 
усул ѐрдамида ҳужайра тузилмаларининг физик хусусиятларини, ҳужайра 
ядроси ва органеллаларининг функционал ҳолатларини ўрганиш мумкин. 
Кўпгина олимлар бу усул ѐрдамида ҳужайра ядросини бир ҳужайрадан 
иккинчисига ўтказиб ядронинг ирсий белгиларини авлоддан-авлодга 
ўтказишдаги ролини очиб бердилар. 
Тирик ҳужайрани ўрганиш усулларига яна тўқималарни ўстириш усули 
киради. Тўқима ва ҳужайраларни организмдан ташқарида (in vivo) ва 
организм ичида (in vitro) ўстириш мумкин. Тўқималар организмдан 
ташқарида ўстирилганда махсус озиқ муҳитга ўтказилиши керак. Бу муҳитда 
ҳужайра ҳаракатланиш, бўлиниш ва дифференцировка қобилиятини сақлаб 
қолади. Тўқима бўлакчалари стерил муҳитда физиологик эритма сақловчи 
Петри идишига солиб майдаланади. Сўнгра майда бўлакчалар озиқ мухитига 
ўтказилиб, термостатда 38- 39°С да сақланади. Ҳар 3-4 кундан сўнг уларни 
янги озиқ муҳитига ўтказиб туриш керак. Шундай қилиш билан тўқимани
йиллаб ўстириш мумкин. 
Бундан ташқари, тўқима тузилмаларини ҳайвоннинг ҳаѐти даврида ѐки 
витал (in vivo - хаѐт) бўяш мумкин. Бу усул тирик ҳужайра ва тўқималарнинг 
тузилишини, баъзи бир моддаларнинг ҳужайрага кириш ва ундан чиқишини 
кузатишга имкон беради. Ҳаѐт даврида бўяш учун коллоид бўѐқ моддалар, 
масалан,. литий, кармин, трипан синкасини ва бошқа заҳарли бўлмаган 
моддаларни ишлатиш мумкин. Бу моддалар ҳайвон қонига, тери ости 
бириктирувчи тўқимасига, қорин бўшлиғига юборилади. Маълум вақтдан 
сўнг ҳайвон ўлдирилиб, тўқима ва органлар микроскоп остида кўрилади. 
Тирик объектлар тадқиқ қилинаѐтганда тузилмаларни микросъѐмка 
қилиш яъни микроскоп остида суратга олиш алохида ўрин тутади. Ҳаѐт 
даврида тадқиқот қилиш усулларидан ташқари тўқима ва органларни ўтқазиб 
ўрганиш ҳам мумкин, яъни аъзоларнинг бир қисми ѐки ҳаммаси бошқа 
организмга ўтказилади (трансплантация қилинади) ва уларнинг яшаб кетиши 
кузатилади. Бу методнинг тўқимани ўстириш усулидан афзаллиги тўқима 
бутунлиги бузилмаган ҳолатда кузатишдир. 
Бундан ташқари, гистологияда аъзо, тўқима, ҳужайралар, ҳамда 
уларнинг таркибий қисмларининг юза майдонларини, ҳажмини аниқлаш 
имконини берувчи 
морфометрия
усули кенг қўлланилади. Тасвирларни 
автоматик ўрганиш системаси ҳам гистологияда кенг ўрин олмоқда. Бу усул 


ўрганилаѐтган гистологик объектларни ҳажмий хусусиятлари тўғрисида 
объектив маълумот олишга ѐрдам беради. 
Юқорида келтирилган фикр ва далиллардан кўриниб турибдики, 
замонавий гистология кўп ва турли хил тадқиқот усулларн билан 
қуролланган. Улар ҳужайра, тўқима, органларнинг тузилишини ҳар 
томонлама мукаммал ўрганишга ѐрдам беради. Математиканинг аниқ анализ 
усуллари, миқдорий анализ усули бу билимларимизни тўлдиради. Электрон 
микроскоп остида кўриш, электрон цитохимия ва радиоавтографиянинг 
қўлланиши метаболик жараѐннинг кечиши тўғрисида тўлиқ билим 
олишимизга ѐрдам беради. Умуман олганда, бу усулларнинг барчаси 
ҳужайрани, ҳужайра тузилмаларини, макромолекулаларнинг тузилиши 
тўғрисида аниқ бир фикрга келишимизга, дифференцировка, регенерация ва 
ирсий белгиларнинг наслдан-наслга ўтишини чуқурроқ ўрганишимизга 
ѐрдам беради. Иккинчи тарафдан, бу усуллар молекуляр биологиянинг 
ривожланишида муҳим восита бўла олади. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish